Украина президенти Эронга қарши провакацион ва икки стандартли позиция тутмоқда
Украина президенти Володимир Зеленский Эрон томонидан ир неча бор рад этилган ва ҳеч қнаадй аосис бўлмаган иддаоларида Эроннни Россияга ҳарбий дронлар юбормасликка чақирди.
Украина презиенти Теҳрон ҳукумати томонидан кўп марта ҳақиқилийги рад этилган айбловларига асосланган янги таблиғо дастурида Эрон халқидан Россия томонидан ён босмасликни ва ўз таъбири билан тарихнинг қоронғу томнига бўлмасликларини сўради.
Володимир Зеленский ўз даъволари давомида, бундай саволни кўтарди: нега сиз Россиянинг террористик ҳаракатларига шерик бўлишни хохлайсиз?
Украина президенти ўзининг видеомурожаатида бутун Эрон халқидан тарихнинг қоронғу томонига қолмаслик, террор ва терроризм деб аталмиш воқеаларга шерик бўлмаслик учун Эрон Ислом Республиксининг Россияга учувчисиз учоқларини юбориш қарорига таъсир кўрмастишлари ва Россиянинг қўрқув ва террор ҳаракатларига қўшмасликлари ни сўради.
Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий, Украина президентининг Эронга қарши иддаоларига жавобан, Украинанинг ёлғон ва асоссиз даъволарини такрорлаши Ғарбдан кўпрқ қурол-яроқ ва молиявий ёрдамни жалб қилишга қаратилган деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний ўз сўзларида, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Эронга қарши сохта иддаоларини такрорлаши Эрон миллатига қарши ОАВ ва таблиғотий урушни қўллаб қувватлаш бўлиб Ғарб давлатларидан кўпроқ қурол -яроқ ва молиявий ёрдам олиш мақсадида амалга оширилмоқда деб қўшимча қилди.
Носир Канъоний Чофий Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Эронга қарши баёнотларини жамоатчилик фикрини чалғитиш прогнози ва асоссиз даъволар билан уйғунлашган сиёсий драма сифатида баҳолаб буни беҳуда деб ҳисоблади.
Эрон Ислом республикаси ҳар доим Украинадаги урушни давом этишига қарши эканлигини ва Украина халқининг азоб-уқубатларидан жуда афсусда бўлганинини маълум қилган Канъоний, буни имкони қадар тезроқ тугатиш учун сиёсий ечим топиш зарурлигини таъкидлаб Эроон уни амалга оширишга ёрдам беришга ҳам тайёрлигини билдирди.
Украина ҳукумати ва айрм Ғарб давлатлари жумладан АҚШ ўтган ойларда Эрон Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга "Шоҳид 131" ва "Шоҳид 136" дронларини тақдим этганини иддао қирлган аммо Эрон ҳам бир неча бор бу иддаоларни рад этган.
Теҳрон ҳукумати эса бу урушда бетараф эканлигини ва урушга қарши эканлигини ҳамда Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишни талаб қилишии эълон қилди.
Украинада уруш бошланганидан бери, Эрон бу соҳадаги келишмовчилик ва муаммоларни ҳал қилиш учун Россия ва Украинанинг сиёсий ечим топиши зарурлигини ҳам таъкидлади.
Теҳрон бу соҳада амалий қадамлар ҳам ташлаган.
Шунингдек Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён 2022-йил август ойи охирида Москвага сафари чоғида Украина уруши ва Теҳрон воситачилиги контекстида Россиянинг юқори мартабаи расмийлари , жумладан ТИВ вазири Сергей Лавров билан мулоқот қилди.
Бу сафар эса Франция президенти Эммнуэл Макроннинг Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийдан Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида Эрондан воситачилик қилишни сўраган таклифи ортидан амалга оширилди.
Бундан ташқари Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён 2023-йил 25-апрель куни БМТ Бош котиби ўринбосари Мартин Гриффитс билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда Эрон Ислом Республикаси Украинадаги урушда ҳеч бир томонга ҳарбий ёрдам бермаяпти ва урушни ечим сифатид баҳоламайди ва барча давлатларнинг айниқса Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди деб айтди.
Эроннинг яхши нияти ва Украинада урушни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, Ғарб давлатлари Киевнинг ғарбпараст ҳукумати билан биргаликда Теҳронга қарши ташвиқот кампаниясини бошладилар ва улар Эроннинг Россия билан қурол--яроқ соҳасида ҳамкорлигини жумладан Эрондан Россияга кўп сонли учувчисиз учоқларни етказиб беришни иддао қилишди. Шу муносабат билан 2022 йил сентябр охирида Киев номақбул ҳаракат билан Эрон элчисининг Украинадан кетилиши ва Эрон эчлихонаси ходимлари соинини қисқартирилиги талаб қилди.
Аммо Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эронга қарши айбловларга жавобан Украинада уруш бошланишидан аввал Эроннинг учувчисиз учоқлари Россияга етказилганини маълум қилди.
У шу тариқа Россия манфаати учун Украина урушига Эроннинг ҳар қандай аралашувини рад этди.
Киевнинг Украинадаги урушда Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланилгани ҳақдиаги иддоаси Ғарбниннг Эронга қарши янги санкциялар жорий этишига баҳона бўлди.
Европа Иттифоқи ва АҚШ Украинанинг Эронга қарши урушида Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқларидан фойдаланилгани ҳақидаги исботланмаган даъволар асосида янги санкциялар эълон қилди.
Володимир Зеленскийнинг янги айблови контекстида таъкидлаш керак бўлган муҳим масал эса нега АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ва мисли кўрилмаган санкцияларни кетма-кет қўллаганида айниқса АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп президентлиги пайтида 2018 йилда Комплекс ҳаракат режаси битимидан чиққанидан кейин ҳозиргача давом этаётган санкциялар билан бир пайтда Зеленский Вашингоннинг ноқонунийй ва ноинсоинй ҳаракталарига жавоб бермаган деган савол туғилиши табиийдир
Шунингдек Зеленский АҚШ халқидан тарихнинг қонронғу томонидан қолмаслигини ва АҚШинг Эронга қарши терор ва қўрқувига шерик бўлмасликларини сўраш учун қаердалигини маълум қилиши керак.
Аслида эса Украина президенти Вашингтон редимини фикрини ўзига жалб қилиш учун АҚШнинг Эронга қарши сиёсати ва ҳаракатларини доимо ҳимоя қилиб келмоқда.