сентябр 27, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • Британия ҳарбий бюджетини икки баравар ошириш; Лондоннинг Вашингтоннинг ҳарбий саргузаштларида иштироки

Коронадан кейинги даврдаги иқтисодий инқироз ва Британия валютаси девалвациясига қарамай, Лондон ҳарбий бюджетини икки баробар оширмоқда. Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес якшанба куни мамлакат ҳарбий харажатларини икки баравар оширганини эълон қилди ва бунга асос сифатида Россиянинг Украинага ҳужумини келтирди.

Уоллес Лондон ҳукумати ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш учун камида 52 миллиард фунт стерлинг (56,5 миллиард долларга тенг) ажратишини ва бу соҳадаги харажатларини оширишни хоҳлаётганини билдирди. Бу режалар ушбу мамлакатнинг янги бош вазири Лиз Трусснинг сайловолди шиори билан мос келади, у ўз кампаниясида Британия мудофаа бюджетини оширишга ваъда берган. Уоллеснинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг йиллик мудофаа бюджети 2030-йилга бориб 100 миллиард фунт стерлингга етади. Лиз Трусс, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида 2030-йилга бориб Буюк Британия ялпи ички маҳсулотининг 3 фоизини мудофаа (ҳарбий) секторига ажратмоқчи эканлигини таъкидлади. Трусс собиқ бош вазир Борис Жонсоннинг мамлакат ҳарбий кучлари сонини 9500 нафарга қисқартириш режаларини тўхтатди.

Бен Уоллес дейди: “Британия Мудофаа вазирлиги 30-40 йил давомида мамлакат мудофаа бюджетини қисқартиришга ўрганиб қолган, аммо энди улар бутунлай бошқа ҳолатга кўникиши керак”.

Афтидан, Британия ҳарбий бюджетининг сезиларли даражада ошиши, мамлакат иқтисодиёти ва жамиятининг оғир шароитларига қарамай, расмий Лондон Американинг Европа ва дунёнинг бошқа қисмларидаги ҳарбий саргузаштларида кўпроқ ҳамроҳлик қилишга ва шу билан бирга,  Европа Иттифоқидан ажралиб чиққанига қарамай, Ғарбнинг рақиб кучлари, яъни Россия ва Хитойга қарши туришга қаратилган ҳаракатларида ўзининг ҳарбий қудрати ва таъсирини сақлаб қолишга уринаётганидан далолат беради. Буюк Британия бош вазирлиги идораси ҳам мамлакат ҳарбий харажатларининг кўпайиши сабабларини асослашда шундай деди: “Россия ва Хитой каби авторитар кучларнинг зўравонлик ҳаракатларига қатъий қарши туришимиз зарур”.

Брексит амалга оширилгандан сўнг, яъни Европа Иттифоқидан ажралиб чиққандан сўнг, сўнгги икки йил ичида Британия ўзининг Европадаги минтақавий ва жаҳонда глобал ролининг янги таърифини акс эттиришга ҳаракат қилмоқда ва шу йўлда иккита янги самолёт ташувчи авианосос  қуриш орқали ҳарбий салоҳиятини кучайтириш ва  олис жойларда ёки хориж деб аталадиган жойларда ҳарбий операцияларни амалга ошириш учун амалга оширилди. Лондоннинг бу соҳадаги ҳаракатлари, масалан, Хитойнинг Осиё-Тинч океани минтақасида гумон қилинаётган экспансионизмига қарши туриш мақсадида тузилган АҚШ, Буюк Британия ва Австралиядан ташкил топган АCОС ҳарбий иттифоқига қўшилиши Лондоннинг Вашингтонга ҳамроҳлик қиладиган қадамларидандир. Бундан ташқари, Буюк Британия АҚШ билан бирга Украинанинг Россия билан олиб бораётган урушида энг катта ҳарбий ва қурол-яроғ тарафдорларидан бири ҳисобланади. Қизиғи шундаки, Британия Бош вазири ўзининг сўнгги позициясида Америка билан алоқалар даражаси ва кўламини ошириш зарурлигини таъкидлади. Лиз Трусс деди: Америка билан муносабатларимиз алоҳида аҳамиятга эга ва биз Россия таҳдидларига дуч келсак ва Хитой қудратини ошираётганимизда бу муносабатлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. У бутун дунё бўйлаб таҳдидлар фонида Лондоннинг иттифоқчилари билан яқинроқ алоқалар ўрнатишга интилаётганини таъкидлади.

Бироқ консерватив ҳукумат ва Британиянинг янги бош вазири Лиз Трусснинг мамлакат ҳарбий бюджетини икки баробарга ошириш ҳақидаги қарори Британия ҳақиқатига мос келадими, деган савол туғилади. Лондон ҳукуматининг ҳарбий бюджетни икки баравар ошириш қарори давлат қарзи мамлакат тарихидаги энг юқори даражага етган бир пайтда қабул қилинди. Шунингдек, инфляция даражаси, озиқ-овқат нархлари ва энергия ташувчилар нархлари ҳам сезиларли даражада ошди. Шу билан бирга, фунт стерлинг қиймати ва британиялик истеъмолчиларнинг ишонч даражаси сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг паст даражага тушиб, бу мамлакат аҳолиси учун қоронғу дунёқарашни яратди.

Ёрлиқ