1-апрел; Ислом Республикаси куни учун махсус
1-апрел куни Исломий Эрон халқи учун фахрли кун ва эронликларнинг Ислом Республикасини барпо этиш йўлидаги мустаҳкам иродаси кўзгусидир.
1979-йил 1февралдаги Ислом инқилобининг шонли ғалабасидан сўнг, Имом Ҳумайний (р.а.) таклифи билан 1979-йилнинг 30 ва 31-март кунлари Эрон Ислом Республикасининг референдуми бутун Эрон бўйлаб ўтказилди ва референдум иштирокчиларининг 98,2 фоизи “Ҳа” деб овоз бериб, Ислом Республикасининг муқаддас тизимини барпо этилишига розилик билдиришди. Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг қарийб 50 кун ўтиб референдумнинг ўтказилиши ҳеч бир инқилоб тарихида қайд этилмаган ва айнан шу асосда ўша пайтда баъзилар халқнинг Ислом Республикасини қўллаб-қувватлаши аниқ, шаффоф ва очиқ кўринадиган ва референдум ўтказишга ҳожат йўқ дейишарди. Аммо Имом Роҳил референдум ўтказишни талаб қилдилар.
Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Ҳумайний Эрон халқига ўз мактубида шундай деганлар:“Ушбу референдум халқимиз тақдирини ҳал қилади. Бу референдум сизни ё озодлик ва мустақилликка олиб боради ёки аввалгидек бўғилиб, бошқаларга тобе бўлишга олиб келади; Бу референдумда ҳамма иштирок этиши керак. Сиз хоҳлаган шаклни танлашингиз мумкин. Сизнинг ҳуқуқингиз бор ва сиз бу варақда демократик республика, монархия ёки хоҳлаган нарсани ёзишингиз мумкин. Бу ҳолатда сиз эркинсиз.
Ушбу улуғ кунда Исломий Эроннинг инқилобий ва мўмин халқи ўз исломий инқилоби устунларини мустаҳкамлаш ва бу кенг қамровли референдумда онгли танловни амалга ошириш учун ҳал қилувчи қарор ва деярли бир овоздан кўпчилик овоз билан ўз миллий бирлиги ва исломий бирлигини намойиш этди. Улар ўзлари тарих яратдилар. Шу куни Эрон халқи зулм ва ситам қобини бузиб, Эронда мустамлакачилик ва монархия истибдодининг зулми қоронғу даврига барҳам берди. Ушбу референдумни ўтказиш билан; Эрон Ислом Республикаси тузуми халқнинг кўпчилигининг овози билан шакллантирилиб, исломий қадриятлар ва жамоатчилик фикрига асосланган демократик тузум модели яратилди. Ислом Республикасининг барпо этилиши халқнинг ўз тақдирига иродасини исботлабгина қолмай, уларга мустақиллик ва озодлик келтирди. Балки у дунёдаги маҳрум ва мазлумлар қалбида улар ҳам Аллоҳ таолонинг муборак ва улуғ ваъдасининг бир тимсолини, мазлумларнинг мутакаббирлар устидан асрлар давом этган азоб-уқубатлардан сўнг ғалаба қозонишини кўришларига умид уйғотди. Имом Ҳумайний Эрон халқига йўллаган мурожаатида Эрон тақвимидаги 12 Фарвардинни (1-апрел) байрам куни деб атадилар ва шундай дедилар:“Аллоҳ таоло ҳукуматининг биринчи куни бўлган 12-Фарвардин тонги энг катта диний ва миллий байрамларимиздан биридир. Халқимиз бу кунни нишонлаши ва уни сақлаб қолиши керак”.
Ислом инқилоби раҳбари Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий ҳам 12-Фарвардинда Аллоҳ таоло кунида халқнинг кўп иштирок этишини ва уларнинг ҳал қилувчи овозини ислом ва исломий фикрларнинг овози деб ҳисобладилар ва шундай дедилар:“Исломий Республикамиз кунининг яна бир хусусияти борки, бу куни байрам нафақат биз Эрон халқи учун, балки бу барча мусулмонлар, яъни бир миллиардга яқин инсоннинг байрами бўлиши мумкин. Улар Яъни мусулмон халқлар ҳам Исломни пассив ва яккаланиб қолган ҳолда ҳимоя ҳолатида кўришга кўникиб қолишган. Бир халқ ҳукмрон кучларга ҳужум қилиши ва номукаммал инсоний тузумларга ҳужум қилиш ҳолатида бўлса ва Исломга асосланган республикани эълон қилса, бу барча мусулмон халқлари учун фахр-ифтихор манбаи ва Ислом республикаси кунида турли хусусиятлар хулосасидир.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Эрон Ислом Республикасининг барпо этилиши билан ғарб ва шарқ сиёсий назариялари орасида ҳукуматнинг ҳам исломий табиати, ҳам халқнинг табиати билан дунёда янги модел саналган янги назария пайдо бўлди. Эрон Конституциясининг 56-моддаси:"Дунё ва инсон устидан мутлақ ҳукмронлик Аллоҳникидир ва У инсонни ўзининг ижтимоий тақдири устидан ҳукмдор қилиб қўйган. Бу илоҳий ҳуқуқни ҳеч ким инсондан тортиб ололмайди ёки муайян шахс ёки гуруҳ ва миллат манфаатларига йўлида ишлата олмайди. Аллоҳ томонидан берилган ушбу ҳуқуқни қуйидаги тамойилларда айтиб ўтилган усулларда қўлланилади
Аммо Эронда Ислом Республикаси тузумининг барпо этилиши ва Паҳлавий подшоҳлигининг ағдарилиши ички ўзгаришлардан ташқари минтақа ва халқаро тизимда ҳам мустамлакачиларнинг мақсадларига тўғри келмайдиган ўзгаришларга олиб келди ва Эрон миллатига қарши адоват қўзғатдилар. Шундай экан, мустақилликни сақлаб қолиш маьлум қурбонликлар эвазига амалга оширилди ва бу сарзамин душманлари учун турли фитналар уюштириб, жумладан, уруш, сиёсий ва инқилобий арбобларни террор қилиш, иқтисодий санкциялар, тинч ядровий технологияни қўлга киритишда тўсиқлар ва адоват яратиш, олимлар ва муқовимат қўмондонларига суиқасд уюштириш ва шунингдек, улар мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариб, Эрон халқининг мустақиллигига путур етказишга ҳаракат қилишди.
Шунга қарамай, эндиликда Эрон Ислом инқилоби 44 йиллик ғалабадан сўнг бой тажриба ва билим билан халқ бирлиги ва ҳамжиҳатлиги билан ўзининг иккинчи қадамини бошлади. Дарҳақиқат, 1-апрел куни бўлиб ўтган ўша ҳақиқий референдум туфайли ҳозирда Эрон Ислом Республикаси халққа шон-шуҳрат, буюклик ва мустақиллик олиб келган исломий қаршиликнинг юксак чўққисида турибди.
Исломий инқилоб Раҳбари Ислом Республикаси барқарорлиги ҳақида шундай дейди:
Нега Ислом республикаси шу қадар адоватга қарамай, бошқа низом ва инқилоблар тақдирига дучор бўлмади? Бунинг сабаби нимада ва сири нимада? Айтмоқчиманки, бу низомнинг шонли ва шарафли сири, унинг бардавомлиги мана шу икки сўздир: “республика” ва “исломий”. Бу икки сўзнинг бирикиши ва бу икки сўздан ташкил топган борлиқ ҳам барқарор қолиши керак; ҳам республика, ҳам исломий; халқ ва Ислом; Республика яьни халқ, исломий яьни ислом дегани; Диний демократия... Буюк имомимизнинг буюк ишлари шу фикрни, бу назарияни – Ислом республикаси назариясини яратди ва турли сиёсий назариялар майдонига киритдики, - ўша даврда турли сиёсий назариялар, Шарқ ва Ғарб, сиёсий масалалар ва сиёсий менталитет соҳасида бир-бири билан курашаётган (эди) - кейин буни амалга оширди, унга объэктивлик берди. У шунчаки назария яратиб қўймади, балки уни амалда жорий қилди ва Ислом Республикасини ташкил қилди. Бу Имомнинг буюк ишдир.