Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 19 Feb 2023 09:38:52 GMT )
феврал 19, 2023 14:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12-19 февралгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларидан ўзбекистонликлар Тошкентга эвакуация қилинмоқда

 

  • Ўзбекистонга келаси 2023 йил 7 млн сайёҳни жал қилишни режалаштирган

 

  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котибининг махсус вакилининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Хитой Ўзбекистон электр энергияси секторига 2 млрд доллор сармоя киритади

 

  • Ўзбекистон савдо делегацияси Боружард балиқчилик хўжалигининг сармоявий имкониятлари билан танишди

 

  • Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашди

******

Ўзбекистонлик оиланинг 5 нафар аъзоси 11 февраль куни зилзила содир бўлган Малатя шаҳридан эвакуация қилинди.

10 феврал куни Ўзбекистоннинг Бош консулхона кўмаги билан 2 нафар ватандошимиз зилзила содир бўлган Адана шаҳридан Истанбулга эвакуация қилингани, уларга Uzbekistan Airways’нинг HY-274 Истанбул-Тошкент самолёти учун авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилганди.

Аввлроқ Туркиянинг Ҳатай вилоятидан 11 нафар ўзбекистонлик ва 6 нафар қирғизистонлик махсус самолётда Тошкентга эвакуация қилинганди.

Шу пайтгача Туркиядаги зилзила оқибатида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Вайроналар орасида 3 нафар ватандош қутқариб олинган бўлса, бедарак йўқолган ўндан зиёд ўзбекистонлик қидирилмоқда.

Эслатиб ўтаимз кеча Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами ортилган 5-самолёт етиб борди

Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудлари аҳолиси учун юборилган инсонпарварлик юки чодирлар, тўшак қоплари, электр иситкичлар, фонарлар, кийим-кечак, пойабзал, болалар овқатлари ва шахсий гигиена воситаларидан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 12 февраль куни Туркияга навбатдаги инсонпарварлик юки етказилгани ҳақида маълум қилди. Бу 6 февраль куни рўй берган зилзиладан сўнг юборилган бешинчи ёрдам ҳисобланади.

Бош консулхона Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 5-самолёти Туркиянинг Адана аэропортига етиб борганини хабар қилди.

***

Ўзбекистонда туризм соҳаси

 

Ўзбекистонга 2023 йилда 7 млн нафар хорижий сайёҳ келиши кутилаётганини Тошкентдаги "Wyndham" меҳмонхонасида Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси ташкиллаштирган бизнес ҳамкорлар нонуштасида айтиб ўтилди

Йил сарҳисоби ҳамда 2023 йил режалари ҳақида сўз борганида, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сайёҳлар ҳаво транспорти логистикасида муаммога дуч келиши керак эмаслигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кундан кунга ортиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон ҳаво йўллари соҳасида янгиланишлар ва топ-парвозлар уюштириш лозим. Хорижий сайёҳлар ҳаво йўллари логистикасида умуман муаммога дуч келмаслиги лозим”, - деди Абдуҳакимов.

2022 йилда 4,7 млн нафар сайёҳ келган бўлса, келгуси йилда 7 млн нафар хорижий турист келиши ва маҳаллий сайёҳлар сони 12 млн нафарга етиши кутилмоқда.

Уюшма томонидан меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини оширишда қатор давлатлар, хусусан, Россия билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади.

***

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Герман билан мулоқот қилди.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда конструктив мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида БМТнинг Минтақавий маркази ва бошқа тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилинаётганини таъкидлади.

Кейинги бир неча йилда мамлакат ташаббуси билан ва бутун халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда Бош ассамблеянинг минтақадаги шерикликнинг энг долзарб йўналишлари юзасидан тўртта резолюцияси қабул қилинди.

 БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказининг бевосита иштирокида Ўзбекистонда бир қатор йирик халқаро форум ва учрашувлар биргаликда ташкил этилди. Шунингдек Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқоти ва Ёшлар учун превентив дипломатия академияси платформалари ишга туширилди.

 БМТ бош котибининг махсус вакили Наталья Герман Ўзбекистон президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.

***

Ўзбекистон ва Хитой

 

Хитой компанияси Ўзбекистонда бир неча қуёш фотоэлектр станциясини қуради. Станциялар Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида қурилади.

Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC Energy China компанияси билан англашув меморандуми имзолади

Меморандум доирасида Хитой компанияси Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станциялари 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йилдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди. Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Ўзбекистон савдо делегацияси Эрон ғарбидаги Лористон вилоятининг Боружард шаҳридаги балиқчилик ҳудудининг сармоявий имкониятлари билан танишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “Боружард қишлоқ хўжалиги ҳаракати” директори Жавод Гударзий Ўзбекистон савдо делегацияси бу туман балиқчилик хўжалигининг сармоявий имкониятлари бўйича танишганидандан сўнг, таькидлади:Лористон вилояти, хусусан Боружард туманидаги балиқчилик салоҳияти икки давлат ўртасида иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш учун имкониятдир

Бу минтақанинг муҳим имкониятларидан савдо айирбошлашни ошириш учун фойдаланиш кераклигини таькидлаган Гударзий қўшимча қилди: Боружард туманидаги балиқчилик ҳудудининг сармоявий имкониятлари Ўзбекистон каби Осиё давлатлари учун яхши имкониятдир.

Боружард шаҳри балиқчилик бўлими бошлиғи Муҳаммад Акбарий ҳам шундай деди: “Ерон ва Ўзбекистоннинг икки халқи ўртасидаги муносабатлар дўстона, жуда яқин ва кўплаб маданий, диний ва ижтимоий муштаракликларга эга, шунингдек, балиқчилик соҳасида товар айрибошлаш бу мамлакат учун жуда жозибадор бўлиши мумкин.

Боружард шаҳрида совуқ сув балиқларини етиштириш бўйича 38 та парваришлаш ва наслчилик хўжалиги, 2 минг 180 дона манзарали балиқ етиштириш бўйича учта ишлаб чиқариш ва кўпайтириш сехи, аквариум манзарали балиқларини сотиш бўйича 19 та марказ мавжуд.

***

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мирзиёев ва Путин суҳбатларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари ўзаро савдони кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини чуқурлаштириш, қўшма Лойиҳалар офиси доирасида устувор тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шу маънода “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси ва Ўзбекистон—Россия ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Икки давлат етакчилари маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқди.

Ёрлиқ