Американинг Украинадан Россия билан музокара қилиш бўйича талаби
-
Американинг Украинадан Россия билан музокара қилиш бўйича талаби
Украин уруши чўзилиши ва унинг сиёсий инқирози ва оқибатлари ортиши билан Президент Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Саливан Украина Президент Владимир Зеленискийга Россия билан эҳтимолий музокараларда реал позитсия эгаллашни тавсия қилди.
Саливан Зелениский ва Украина расмийларидан музокаралар учун реал устивор масалаларни тайёрлашни ва Қрим ярим оролини қайтаришдан воз кечишни сўради.
Америка 2022-йил февралда Украина уруши бошлангач Ғарбнинг Россияга қарши ҳар томонлама компанияси етакчилигини бўйнига олди ва Масквага қарши мисли кўрилмаган ва жуда қаттиқ позитсия эгаллаб, Россияга энг қаттиқ санксиялар қўллаш учун Ғарб давлатлари иттифоқини ташкил қилди. Бу санксиялар иқтисодий, сиёсий ва дипломатик секторларни қамраб олади. Аммо Ғарб давлатлари томонидан бу санксияларнинг қўлланиши Европа ва Америкада Энергия қиймати ортиши ва инфлатсияга сабаб бўлди. Росссия президенти Владимир Путин Москвани назорат қилиш ва заифлаштириш сиёсатини Ғарбнинг узоқ муддатлистратегияси деб атади ва Ғарбнинг Москвага қарши санксиялари бутун дунё иқтисодига ҳалокатли зарба бўлишини билдирди.
Украина ва Россия урушининг 9 ойи кетаётган ҳозирги пайтда Россия Донеск, Луганс, Херсон ва Запарожия вилоятлари ҳудудларини ўзига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Луукен айни ҳолда НАТО ва Америка Украинлар Ғарб жўнатган қуроллар ёрдамида уруш жараёнини ўзгартириб, Украина шарқи ва шимолидан Русларни чекинишга мажбур қилишларига умид қилганди. Бироқ, Украина кучлариннг шарқдаги Харкив ва Жанубдаги Харсон йўналишларидаги баьзи муваффақиятларидан ташқари амалда ҳеч қандай ўзгариш юз бермади.
Америка бошидан Украина уруши ҳомийси ва қўзговчиси эди,энди жуда кўп муаммоларга учрамоқда. Америкада Республикачилар қудратга келгач, улар Украина уруши ҳаражатларини тўламсликларини эьлон қилишди.
Конгресснинг Республикачи конгресмени Маргири Тилер Грин бу борада шундай дейди: республикачилар ҳокимяти даврида бир пени ҳам Украинага ёрдам қилинмайди.
Бошқа томондан Америкадаги иқтисодий шароит яхши эмас ва иқтисодий инқироз аломатлари кўринмоқда. Европадаги иқтисодий бўҳрон ҳам катта муаммога айланмоқда. Ёқилғи нархининг юқорилиги ва инфляциянинг ўсиши бу мамлакатларнинг иқтисодий прогнозларини бузди ва ҳукумат сиёсатига, жумладан, Украинага молиявий ёрдам ва қурол-яроғга қарши ижтимоий норозиликлар кучайди. Европа Иттифоқининг энг йирик иқтисоди бўлган Германия ёқилғи нархининг ошиши туфайли жабрланган истеъмолчилар ва компанияларга ёрдам бериш учун 200 миллиард евро ажратишга мажбур бўлди ва Франсия ва Испанияда ялпи ички маҳсулот ўтган чоракда пасайди. Октябр ойида Евро ҳудудида ўртача инфляция 10,7 фоизга етди, бу рекорд кўрсаткичдир.
Қандай бўлмасин, Байден ва Европанинг Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ҳақидаги шиорларига қарамай, Украинадаги урушнинг Ғарб мамлакатлари иқтисодиётига салбий таъсири ва урушга миллиардлаб доллар сарфланиши билан аниқ истиқболлари йўқлиги кўринади. Энди эса Вашингтон тўпни Украина заминига ташлаб, тавсия тарзида бу давлатни тинчлик учун музокаралар олиб боришга ва урушни тугатишга ундашга ҳаракат қилмоқда. АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг Украинадаги уруш хавфини чеклаш мақсадида россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан музокаралар олиб боришга урғу бергани шу нуқтаи назардан баҳоланиши керак.