БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги келишмовчиликларнинг чуқурлашиши ва бу кенгаш тузилмасини ўзгартириш зарурати
(last modified Wed, 26 Apr 2023 07:28:57 GMT )
апрел 26, 2023 12:28 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги келишмовчиликларнинг чуқурлашиши ва бу кенгаш тузилмасини ўзгартириш зарурати
    БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги келишмовчиликларнинг чуқурлашиши ва бу кенгаш тузилмасини ўзгартириш зарурати

Ғарб давлатларининг кескин танқидига учраган ва бу кенгаш аъзолари ўртасидаги келишмовчиликлар чуқурлашган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раислигида БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишининг ўтказилиши Бирлашган Миллатлар ТашкилотиХавфсизлик Кенгаши тузилмасини ўзгартириш зарурати масаласини яна бир бор кўтарди.

Айниқса, Лавровнинг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Раиси” сифатидаги баёнотлари кўплаб муносабатларни келтириб чиқарди ва Россияга қарши чиққан давлатлар, хусусан, унинг Украинадаги уруш ҳақидаги сўзларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг бузилиши деб аташди. Яқинда мамлакати Хавфсизлик Кенгашининг муваққат раҳбари бўлган Россия ташқи ишлар вазири ўз нутқида Россиянинг Украинага ҳужумини ҳимоя қилди ва Америка ва унинг иттифоқчиларини дипломатияни заифлаштирганликда айблар экан, Кремлнинг бу ҳаракатини зарур ва муқаррар деб атади.

Лавровнинг сўзлари АҚШ тарафидан жавобсиз қолмади ва АҚШ элчиси Линда Томас-Гринфилд Россияни иккиюзламачиликда айблади ва шундай деди:"Украинадаги ноқонуний ва кераксиз уруш билан Москва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва биз учун қадрли бўлган барча нарсаларнинг марказига зарба берди." Европа Иттифоқи ҳам Россиянинг ўзини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва кўп томонламалик ҳимоячиси сифатида кўрсатишга уринишини номақбул деб атади ва бу ҳаракати билан нафақат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига ҳурматсизлик қилинганини, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Россия кучларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияларини ҳам таҳқирлашини таъкидлади

Шу тариқа, бу давлатлар ва уларнинг бошида турган АҚШ Россиянинг Украинага қилган ҳужумига ишора қилиб, унинг ноқонунийлигини таъкидлаб, Россиянинг Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги раислигини тасдиқлашини шубҳа остига олди ва ҳатто Россияни Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигидан чиқариб юборишни талаб қилди. Бу ғарбликлар кўп масалаларда қўллаётган икки томонлама стандартлардан келиб чиқиб, Россиянинг Хавфсизлик Кенгашига даврий раислик қилишига тоқат қилмаганликларини ва ноқонуний позицияда Москвани Хавфсизлик Кенгашидаги ўз ўриндиғидан маҳрум қилмоқчи бўлганликларини яна бир бор кўрсатди. Гарчи шу каби ҳолатларда, масалан, 2003 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз амалга оширилган АҚШнинг Ироққа ноқонуний ҳужуми масаласида Ғарб блоки давлатлари  Қўшма Штатларни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб ташлаш ёки чеклаб қўйиш учун ҳеч қандай талаб ёки чоралар кўрмаган.

БМТ хавфсизлик кенгаши

 

Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгашидаги Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги очиқ қарама-қаршилик халқаро тизимдаги таркибий ўзгаришлар ва бу соҳада янги кучларнинг пайдо бўлиши муносабати билан ушбу кенгаш тузилмасини ўзгартириш, шунингдек, Хавфсизлик Кенгашида мувозанатни яратиш зарурати яна бир бор кун тартибига чиқарди. Дарҳақиқат, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмасини ва айниқса, унинг халқаро хавфсизлик таянчи, яъни Хавфсизлик Кенгаши тузилмасини ислоҳ қилиш масаласи кўп йиллар давомида унга аъзо бўлган кўплаб давлатларнинг асосий талабларидан бири бўлиб, шу пайтгача жавобсиз қолмоқда. Хавфсизлик Кенгашининг тузилмаси кўплаб давлатлар томонидан танқид қилинган ва унинг ҳозирги таркиби, айниқса, ушбу кенгашнинг доимий аъзоларига нисбатан дунёнинг аксарият мамлакатлари учун маъқул эмас. Мамлакатлар эътиборини тортган Хавфсизлик Кенгашидаги энг муҳим ўзгаришлар унинг тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши, вето ҳуқуқининг олиб ташланиши, доимий аъзолар сонининг кўпайиши ҳисобланади.

Муҳим жиҳати шундаки, Хавфсизлик Кенгашида таркибий ислоҳот ўтказиш талаби доимий бўлмаган аъзо давлатлар билан чегараланиб қолмайди ва ҳатто ушбу кенгашнинг доимий аъзоси бўлган Россия ҳам Хавфсизлик Кенгаши тузилмасини ислоҳ қилишни сўраган. Россиянинг бу позицияси унинг жаҳон майдонида кўп томонламаликни қўллаб-қувватлаши ва халқаро майдонда Ғарбнинг гегемонлигига қарши туришига мос келади. Бошқа томондан, Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, Германия ва Япония каби ўз тарафдорлари бўлган давлатларнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда.

Ривожланган ва ривожланаётган иқтисодий давлатлардан ташкил топган катта 20лик гуруҳининг ташкил топиши билан Япония, Жанубий Африка, Бразилия, Германия каби бу гуруҳга кирувчи кўплаб давлатлар Хавфсизлик Кенгаши тузилмасини ўзгартирмоқчи. Бу давлатлар халқаро миқёсда куч тузилмаси ўзгариши ва айрим давлатларнинг халқаро иқтисодий ва сиёсий саҳнадаги аҳамияти ортиб бориши муносабати билан бу ўзгаришлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва айниқса Хавфсизлик Кенгаши даражасида амалга оширилиши керак, деб ҳисоблайдилар.Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари, хусусан, Қўшма Штатлар вето ҳуқуқидан инструментал тарзда фойдаланишини ҳисобга олсак, Хавфсизлик Кенгашида туб ўзгаришлар бўлишини истаган давлатлар вето ҳуқуқидан фойдаланиш соҳасида мавжуд шартларни ўзгартиришни хоҳлашади.