Турк Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари, Эрон қутқарув гуруҳига ташаккур белдирди(видео)
(last modified Wed, 15 Feb 2023 08:19:52 GMT )
феврал 15, 2023 13:19 Asia/Tashkent

Турк Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари, Туркияга юборилган Эрон қутқарув гуруҳи зилзила жабрланганларга ёрдам берган биринчи қутқарув гуруҳларидан бири эканлигини билдирди.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги халқаро хизмати хабарига кўра, Ал-Маядин телеканали иқтибос келтирган ҳолда; Туркияда бўлган Эрон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари билан учрашув ва суҳбатда Карим Кинник Туркиядаги зилзила жабрланганларга гуманитар ёрдам жўнатиш ва вайроналарни олиб ташлаш амалиётида Эрон Қизил Ярим Ой жамиятининг ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Карим Кинник шундай деди: Худога шукрлар айтамизки, Эронлик биродарларимиз бор, чунки биз эронликлар ҳар дақиқада ва ҳар доим муаммога дуч келганимизда ёнимизда эканлигини ҳис қилдик. Эрон қутқарув гуруҳи зилзиладан кейин Туркияга келган биринчи қутқарув гуруҳларидан бири бўлиб, турк миллати эронликларга хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

Ёрлиқ