декабр 17, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • Америка сенатида 858 миллиард долларлик ҳарбий буджетнинг тасдиқланиши; уруш оловини ёқиш учун навбатдаги қадам
    Америка сенатида 858 миллиард долларлик ҳарбий буджетнинг тасдиқланиши; уруш оловини ёқиш учун навбатдаги қадам

Америка сенати 858 миллиард долларлик ҳарбий буджетнинг тасдиқлади ва президент имзоси учун Оқ уйга жўнатди. Америка президенти Жо Байден сўровидан 45 миллиард доллор кўпроқ бўлган ушбу буджет 83та мусбат ва 11 манфий овоз билан тасдиқланди.

Америка Конгреси ўтган ҳафта бу лойиҳани тасдиқлади ва Бвайден ҳам тасдиқлаши кутилмоқда. 2023-йил учун мудофаа буджети лойиҳаси ҳарбийлар маошининг 4.6 фоиз ошиши, аслаҳалар, кема ва самолётлар сотиб олиш учун буджет ва Украина ва Тайванни қўллаб-қувватлашни қамраб олади.

Сенатнинг ҳарбий кучлар қўмитасидаги республикачи катта сенатор Жемз Ойнҳуф баёнотда айтди:Бу ҳар йили тасдиқлайдиган энг муҳим лойиҳадир.

Янги буджет лойиҳасига кўра, Америка Украинага 800  миллион доллорлик хавфсизлик ёрдами ва Тайванга Миллиардлаб доллорлик қурол –яроғ ва ҳарбий ёрдам кўрсатиши кутилмоқда. Шунингдек, Армия гипертовушли қуролларни ривожлантириш, аслаҳа тизимларини сотиб олиш ва ф35 қирувчиларива янги кемалар сотиб олиш учун буджетни кўпайтириш имконига эга бўлади.

Америка ҳарбий буджетининг оширилиши Вашингтоннинг дунёда уруш оловини ёқиш сиёсатининг яна бир нишонаси деб ҳисоблаш мумкин. Бу борада Епропада Россияга қарши Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва Тинч Океанида Хитойга қарши Тайванга қарши ҳарбий ёрдам лойиҳасини тасдиқлаш жаҳоннинг бу икки минтақасида зиддиятлар ва тўқнашувларнини кучайтиришга хизмат қилади.

Украинага 800 миллионлик ҳарбий ёрдам Оқ уйнинг Россияни ҳар қанча ҳарбий ва иқтисодий заифлаштириш сиёсати соҳасида амалга оширилмоқда.

Тайванга мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдам ҳам Пекиннинг Тайванни материк Хитойга қайта қўшилиш қарорини кўрсатишга қаратилган сўнгги ҳаракатларига қарши ушбу минтақани қўллаб-қувватлаш учун қилинган.

Шу билан бирга, бир қатор сенаторларнинг мудофаа бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига қаршилиги уларнинг Оқ уй сўровидан ҳам кўра кўпроқ бу бюджет кўпайтирилганидан норозилигини кўрсатади. Бир томондан, ҳарбий бюджетни оширишга қарши бўлган либерал сенаторлар бу қонун лойиҳасига қарши овоз берди. Бу одамларнинг бошида АҚШ ҳарбий бюджетининг ўсиш тенденциясини бир неча бор танқид қилган мустақил сенатор Берни Сандерсни эслатиб ўтишимиз керак.

АҚШ ҳарбий бюджетининг кўпайишини танқид қилган Сандерс шундай дейди:АҚШ ҳарбий бюджети бошқа ўн икки давлатнинг умумий бюджетидан кўп бўлган бир пайтда, АҚШ Мудофаа вазирлигида мавжуд бўлган катта харажатлар, исрофгарчилик ва молиявий фирибгарликларга жиддий қараш вақти келди.

Бошқа томондан, ҳукумат харажатларини камайтиришга урғу берган бир гуруҳ консерватив сенаторлар ушбу қонун лойиҳасига қарши овоз беришди. 2022-йил ноябрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан ҳам, кейин ҳам республикачилар АҚШдан Украинага чексиз ва шартсиз ҳарбий ва қурол-яроғ ёрдамининг давом этишига қарши эканликларини таъкидладилар.

Шу муносабат билан Вакиллар палатасининг эллик етти нафар аъзоси ва 11 нафар сенатор, барчаси республикачилар бўлиб, 2022-йил сентябр ойида Украинага ажратилган охирги 12 миллиард долларга қарши овоз берди.

Вакиллар палатасининг республикачи етакчиси Кевин Маккарти шундай деди:“Ўйлайманки, халқимиз Украина ҳақида жим турмайди ва улар биздан Украина учун бўш чек ёзишимизни хоҳламайдилар.” Умуман олганда, консерватив республикачи сенаторлар АҚШ бюджети тақчиллигини камайтириш орқали давлат харажатларини камайтирмоқчи.

Бу борада улар 2023-йилги мудофаа бюджети лойиҳасига ҳам мухолифлар қаторида бўлди. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ҳарбий бюджетни оширишда собиқ республикачи президент Доналд Трамп каби йўлдан борди.

Қўшма Штатларнинг фавқулодда ички эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, бу масала аслида бу мамлакат аҳолисини кўплаб муҳим эҳтиёжлардан, жумладан универсал суғурта ва муҳтожларни молиялаштиришдан, шунингдек, объектлар ва инфратузилмаларни реконструкция қилишдан маҳрум қилишни англатади.

Умуман олганда, Америка ҳарбий бюджети, хусусан, 2023-йилга мўлжалланган 858 миллиард долларлик бюджети ҳар йили ортиб бориши билан Қўшма Штатлар милитаризмни кенгайтириш ва халқаро майдонда қарама-қаршиликни кучайтириш йўналишига ўтиб, глобал барқарорлик ва хавфсизликни хавф остига қўймоқда.

Ёрлиқ