Санкциялар ва терроризм; Зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун Суриядаги иккита муаммо
(last modified Thu, 09 Feb 2023 07:44:46 GMT )
феврал 09, 2023 12:44 Asia/Tashkent
  • Санкциялар ва терроризм; Зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун Суриядаги иккита муаммо
    Санкциялар ва терроризм; Зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун Суриядаги иккита муаммо

 Сурия ҳукумати бу мамлакатдаги зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш билан банд, айни пайтда санкциялар ва терроризм ҳукумат ишини қийинлаштирмоқда.

Яқинда Сурия ва Туркияда содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила Сурияда камида 1500 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 3000 га яқин одам жароҳат олди. Айни пайтда вайроналар остида қолган минглаб одамларнинг тақдири ҳозирча номаълум. Бундан ташқари, зилзила Сурияда минглаб одамларни уйсиз қолдирган.

Сўнгги икки кун ичида Сурия ҳукумати бор куч-ғайратини ва эътиборини ушбу мамлакатдаги зилзила жабрдийдаларига ёрдам беришга қаратди. Бироқ Сурия ва Туркиянинг зилзила қурбонлари билан курашиш ва уларга ёрдам бериш шароитлари тенг эмас, чунки Сурия тахминан 12 йилдан бери уруш ва санкция остида. Аммо Туркия бу шароитларга дуч келмаяпти ва Европа ҳукуматлари ҳам Туркияга ёрдамларини биринчи ўринга қўйди.

Сўнгги 12 йил давомида Сурия 80 дан ортиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланган террорчилар билан уруш олиб бормоқда. Террорчилар билан уруш Суриядаги инфратузилманинг вайрон бўлишига ва бу мамлакат ичида миллионлаб одамларнинг кўчада қолишига сабаб бўлди. Охирги 12 йил давомидаги уруш натижасида Сурия объэктлари деярли вайрон бўлган ва бу ҳолат ҳукуматни бу мамлакатдаги зилзила жабрдийдаларига ёрдам беришда жиддий муаммоларга дучор қилган. Шунинг учун Сурия ҳукумати зилзила жабрдийдаларига ёрдам бериш учун минимал имкониятларга дуч келмоқда. Ваҳоланки, бу мамлакат ичида террорчи гуруҳлар ҳамон мавжуд ва Сурия ҳукумати зилзила жабрдийдаларига ёрдам бериш учун барча имкониятлардан, хусусан, ҳарбий соҳада фойдалана олмайди.

Сурия ҳукумати терроризмдан ташқари Америка Қўшма Штатлари ва Европа давлатларининг ҳам санкцияларига дуч келмоқда. Сўнгги ўн йилликдаги санкциялар Сурияда кўплаб зарур маҳсулотлар, жумладан, дори-дармон тақчиллигига сабаб бўлди. Вашингтоннинг "Қайсар қонуни" номи остида Сурияга қарши қўйган санкциялари бу давлатга ёрдам бериш йўлида кўплаб чекловлар яратди. Шунингдек, дори воситаларга қарши санкция ​​Қўшма Штатларнинг Сурия халқига қарши қилган энг катта жинояти бўлди ва бу оғир вазиятда зилзила қурбонлари кўплаб зарур дори воситаларидан маҳрум қолмоқда. Айни пайтда санкциялар Сурияга инсонпарварлик ёрдамини жўнатишни имконсиз қилмоқда.

Халқаро қонунларга зид равишда Сурия халқи бошига тушган бу буюк офатда улар билан бирдамлигини оғзаки ҳам билдирмаган АҚШ президенти Жо Байден ўз твиттерида шундай деб ёзди:Мен барча тегишли идораларимиздан Туркия билан келишилган ҳолда зилзила қурбонларининг аҳволини яқиндан кузатиб боришларини ва зарур ёрдамни кўрсатишларини сўрадим.

Шу шартларни ҳисобга олган ҳолда Сурия ташқи ишлар вазири Файсал ал-Мақдад “Ал-Маядеен” телеканалига берган интервюсида ушбу кучли зилзила ҳақида шундай деди:Фалокат катта. Буни чуқурроқ қилган нарса Сурия терроризм ва унинг тарафдорлари билан урушдир. Санкциялар ҳам бу фалокатнинг жиддийлигини оширди. Америка санкциялари Сурияни ҳамма нарсадан, ҳатто дори сотиб олишдан ҳам маҳрум қилди.

Ёрлиқ