Сионистик режим жиноятларига норозилик сифатида фаластинлик маҳбусларнинг очлик эълон қилишлари бошланди
(last modified Tue, 23 Aug 2022 09:38:56 GMT )
август 23, 2022 14:38 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жиноятларига норозилик сифатида фаластинлик маҳбусларнинг очлик эълон қилишлари бошланди
    Сионистик режим жиноятларига норозилик сифатида фаластинлик маҳбусларнинг очлик эълон қилишлари бошланди

Сионистик режим қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбуслар режим расмийларининг қамоқхоналардаги шафқациз ҳаракатларига норозилик сифатида душанба куни очлик эълон қилишди.

Ҳозирда сионистик режим қамоқхоналарида 4600 нафар фаластинлик қамоқда. Фаластинлик маҳбусларни сионистик режим расмийлари томонидан таъқиб қилиш нафақат давом этмоқда, балки кучайган. Дарҳақиқат, қачонки сионистлар ва фаластинликлар ўртасидаги таранглик ва зиддият кучайган бўлса, фаластинлик маҳбусларга нисбатан қийноқлар ҳам кучайган. Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар тинимсиз камерадан камерага ва қамоқхонадан турмага кўчирилади.

Фаластинлик маҳбусларга нисбатан қийноқлар кучайиб борар экан, бу маҳбуслар сионист ҳукуматнинг қамоқхоналардаги шафқациз ҳаракатларга норозилик сифатида бугун, 22 августдан бошлаб очлик эълон қилишди. Сионистик режимдаги фаластинлик маҳбусларнинг зарбасидан мақсад, маҳбуслар ҳуқуқлари, хусусан, маҳбусларнинг шароитларини яхшилаш талаблари амалга ошиши учун келишувларни амалга ошириш учун қамоқхона раҳбариятига босим ўтказишдир.

Очлик эълон қилиш фаластинлик маҳбуслар куч билан ўз овозларини дунё жамоатчилигига етказиш ва сионистик режимнинг қамоқхоналардаги жиноятларини фош қилиш йўлларидан биридир. 2019 йилда 400 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар ҳибсдаги шароитларига норозилик сифатида 9 кун давомида овқат ейишдан бош тортдилар. Озодликка чиққан маҳбуслардан бири ва Ғарбий Соҳилдаги Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати етакчиларидан бири Шайх Хизр Аднан фаластинлик маҳбусларнинг очлик эълон қилишига жавобан шундай деди: “Озиқ-овқатдан бош тортиш Фаластин ишғоли остидаги халқлар зулми овозини дунё қулоғига етказишнинг шарафли йўлидир”.

Муҳими, сионистик режим ҳатто фаластинлик маҳбуслардан ҳам қўрқади. Ўтган йилнинг сентябрида “Исломий жиҳод” ҳаракати билан алоқадор беш нафар фаластинлик ва узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган яна бир маҳбус сионистик режимнинг энг муҳим хавфсизлик қамоқларидан бири ҳисобланган босиб олинган Фаластин шимолидаги “Ал-Жалбу” қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлди.  Сионист режим уларни катта шармандалидан кейин яна ҳибсга олди.

Яна бир муҳим масала, маҳбуслар масаласи фаластинликлар ўртасида бирлик омилига айланиши мумкин. Чунки фаластинликларнинг деярли кўпчилиги Исроил қамоқхоналарида ўзларининг ёки қариндошларидан бирининг асирликда бўлиш тажрибасига эга. Шу муносабат билан бугун фаластинлик маҳбусларнинг сионистик режим қамоқхоналарида очлик эълон қилишлари билан бир вақтда маҳбусларнинг оилалари Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг Ғазодаги идораси олдида норозилик сифатида ўтиришди. Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракатининг юқори мартабали раҳбари Довуд Шаҳоб, Ғазодаги Халқаро Қизил Хоч идораси олдида фаластинлик маҳбуслар оилалари ўтирган митингда, Иранпресс мухбири билан суҳбатда Фаластин халқи ва барча Фаластинлик гуруҳлар фаластинлик маҳбусларнинг қонуний ҳуқуқларини амалга ошириш учун  сионистик режимидаги фаластинлик маҳбусларнинг жангини қўллаб-қувватлашда бирлашганини айтди.

Рамаллаҳдаги Ал-Алам мухбири Фарис Сарфанди ҳам яқин соатларда фаластинлик маҳбуслар масаласида муҳим ўзгаришларни кўришимизни башорат қилди, чунки агар маҳбуслар очлик эълон қилиш босқичига чиқса, гап фақат маҳбусларга тегишли бўлмайди, балки бу масала бутун Фаластин халқига тааллуқли бўлади. Чунки эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 1967 йилдан бери бир миллионга яқин фаластинлик Исроил қамоқхоналарида асирликда бўлган, бу Фаластин халқининг 20 фоизини ташкил қилади. Натижада, бу масала жуда нозик ва Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги вазиятнинг жунбуш келишига олиб келиши мумкин.