Ислом Инқилоби олий раҳбари 3 йил олдин Украина ҳақида қандай башорат қилгандилар?
-
Ислом Инқилоби олий раҳбари 3 йил олдин Украина ҳақида қандай башорат қилгандилар?
Ижтимоий тармоқларидаги KHAMENEI.IR медиа аккаунтида Ислом Инқилоби олий раҳбарининг 3 йил олдинги АҚШни қўллаб-қувватлови давлатларга огоҳлантиришлари эълон қилинди.
3 йил муқаддам Украинадаги урушнинг биринчи кунларида Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий стратегик таҳил билан бу инқирознинг илдизларига тўхталиб, Украина АҚШнинг инқироз сиёсати қурбонига айланган деб таъкидлагандилар. Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек, АҚШнинг Украинанинг ички ишларига аралашуви, бахмал инқилоби ва рангли тўнтаришларни қўллаб-қувватлашни ушбу инқирознинг асосий омиллари сифатида баҳолагандилар.
У киши ушбу башоратларида , “Ғарб кучларининг малайлари бўлган давлатлар ва ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланиши сароб бўлиб, ҳақиқат эмас. Буни барча ҳукуматлар билиши керак деб қўшимча қилдилар.
Порс тутдей сайтининг хабар қилишича,. энди, орадан 3 йил ўтиб Ислом Инқилоби олий раҳбари таҳлилининг тўғрилиги аён бўлди. KHAMENEI.IR сайти кеча кечқурун твитида Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийнинг форс ва украин тилларида ёзилган жумлаларини қуйидагича эълон қилди: “Украина мисолида биринчи сабоқ шуки, Ғарб давлатларининг ўз қўғирчоқлари бўлган давлатларр ва ҳукуматларни қўллаб-қувватлаши саробдир, буни барча ҳукуматлар ҳам билиши керак. АҚШ ва Европани қўллаб-қувватлаётган ҳукуматлар бугунги Украинадаги вазиятни кўришлари керак.
Эслатиб ўтиш жоиздирки, куни кеча АҚШ ва Украина президентлари Доналд Трамп ва Володимр Зеленский Оқ уйда учрашди, токи Зеленский ўз мамлакатидан қолган нарсаларни, яъни унинг конлари ва табиий бойликларини АҚШга тақдим этсин, бироқ бу учрашув ОАВ олдида томонлар орасида қизғин баҳсга айланиб кетди.
Доналд Трамп, унинг ўринбосарлари ва унинг атрофидагилар навбатма-навбат бўлиб Володимир Зеленсикйга журналистлар олдида қайта -қайта бақиришган ва ҳатто бир марта Трамп Зеленскийни туртиб, унга жим бўлишини сўраган.