Американинг ядровий битимга икки томонлама ва қарама-қарши ёндашуви
(last modified Wed, 11 Jan 2023 07:41:00 GMT )
Январ 11, 2023 12:41 Asia/Tashkent
  • Американинг ядровий битимга икки томонлама ва қарама-қарши ёндашуви
    Американинг ядровий битимга икки томонлама ва қарама-қарши ёндашуви

 9-январ, душанба куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс ўз матбуот анжуманида АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг ядровий битимдан бир томонлама чиқишини Вашингтоннинг сўнгги йиллардаги ташқи сиёсатидаги энг катта стратегик хатоси сифатида баҳолади.

Трамп маъмуриятининг Эрон ядровий муаммоси билан боғлиқ сиёсатини танқид қилган Прайс шундай деди:"Бу ҳукумат (Жо Байден) аввалги ҳукуматнинг ядровий битимдан чиқиш ҳақидаги қарорини Америка ташқи сиёсатининг сўнгги йиллардаги энг катта хатоларидан бири деб ҳисоблайди". Трамп маъмуриятининг Эронга қарши "максимал босим" сиёсатини танқид қилар экан, у шундай деди:"Бу аниқ ишламади. Тарих бизга иқтисодий босим бошқа шериклар ва иттифоқчилар билан мувофиқлаштирилганда энг самарали эканлигини ўргатган. Шунинг учун биз Европа иттифоқчилари ва ҳамкорлари, айниқса Европа учлиги билан ҳамкорликни қадрлашимиз сабабидир.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Вашингтоннинг ядровий битимдан чиқишда катта хатога йўл қўйганини тан олишига қарамай, АҚШнинг ядровий битимдаги қарама-қарши ёндашувини кўрсатувчи масала Вена музокараларидан воз кечиш талабидир. Шу муносабат билан, Нед Прайс 4-январ, чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ядровий битимни қайта тиклаш бўйича музокаралар тўхтатилганини тасдиқлади:"Эронда намойишчиларни бостиришга келсак, ҳозирда Жо Байден маъмурияти диққат марказида Эрон халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган." У иддио қилди: “Ўтган йилнинг сентябр ойида ядровий битимни қайта тиклаш бўйича келишув тайёр эди ва имзоланиши мумкин эди, бироқ Эрон томони унинг моддаларини қабул қилишдан ва якуний келишувни имзолашдан бош тортди. Шунга кўра, сўнгги бир неча ой ичида ядровий битим АҚШ кун тартибидан олиб ташланди ва биз ҳозирда барча саъй-ҳаракатларимизни Эрон халқининг халқаро ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва Эрон ва Россия ўртасидаги кучайиб бораётган ҳарбий муносабатларга қарши туришга қаратмоқдамиз.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс 

 

Бир томондан Трампнинг ядровий битимдан чиқишдаги стратегик хатосини таъкидлаб, иккинчи тарафдан, Эрон бўйнигада Вена музокараларини тугатиш масьулиятини ташлаб, ядровий битим энди Қўшма Штатларнинг кун тартиби ва устуворлигида эмаслигини таъкидлаши Байденнинг ядровий битим бўйича икки томонлама позициясини кўрсатади. АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари ядровий битимни сақлаб қолиш ва уни қайта тиклашга ҳаракат қилиш зарурлигини кўп ва қайта-қайта таъкидлашларига қарамай, аммо Эрондаги сўнгги тартибсизликлар бошланиши билан Вашингтон ва унинг Европадаги ҳамкорлари буни Эрон Ислом жумҳуриятини заифлаштириш учун ноёб имконият деб тасаввур қилдилар ва улар Ислом Жумҳурияти тизими барбод бўлаётганига ишонишди. Шу боис, Вена музокараларини қайта бошлаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилинмади, аксинча, Вашингтон бор эътиборини Эрондаги тартибсизликлар ва ғалаёнларни қўллаб-қувватлашга қаратди ва имкон қадар нотинчлик ва тартибсизликлар оловини ёқиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилди. Дарҳақиқат, Байден ҳукумати, бир томондан, ядровий битим масаласида Эронга нисбатан дипломатия даъво қилди ва шу билан бирга, Теҳрон билан билвосита хабарлар алмашиш ва тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришни талаб қилиш орқали Эроннинг ички ишларига аралашди ва фитначиларни рағбатлантиришга ҳаракат қилди.Бу ҳаракатлар охири ушбу тартибсизликлар Эрон Ислом жзумҳурияти тизимида беқарорликни келтириб чиқаришга қодир эмаслигини тан олиш билан самарасиз уриниш ва шармандали маваффқиятсизликка учради. 2022 йил декабр ойи бошида Америка миллий разведка бошқармаси директори Апрел Хейнс Эрондаги тартибсизликларга ишора қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти бу масалани ўз барқарорлигига таҳдид сифатида кўрмаслигини айтди.

Муҳим ва айни пайтда ҳайратланарли томони шундаки, Байден маъмурияти АҚШнинг ядровий битимдан чиқиши нотўғри бўлганини тан олган бўлса-да, Трампнинг Эронга қарши “максимал босим кампанияси” деб номланувчи санкцияларининг муваффақиятсиз сиёсатини давом эттирмоқда ва санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларни бир четга суриб, ўзларининг ёвуз мақсадларига эришиш учун Эрондаги тартибсизликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ўтишди. Вашингтон ҳали ҳам Теҳронга босимни кучайтириш ва Эроннинг ички ишларига аралашувни кучайтириш орқали ўзининг ёвуз ва хаёлий мақсадларига эришиши мумкинлигини тасаввур қилмоқда. Эроннинг максимал қаршилик кўрсатиш сиёсати кўринишидаги позицияси эса АҚШнинг санкция сиёсати муваффақиятсизликка учради ва Эронга нисбатан бир неча бор муваффақиятсизликка юз тутди.