Илҳом Алиев Қорабоғ арманларига яна таҳдид қилди
(last modified Thu, 20 Apr 2023 07:41:10 GMT )
апрел 20, 2023 12:41 Asia/Tashkent
  • Илҳом Алиев Қорабоғ арманларига яна таҳдид қилди
    Илҳом Алиев Қорабоғ арманларига яна таҳдид қилди

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон қўшинларининг ўзаро тўқнашув линияларида хаотик вазият ва ўт очишни тўхтатиш қоидаларини бузиш ҳамон давом этаётган бир вазиятда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қорабоғ минтақаси арманларига бу минтақадан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди.

Озарбайжон Республикаси Президенти таҳдидли сўзлар билан шундай деди: Қорабоғ ҳудудида яшовчи арманлар ё бу давлат фуқаролигини қабул қилишлари керак ёки яшаш учун бошқа жой топишлари керак. Озарбайжон Республикаси Президенти Озарбайжон Республикасининг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги суверенитети масаласи инсон ҳуқуқлари асосида ҳал қилиниши кераклигини баён этиб, Қорабоғ минтақаси арманлари Озарбайжон Республикаси фуқаролигини қабул қилишда тўлиқ эркинликка эга эканлигини ва Боку ҳукумати уларнинг асосий инсоний ва демократик ҳуқуқларига ишонишини эьлон қилди.

Илҳом Алиев баёнотининг бу қисмида у қайси давлат ёки халқаро ташкилотга мурожаат қилаётгани аниқ эмас. Озарбайжон Республикаси Президентининг баёнотларидан кўриниб турибдики, халқаро ҳамжамият Боку ҳукуматининг Қорабоғ арманлари билан муносабатини инсон ҳуқуқларининг асосий тамойили сифатида тан олиши керак ёки озарбайжон ҳарбийлари Арманистонга ҳужум қилиб, сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида бу давлатнинг ерлари ҳисобланган ҳудудларни Арманистондан қайтариб олади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу баёнотлар инсон ҳуқуқларининг очиқдан-очиқ поймол этилиши ва жанговар характерга эга ва халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинмайди.

Илҳом Алиев, шунингдек, Қорабоғ минтақаси Озарбайжон Республикаси ҳудуди эканлигини таъкидлади ва бу минтақа масалаларини Боку ҳукуматининг ички масаласи деб атади ва қўшимча қилди:Биз ҳеч қайси давлат билан ички масалаларимизни муҳокама қилмаслигимизни кўп маротаба айтганмиз.

Озарбайжон Республикаси Президентининг сўнгги баёнотларини Илҳом Алиевнинг хавфли тасаввурлари ва иллюзиялари деб тушуниш керак. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Илҳом Алиевнинг авантюристик баёнотлари ўз хавфсизлигини таъминлай олмайдиган бир қанча давлатлардан ҳарбий харидлар ва қўллаб-қувватлаш ваъдалари туфайли ўзини минтақада ва дунёда бир қудратли давлатга айланди, деб ўйлаётган пайтда янграмоқда. Илҳом Алиевнинг сўнгги ҳаракатлари кетма-кет қарама-қаршиликлар туфайли жуда хавфли бўлиб, Озарбайжон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини хавф остига қўйиши мумкин.

Қорабоғ минтақаси

 

Шу билан бирга, шуни айтиш керакки, Озарбайжон Республикаси Президентининг сўнгги баёнотлари шундай бир вазиятда баён қилинмоқдаки, Боку ва Ереван тинчлик келишувларига кўра, Қорабоғ арманлари “ўз тақдирини ўзи белгилаш принсипи”га асосланиб, Қорабоғ арманлари ўз келажагини референдум йўли билан белгилаши керак. Бу келишувлар асосан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Минск воситачилик гуруҳи доирасида белгиланиб, имзоланган ва Тоғли Қорабоғ можаросида иштирок этаётган томонлар ҳам буни қабул қилган.

Озарбайжон Республикаси Президентининг янги баёнотларига жавобан Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Республикаси билан имкон қадар тезроқ тинчлик шартномаси тузишга ҳаракат қилаётганини айтди.“Агар иккала давлат бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олса ва бир-бирига ҳудудий даъво қилмаслик мажбуриятини олса, бу шартнома реал бўлади”. Арманистон Бош вазири қўшимча қилди:“Аслида Озарбайжон Республикаси Президенти билан бу келишувга Сочи ва Прагада эришилган”. Пашинян реалистик баёнотларда яна шундай деди:“Агар биз Тоғли Қорабоғ можаросида иштирок этаётган томонларнинг барча халқаро муносабатларида Арманистон 29 800 квадрат километр метр майдонга эга ҳудуд эканлигини нафақат бугун, балки келажак учун ҳам аниқ қайд этсак, аниқроқ шаклда Арманистоннинг собиқ ҳудуди деб тан олсак, минтақада тинчлик ўрнатилади 

Экспертлар Арманистон бош вазирининг сўнгги баёнотларини Озарбайжон Республикаси Президентининг баёнотларидан кўра реалроқ деб ҳисобламоқда. Чунки Пашинян Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга урғу бериш билан бирга, ўз мамлакатининг Қорабоғ арманларини қўллаб-қувватлашига чек қўйишга ва Қорабоғ масаласини Озарбайжон Республикасининг ички масаласи сифатида қабул қилишга ҳаракат қилмоқда. Гарчи бу масала Ереван ҳукумати томонидан янги қадам деб ҳисобланса-да, Илҳом Алиев ҳукуматирасмийлари бегоналарни рози қилиш учун Арманистон ва Қорабоғ арманларига таҳдид қилишни давом эттиришга уринаётган кўринади. Гарчи бу таҳдидлар тинчликни амалга ошириш учун хавфли бўлиб, минтақа халқлари муаммоларини янада кучайтириши мумкин. Шу билан бирга, Озарбайжон Республикаси Президентининг тўғридан-тўғри таҳдидлари минтақа халқлари ўртасида адоватга олиб келиши аниқ.