Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 25 сентябрь -1 октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бердени қабул қилди
- Абдулла Арипов Бишкекка сафарида Қирғизистон президенти билан учрашди
- Мирзиёев Путинга таъзия йўллади
- Ўзбекистон ва ЕТТБ 924 млн долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина инқиозини сиёсий йўл билан ҳал этишни таъкидлади
****
Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде билан учрашганини президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди
Ўзбекистон президенти матбуот котибининг хабар қилишича, бошланган ҳафтада давлат раҳбарининг иш жадвалларидан Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган.
“Бугун электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг президентимизга ҳисоботлари режалаштирилган”, дейди президент Шерзод Асадов.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокларида республикадаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.
****
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этиш мақсадида Бишкекда бўлиб турибди.
Садир Жапаров учрашув якунлари икки давлат халқлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек- қирғиздавлат чегарасини делимитация қилиш бўйича ҳуқуқий жараённи тезроқ якунланишига хизмат қилишига ишонч билдирди.
Суҳбат чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Бош вазирини Қирғизистонга сафари жараёнида, Қирғизистон - Ўзбекистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма мажлис баённомаси имзоланди.
Баённомани Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев имзолади.
****
Шавкат Мирзиёев Россиянинг Удмуртия минатқаисдаги Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади .
Кеча 26 сентябр тонгида Ижевскдаги 88-сонли мактабга бостириб кирган номаълум шахс ўт очди. 15 киши ҳалок бўлган, шундан 11 нафари мактаб ўқувчилари.
Россия ИИВ маълумотига кўра, отишма содир этган шахс ўз жонига қасд қилган. У нацистча рамзлар акс этган қора кийимда бўлган ва иккита Макаров тўппончаси билан қуролланган.
***
Кеча Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ЕТТБ вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси билан учрашди.
Ўзбекистон расмийлари ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси учрашувда инвестициявий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. 2018 йилдан ҳозирги кунгача ЕТТБ Ўзбекистонда энергетика, сув таъминоти ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларини ривожлантириш соҳаларида 13 та лойиҳани амалга оширмоқда.
Ўзбекистон ва ЕТТБ ишлаб чиқилаётган янги инвестиция лойиҳалари портфели умумий қиймати 924 миллион долларлик 8 та лойиҳадан иборат. Томонлар жорий ва янги лойиҳа ташаббусларини жадал ривожлантириш бўйича кейинги ҳамкорлик форматини белгилаб олди.
Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш каби устувор иқтисодий ва таркибий ислоҳотларни ЕТТБ томонидан қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
***
Ўзбекистон ТИВ мамлакат фуқаролардан Украина атрофидаги вазият бўйича айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида мурожаатлар кўпайганлиги муносабати билан баёнот тарқатди.
Кеча Ўзбекистон ТИВ чиқарган баёнотида Украинанинг турли минтақаларида ўтказилган референдум хусусида позицисини маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ халқаро қонунларга мувофиқ ҳамда дипмломатия ва сиёсий йўллар билан бу масалаларни ҳал қилишни таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиёсатини амалга оширишда миллий манфаатларга, асосий тамойиллар саналувчи, жумладан, очиқлик, тенг ҳуқуқлилик, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби устуворликларга доимо содиқдир.
Ўзбекистон мавжуд вазиятни халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш учун шартларни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқиш тарафдоридир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган Россия Федерацияси фуқаролари сонининг кўпайишига тўхталадиган бўлсак, уларнинг Ўзбекистонда бўлиш масаласи, шунингдек, эҳтимолий экстрадиция қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги, икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини қайд этамиз.