сентябр 28, 2022 12:42 Asia/Tashkent
  • Ҳеч қандай сулҳ кеар эмас
    Ҳеч қандай сулҳ кеар эмас

2-октабрда муддати тугайдиган оташ кесимнинг муддати яқинлашаётганига эьтибор берсак, 31-майда ижроси бошланганидан бери икки марта узайтирилганини кўришимиз мумкин.

Америка сулҳ муддатини узайтириш ва балки узоқ муддатли сулҳ тузиш учун Американинг Яман масаласи бўйича махсус вакили Тимити Линдеркингдан ташқари, БМТ махсус вакили Ҳонс Гурунбергдан ҳам фойдаланди ва шундай қилиб Амеирика Форс кўрфази ва ал-мандаб стратегик бўғозидан  энергия экспортини амалга оширилиши ва унинг ғарбда фойдаланилишидан ҳотиржам бўлмоқчи ва энергия нархининг кўтарилиши, айниқса бкнинг октабр ойида бўлидиган конгрес оралиқ сайловлари пайтида бўлишини олдини олмоқчи.

Бу шуни кўрсатадики, аввал бошидан Американинг Яманда вақтинчлик сулҳни амалга ошириш ҳаракатидан мақсад инсонпарварлик масалалари эмас, балки Саудия нефт муаассаларини Яман мудофаа кучларининг ракета ва дрон ҳужумларидан асраб қолиш эди. Агар инсонпарварлик масаласи бўлганда эди, Америка украина уруши ва энергия бозоридаги тақчилликдан олдин Ямандаги сулҳмасаласига бош қўшарди ва ундан кейин ҳам Саудияга босим ўтказиш орқали бу мамлакат томонидан сулҳнинг кўплаб бузилишларига тўсқинлик қилган бўларди. Аммо Америка сулҳ бошланганидан кейин, Саудияни россия билан ОПЕК доирасидаги мартномалардан узоқлаштириш ёки уни нефтни кўпроқ ишлаб чиқаришга мажбур қилиш учун олдинги босимларни ҳам саудиядан олди ва бу Саудия бамайли хотир Яманда ўз ҳарбий мақсадларини амалга оширишига сабаб бўлди.

Бу каби ҳодисаларнинг юзаги келиши Яман давлати ва халқини сулҳни узайтириш масаласида иккиланишга сабаб бўлди. Чунки босқинчи давлатлар ҳаракатида амалда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаганини кўришмоқда, аммо Бошқа тарафдан сулҳ туфайли сулҳни бузаётган босқинчиларга жавоб қайтара олмайдилар. Шундай қилиб, сулҳ босқинчи давлатлар манфаати йўлида хизмат қилмоқда  ва улар Яманнинг босиб олинган ҳудудларида ўз ҳарбий фаолиятларини кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда ва ғарб давлатлари фойдасига хизмат қилмоқдаки, улар ҳам энергия нархи кўтарилишидан эркин бўлишмоқда ва Саудия ва амирлик каби босқинчи давлар кўмагида Яманнинг газ ва нефт захираларини энергия ширкатлари орқали талон-тарож қилишмоқда. 

Яман нефт захиралари тақрибан 11.950 миллиард баррел ва гази эса  18.283 Фут кубдан иборат. Яман неқт ва тижорат вазири 2018-йилдан жорий йил январгача мамлакатнинг талон-тарож қилинган нефт захиралари қиймати 9 миллиад ва 500 миллион доллар эканлини эьлон қилди. Бу даврдан олдинги ва кейинги вақтларни ҳисобга олсак, ишғол даврида таланган энергия захиралари бу миқдордан бир неча бор кўпроқ эканлиги аниқ.

Аганчи Яман газ захиралари талон-тарож қилиниши бўйича ҳисобот эьлн қилинмаган бўлсада, лекин суюлтирилган газ лойиҳаси Яманнинг энг катта иқтисодий лойиларидан бири эканлиги ва кейинги 30 йилда 30 дан 50 миллиардгача бу мамлакат халқига умумий манфаат келтириши тахмин қилинганини ҳисобга олсак, бу мамлакатнинг ўғирланган нефт захиралари агар таланган нефт захираларидан кўп бўлмаса, кам ҳам эмас. Яман Саудия ва амирлик босқинидан олдин ҳам камбағал ва кам ривожланган давлат бўлганини ҳисобга олсак, бу давлатларнинг босқини билан янада қашшоқлашди ва ривожланиш жаро\аёни ҳам бир неча ўн йилга кечикди. Муҳимроқ жиҳати, бир неяа ўн минг нафар ҳалок ва мажруҳ бўлиши билан бирга, ўғирланган энергия захираларининг бир неча баробари миқлоридаги зарар бу давлат инфратузилмаларига етказилди. 

Фақатгина ҳарбий босқининг етти йилидаги 604 та умумий хизмат кўрсатиш муассасаси , 600 мингга яқин уй, 182 та олий ўқув юртлари, 1612 та масжид, 375 та туристик обьетлар, 410 та шифохона, 1214 та мактаб, 139 та спорт мажмуаси, 9721 та экин майдонлари босқинчи кучларнинг ҳужумлари натижасида вайронага айланди. Бу ҳужумларда ишлатилган барча самолётлар америка ваЕвропа томонидан ишлаб чиқарилганини ҳисобга олсак, Ғарб давлатлари ҳам Саудия ваБирлашган араб амирликлари томонидан амалга оширилган уруш жиноятларида шерик эдилар. Яман нажот ҳукумати сулҳ 4 ойлик  шартномаси давомида имзолаш орқали босқинчи давлатлар ва уларнинг ғарблик ҳомийларига ўз стратегияларини тўғрилаш учун фурсат берди, аммо бкндай стратегик ўзгаришини кузатмади, шунинг учун ўзини ҳимоя қилиш ҳаққидан фойдаланиш ҳаракатида.

Ёрлиқ