Эрон турфа рангларда: Теҳрондаги Шамс-ул-Амора саройи
Бизнинг кенг Эронимиз; Бу улкан тарихга эга мамлакат. Ушбу тўпламда биз сиз учун унинг ҳар бир бурчагини тасвирлашга ҳаракат қиламиз. Бу қисм: меъморчилик улуғворлиги - Теҳрондаги Шамс Ал Амора саройи
Шамс-ул-Амора Теҳрондаги биринчи беш қаватли бино бўлиб, шамсий 1282 йилда Носириддиншоҳ буйруғи билан Теҳрон қальаси шарқида қурилган. Шамс-ул-амора баландлиги 35 метрни ташкил этади, бу қурилиш вақтида; Ўша даврдаги Теҳрондаги энг баланд бино бўлган ва у ўз таркибида металл ишлатилган биринчи бино бўлган. Бу иншоотнинг кўзга кўриниб туришига тарихий қимматлигидан ташқари унинг баландлиги, безаклари ва дизайни сабаб бўлган. Ушбу бино шимол-жануб йўналиши бўйлаб иккита минорадан иборат бўлиб, бу икки минора орасида қиролича Виктория Англиядан Носириддин Шоҳга совға қилган соат жойлашган.