ИШИД таҳдидининг тарқалиши ҳақида унинг ҳомийлари ҳақида гапирмасдан огоҳлантириш
(last modified Mon, 13 Feb 2023 08:46:29 GMT )
феврал 13, 2023 13:46 Asia/Tashkent
  • ИШИД таҳдидининг тарқалиши ҳақида унинг ҳомийлари ҳақида гапирмасдан огоҳлантириш
    ИШИД таҳдидининг тарқалиши ҳақида унинг ҳомийлари ҳақида гапирмасдан огоҳлантириш

Бирлашган Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашидаги даврий ҳисоботида ИШИД ўтган йилларда кўрган оғир зарба ва йўқотишларга қарамай, бу террорчи гуруҳнинг дунёга таҳдиди тобора кенгайиб бораётганидан огоҳлантирди. Ушбу ҳисоботда ИШИД Африка қитъасида ўз таъсирини кенгайтираётгани ва бу мақсадда интернет ва янги воситалардан фойдаланаётгани, ҳаттоки улар дронлар билан жиҳозлангани таъкидланган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ижрочи директори Вишюнг Чен дейди: ИШИД ўз қобилиятини тикламоқда ва Африка қитъасининг турли қисмларида ўз таъсирини кенгайтирмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ИШИД террорчилик гуруҳи таҳдидларининг дунёда, хусусан, Африка қитъасида тарқалиши ҳақидаги огоҳлантириши ИШИД фаолияти соҳасидаги сўнгги бир неча йилдаги ўзгаришларни ҳисобга олсак, тушунарли. Қўшма Штатлар Ғарбий Осиё минтақасидаги араб иттифоқчиларининг ҳамкорлиги билан муқовамат ҳаракатига қарши туриш учун такфирчи террорчи ИШИД гуруҳини барпо этиш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнади ва ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Сурияда, сўнгра Афғонистонда пайдо бўлиши ва фаолиятини кенгайтиришида муҳим рол ўйнади. Бу соҳадаги далиллар кенг ва ҳужжатлаштирилган ва Вашингтоннинг бу соҳада режалаштирган ҳаракатларининг излари бор. Аслида Америка ИШИДни яратишдаги ролини яшира олмайди. ИШИД дастлаб Ироқда Ироқнинг Бас партиясининг қолган унсурлари ҳамда дунёнинг турли бурчакларидан Ироқда тўпланган салафийлар ва такфирчилар иштирокида ташкил топди ва тезда ўз фаолият доирасини Ироқдан Суриягача кенгайтирди. Ғарб етакчиси сифатида АҚШ ўзининг ғарбий ва араб ҳамкорлари билан такфирчи террорчиларга, жумладан ИШИДга кенг кўламли ёрдам кўрсатди. Вашингтоннинг мақсади Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдариб, Муқовамти ҳаракатини заифлаштириш эди ва улар бу террорчи гуруҳларга бу мақсадга эришиш учун восита сифатида қарадилар. АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президент Барак Обама ва АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ИШИДнинг шаклланишидаги бевосита роли ҳақида мунозарали сўзларни айтди. Трамп 2016-йил январ ойида сайловолди нутқида шундай деган эди: Улар (Обама ва Клинтон) инсофсиз одамлар, улар ИШИДни яратдилар. Ҳиллари Клинтон ИШИДни Обама билан бирга яратган.Трампнинг баёнотлари аслида Россия президенти Владимир Путин каби баъзи давлатлар раҳбарлари томонидан ИШИДнинг шаклланиши ва ҳаракатларида Оқ уйнинг бевосита роли ҳақида кўп марта айтилган айбловларнинг тасдиғи эди. 

Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангарилари

 

Муҳим нуқта шундаки, Эрон Сурия ва Ироқ билан бирга Сурия ва Ироқдаги кўп сонли жангларда ИШИД ва унинг террорчи унсурларига қарши туриш, уларни бостириш ва йўқ қилишда марказий рол ўйнади. Шу тарзда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний 2017-йил 21-ноябр куни Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийга мурожаат билан чиқди ва ИШИД ҳукмронлиги тугатилганини эълон қилди. Ушбу муҳим воқеадан сўнг, яъни Сурия ва Ироқда ИШИДнинг мағлубияти ва ўзини ИШИД деб эълон қилган ҳукуматнинг йўқ қилиниши ва кўп сонли ИШИДнинг бошқа жойларга, хусусан Африканинг Соҳил минтақасига кўчиши билан, бу такфирчи  гуруҳ бу ҳудудларда таҳдиди кучайди.

Муҳими шундаки, ИШИДни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари 2012-йил августда “ИШИДга қарши кураш” деб аталмиш коалицияни тузиб, ўзларини ИШИДга қарши курашда олдинги сафда тургандек кўрсатишга ҳаракат қилишди. Айни пайтда Вашингтоннинг бу борадаги инсофсизлиги аниқ. 2011-йилдан 2014-йилнинг ўрталаригача америкаликлар ИШИДга кенг кўламли ёрдам кўрсатиб, уни логистика ва молиялаштиришда катта рол ўйнаган. Вашингтон ёрдамисиз ИШИД ҳеч қачон ўз жиноятларини амалга ошира олмас эди. Ҳозирда ҳам Вашингтон ИШИД қолдиқларини Сурия ва Ироқ ҳукуматлари ва иттифоқчиларига қарши исталган вақтда, уларга босим ўтказишда восита сифатида ишлатишга ва  қулайликлар ва қурол-яроғлар билан таъминлаш ва ИШИД асирларини озод қилиш ва уларга террористик амалиётлар ўтказишга имконият яратиш орқали Американинг Сурия ва Ироқдаги мухолиф кучларига босим ўтказиш мумкин деб ишонади.