апрел 08, 2023 13:32 Asia/Tashkent
  • Муқовимат кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарига нибатан сионист режимнинг ғафлатда қолиши
    Муқовимат кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарига нибатан сионист режимнинг ғафлатда қолиши

Қаршилик кучларининг сионистик режимга қарши ракета ҳужумлари ҳамда Иордан водийсидаги шаҳидлик амалиёти бу режимни ғафлатда қолдирди.

Босқин остидаги Фаластиндаги кескинлик ва инқирознинг янги босқичи чоршанба куни эрталаб сионист кучларнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужуми ҳамда эьтикоф қилувчилар ва намозхонларнинг қаттиқ калтакланиши билан бошланди. Айни пайтда, кеча тушдан кейин Ливан жануби ва Ғазодан ишғол қилинган ҳудудлар томон ўнлаб ракеталар отилди. Бинобарин, муҳим масала шуки, босиб олинган Фаластиндаги ракета ёмғири сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятига муносабат бўлди.

Фаластин гуруҳларининг қатъий ҳаракати Сионистик режим вазирлар маҳкамаси ва армиясида бўлинишга сабаб бўлди. Баъзилар бу ҳужумларга қатъий жавоб беришни таъкидласа, бошқалар Сионистик режим бошқа урушга кириш имкониятига эга эмас деб ҳисоблайди. Бу одамлар босиб олинган ҳудудлардаги ички сиёсий инқироз ва Нетаняху кабинетининг заиф ва суст позициясини назарда тутмоқда.

Сионист режим кеча кечқурун ракета ҳужумларига жавоб бериб, Ливан жануби ва Ғазо секторини нишонга олган бўлса-да, бу режимнинг жавоби энг заифлигини кўрсатди. Сионист режим ўтмишдан фарқли равишда узоқ масофадан Ғазодаги нишонларга бошқариладиган ракеталарни учирди. Шунинг учун Фаластин қаршилик кучларини илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимлари билан қуролланиши тажовузкор сионистик режимнинг асосий қобилиятини, яъни яқин амалиётлар учун махсус қирувчи ва вертолётлардан фойдаланишни жиддий муаммога айлантирди.

ракета ҳужуми

 

Сионист режимнинг бу муносабати ҳам Фаластин муқовимат гуруҳларининг қарама-қарши ва кучли жавобига учради. Иордан водийсида жойлашган ал-Ҳамра ҳудудида автомобилга қуролли ҳужум чоғида икки нафар сионист ҳалок бўлди, бир нафари яраланди. Сионистик режим матбуоти Ғор Иордания амалиётини бу режим учун оғир операция деб таърифлади. Бу оммавий ахборот воситалари Сионистик режимнинг оғир операция ва жуда оғир кун гувоҳи бўлганини хабар қилди.

Яна бир масала шундаки, Сионистик режим Ливаннинг Ҳизбуллоҳи билан тўқнашувдан бош тортмоқда. Қаршилик гуруҳлари ҳужумларидан ҳайратда қолган сионист режим, ҳужумлар масъулиятини Ливан ичида кучли мавқега эга бўлмаган Ливан ҳукуматига юклашга ҳаракат қилди.

Якуний нуқта шуки, қаршилик гуруҳларининг босқинчи режимга қарши қатъий ҳаракати ва бу режимнинг бўлгинчиларга қарши жиноятига қарши жавоб беришлари уларнинг режим жиноятларига қарши курашда қатъият ва қатъиятлиликларини кўрсатди. Шу муносабат билан Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳания сионистларнинг Масжид-ул-Ақсога бостириб кириши араб ва ислом давлатлари учун хавф эканлигини таъкидлади ва  ал-Ақсони мудофаа қилиш ва Қаршилик ҳаракати давом этишига урғу берди ва деди:Биз Исроил ҳукуматининг Қуддусни яҳудийлаштириш ва Ал-Ақсони масжидини бўлиб ташлаш режаларини амалга оширишига йўл қўймаймиз.

Ёрлиқ