2024 йилги сайловларда Байден номзодлиги ва олдинда турган муаммолар
Ниҳоят, узоқ тахминлардан сўнг, АҚШ президенти Жо Байден 2024-йилги президентлик сайловларида қатнашишини расман эълон қилди, шунда у ғалаба қозонса, яна тўрт йил Оқ уйда қолади.
Байден ва унинг тарафдорлари 2024-йил 5-ноябрдаги сайловларда яна ғалаба қозониб, Оқ уйни ўз қўлига олишларига умид қилмоқда. Бу эса америкаликларнинг атиги 26 фоизи Байденнинг Демократик партия томонидан бу мамлакатда бўлажак президентлик сайловларида қатнашиш учун қайта номзод сифатида кўрсатилишига рози бўлган бир пайтда содир бўлмоқда. Байден эълон қилган видеода у сайловчилардан президентлик фаолиятини бошлаганида ваъда қилган "ишни тугатиш" учун кўпроқ вақт беришни ва Американинг энг кекса президенти ваколатини яна тўрт йилга узайтириш ҳақидаги хавотирларини бир четга суриб қўйишни сўради.
Бошқа томондан, Доналд Трамп бу сайловда Байденнинг асосий рақиби бўлиши эҳтимоли катта. Трамп бу сайловда номзодини анча олдин эълон қилган ва Америкадаги шароитни яхшилашга ваъда берган эди.
Бўлажак сайловлар кўплаб муаммоларга бой сайловдир. Нархларнинг ошиши, Украинадаги уруш оқибатлари ва Қўшма Штатларнинг бу урушда иштирок этиши, Қўшма Штатлар ичидаги кескинликнинг кучайиши, Америка қўшинларининг Афғонистондан режасиз ва тўсатдан олиб чиқиб кетилиши Байденнинг мухолифлари таъкидлаётган сабаблар қаторига киради ва улар Байденнинг келаси Президентлик сайловлардаги иштирокига тоқат қилишмайди
Бошқа томондан, сўнгги ойларда Байден руҳий ҳолати туфайли бу мамлакатнинг кўплаб фуқаролари томонидан танқид қилинди. АҚШ сенатори Тим Скотт бу борада огоҳлантиради:Байденнинг иқтисодий бошқаруви америкалик оилаларнинг иқтисодий келажагини бузмоқда.
Бироқ, Байден тарафдорлари унинг маъмурияти эришган ютуқларга қарашади. Уларнинг фикрига кўра, Байден маъмуриятининг Cовид-19 касаллигига қарши кенг тарқалган эмлашдаги ажойиб муваффақияти, натижада корона вируси келтириб чиқарадиган инфекциялар ва натижада ўлимлар сонининг сезиларли даражада камайишига олиб келди, Америка иқтисодиётининг нисбий тикланиши ва Қўшма Штатларда мисли кўрилмаган ишсизликнинг тез қисқариши Байденнинг ютуқларидан биридир.
Бошқа томондан, Байден ҳукумати заиф қатламлар ёрдамида коронавирусга қарши иқтисодий ва тирикчилик учун ёрдам кўринишида бир неча триллион долларни киритиш орқали ўрта синфнинг кўп маош олувчилари ва камбағаллар орасида нуфузини оширди.
Бироқ, баъзи сўровларга кўра, кўплаб америкалик сайловчилар сайловда Жо Байден ва Доналд Трампдан ўтишни хоҳлашади ва бу иккисининг яна рақобатлашишини хоҳламайдилар. Яҳоо Неюсънинг сўнгги сўровига кўра, америкалик сайловчилар 2024-йилги сайловларда амалдаги президент Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трамп ўртасида бўлиши мумкин бўлган реванш жангига ўта қизиқ эмас. Трамп порнографик филмлардаги актёр билан ахлоқсиз муносабатда бўлган ва 2016-йилги президентлик сайловлари олдидан унга 130 минг доллар сукут сақлашу учун пул берганликда айбланган бир пайтда келаси сайлов кампаниясига кўришмоқда. Бу иш Ню-Ёркдаги Манхеттен прокурорлари томонидан текширилмоқда.
Мустақил сенатор Берни Сандерс дейди:Бу мамлакатга керак бўлган охирги нарса - бу Америка демократиясига путур етказади ёки аёлларнинг сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиб, қурол зўравонлик инқирози, ирқчилик ва жинсий зўравонликка этибор бермайдиган Доналд Трамп ёки бошқа ўнг қанот демагогдир .
Қандай бўлмасин, 2024 йилги Америка сайловлари кўплаб иқтисодий ва сиёсий муаммоларга эга сайловдир ва 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари пайтида содир бўлган зўравонлик воқеалари 2024 йилда такрорланиши ёки ундан ҳам кучлироқ бўлиши мумкин.