июн 04, 2023 08:58 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳумайний хорижий мутафаккирлар нуқтаи назарида
    Имом Ҳумайний хорижий мутафаккирлар нуқтаи назарида

2023-йилнинг 4-июн куни Эрон Ислом инқилобининг буюк асосчиси вафотининг 34 йиллигига тўғри келади. Имом Ҳумайний ҳақида кўплаб мутафаккир ва олимлар турли томонлардан фикр билдирганлар. Бу дастурда баъзи машҳур кишиларнинг Имом Роҳил ҳақидаги фикрлари қисқача баён этилган.

Америкалик мусулмон олими, Америка Қўшма Штатларидаги Тамбл университети Диншунослик бўлими мудири доктор Мустафо Аёб Эрон Ислом инқилобининг буюк раҳбари ҳақида шундай дейди:“Мен тарих Имом Ҳумайнийни ХХ асрнинг энг буюк глобал шахси сифатида таништиришига ишонаман. Чунки у ҳам сиёсий, ҳам диний даҳога эга шахс эди. Тўғри, “Вилоятул-Фақиҳ” тушунчаси шиаларнинг кичик ғайбдан кейин исломий тушунчаси сифатида доимо муҳокама қилинган ва тадқиқ қилинган. Аммо Имом Ҳумайний (р.а.) бу тушунчанинг бошқа талқинини бердиларки, маьсум Имом (алайҳиссалом)нинг ҳукуматда фиқҳ олимлари орқали ўрни бор ва у уламолар Имом (алайҳиссалом)нинг ноибларидир. Кимда Имом замон (алайҳиссалом) таьрифлаган хусусиятлар бўлса, у биринчи фақиҳ бўлади. Менимча, Имом Ҳумайний ҳаракатининг энг муҳим таьсирларидан бири у катта ва муҳим исломий давлатнинг ҳукуматини дунёвий табиатдан исломий ва диний табиатга ўзгартирганлигидир. Шу тариқа Ислом Республикаси дунёда исломий ҳаракатлар учун намуна бўлди. Мен фикримча, имом ақлий куч нуқтаи назаридан фақат бир шахс ёки индивидуал ҳодиса эмас эди, балки, у тарихни яратувчилардан бири эди”.

Марокашлик машҳур ёзувчи ва Мағриб Куббор Уламо мажмуаси аьзоси доктор Идрис Катани шундай дейди:“Менимча, Имом Ҳумайний (р.а.)нинг энг муҳим ишлари Ислом инқилобини ғалабадан кейин ҳимоя қилиш эди. Фикримни тушунтириш учун сизга ўзим гувоҳ бўлган замонавий тарихнинг бир қисмини айтиб беришим керак. Мен Жазоир халқининг буюк инқилоби жараёнида эдим. Ўша инқилобда бутун халқ мусулмон эди ва улар исломий шиорлар ва қуруқ қўллар билан 130 йиллик француз мустамлакачилигига барҳам бердилар. Аммо инқилоб ғалабасидан сўнг дарҳол социалистлар мусулмонларни рад этиб, ўз ҳукмронлигини халққа ўрнатдилар. Чунки Жазоир Ислом халқи инқилобида исломий раҳбар кадрлар йўқ эди. Худди шу кунларда, ғалабадан бир неча кун ўтгач, Тито, Носир ва Неру халқ курашининг социалистик моҳиятини расман эълон қилиш учун Жазоирга келишди. Аммо Эрон ислом инқилобидаги муҳим нуқта Имом Ҳумайний (р.а.)нинг ҳукуматни исломий сақлашни талаб қилгани эди. Имомнинг муваффақиятининг сири шундаки, у мусулмон халқига таяниб қаршилик гуруҳларини тузиб, уларнинг инқилобий кучидан мадад олиб, ҳарбий ва сиёсий ҳокимият эгаларининг ҳукуматни мусулмонлар қўлидан тортиб олишларига йўл қўймаган. Халқ гвардиясининг ташкил топиши, инқилобни ҳимоя қилиш ва мусулмон халқининг саҳнада бўлиши ва исломий кадрлардан фойдаланиши ва имомнинг исломий раҳбарлик мақомида қаршилик кўрсатиши ғарбликларнинг таҳлилида муваффақиятсизликка учрашига олиб келди.

Швейцариялик мусулмон мутафаккирларидан бири жаноб Аҳмад Ҳубер шундай дейди:“1978-79 йилларда Имом Ҳумайний (р.а.)ни ўрганишни бошлаганимда, айниқса, Эрон манбаларидан ғалати ҳайратда қолдим. Чунки Имом Ҳумайний (р.а.) асримизда дин, сиёсат ва маданиятнинг уч жиҳатини бир вақтнинг ўзида ўз ичига олган инқилобни амалга оширган биринчи диний етакчидир. Ленин, Мао Цзедун ёки Адолф Гитлер ва Муссолини каби асримизнинг барча инқилобчилари! Улар сиёсий ва ижтимоий инқилоб яратдилар; Аммо уларда диннинг ҳиди бўлмагани учун уларнинг йўллари ва усуллари бугун эскирган, издошлари эса тугутилган. Лекин Имом Ҳумайний (р.а.) дин, сиёсат ва маданиятни бир вақтда қўллаган биринчи диний раҳнамодир ва шу сабабдан давом этади”.

Инглиз эркин мутафаккири, Британия мусулмонлари парламенти аьзоси доктор Ғиётҳуддин Содиқий ҳам шундай дейди:“Имом раҳимаҳуллоҳнинг феьл-атвори янги дунёга ва айниқса ислом халқига катта таьсир кўрсатди. Бизда сўзлари таьсир ўтказган раҳбар бўлмаганига анча бўлди. Назаримда, бу Имом Ҳумайний (р.а.)нинг энг муҳим хислати эди, одамлар у киши нима қилса ҳам, Исломнинг улуғворлиги ва Исломнинг аҳамиятидан бошқа ҳеч қандай сабаб йўқлигини ҳис қилдилар. Бу унинг характерининг энг муҳим ютуғи ва шу хусусияти эди. Ислом жамиятида бирор нарса одатдагидек яхши бўлмаса, одамлар: "Бизга Ҳумайний керак", дейишлари жуда кенг тарқалган. У мусулмон жамиятида ўзига хос ахлоқий ва етакчилик мезонини ўрнатди. Кимки бирор ютуққа эришмоқчи бўлса, Имом Ҳумайний (р.а.)нинг сифатларига эга бўлиши керак.

АҚШнинг Калифорния университети исломшунослик профессори, профессор Ҳамид Элгар шундай дейди:“Мусулмон буюк маьнавият шахсни таьрифлаш ва мадҳ қилишини истаса, чунки улуғлик ва буюклик фақат Аллоҳникидир ва бу сифатлар билан Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни чақириб бўлмайди, шунга кўра, бундай сўз билан Аллоҳнинг улуғлиги ва буюклиги ўша шахсда камдан-кам намоён бўлиб, уни “Аллоҳ”нинг аломатига айлантирганини айтиш маьқулроқдир. Имом Ҳумайний (р.а.) шубҳасиз шундай оят ва белгиси эди. У билан бирга бўлиш бахтига муяссар бўлган ҳар бир киши биладики, унинг ташрифи ҳатто бир оғиз сўз айтмаса ҳам, одамга энг катта таъсир кўрсатди. Бу таьсирнинг сири илоҳий сифатнинг ўзидадир. »

Тарихчи ва замонавий тарихга оид китоблар муаллифи, Эрон инқилоби ҳақида бир қанча асарлар ёзган Ерванд Абраҳамиан ҳам шундай дейди:(Оятуллоҳ) Хумайний кўпинча анъанавий дин арбоби сифатида таърифланган, лекин у аслида Эронда буюк новатор эди. Сиёсий назарияси нуқтаи назаридан ҳам, диний жиҳатга эга бўлган халқ стратегияси нуқтаи назаридан ҳам. [Оятуллоҳ] Ҳумайнийнинг ҳал қилувчи роли ва кенг машҳурлигини икки омил билан изоҳлаш мумкин. Унинг феьл-атворининг биринчи омили, айниқса, оддий ҳаёти ва золимга нисбатан муросасиз муносабати эди. Кўпчилик сиёсатчилар дабдабали ҳаёт кечиришган мамлакатда, [Оятуллоҳ] Ҳумайний тасаввуф ва сўфийлар каби зоҳид ҳаёт кечирган, оддий одамлар каби моддий нопокликлардан холи бўлган. Бир сўз билан айтганда, у бундай раҳбарлик жуда кам ва зарур бўлган бир пайтда харизматик инқилобчи лидер эди”.

Машҳур америкалик мутафаккир ва назариётчи Алвин Тоффлер шундай дейди:“Имом Ҳумайний эстедод эди, у дин кучидан фойдаланиб, узоқ вақт давомида ҳукуматлар монополиясида бўлган ҳокимиятнинг салмоқли қисмини назорат қилди. Имом Салмон Рушдийнинг ўлдирилишига фатво берганида, аслида дунё ҳукуматларига кўпчилик тушуниб, таҳлил қила олмаган тарихий хабар юборди. Имомнинг даъватининг асл мазмуни ғарбликлар диққат билан ўйлаб кўришлари ва текширишлари керак бўлган янги глобал бошқарув даврининг келишидан бошқа нарса эмас эди.

Жанубий Африканинг марҳум президенти Нелсон Мандела ҳам Имом Ҳумайний ҳақида шундай дейди:Имом Ҳумайний ноёб пешво ва ислом фарзанди эди. У ўз қўллари билан Ислом инқилобини ғалабага олиб кела олди ва мусулмонларнинг ҳозирги ва келажак авлодларига тўғри йўлни кўрсатишда катта ҳисса қўшди”.

Ҳатто Американинг машҳур ва муҳим шахсларидан бири Генри Киссингер ҳам шундай дейди:Оятуллоҳ Ҳумайний Ғарбни жиддий режалаштириш инқирози билан тўқнаш келди, унинг қарорлари шу қадар кутилмаган эдики, у сиёсатчилар ва сиёсий назариётчилардан ҳар қандай фикрлаш ва режалаштиришни тортиб олди. Ҳеч ким унинг қарорларини олдиндан башорат қила олмади, дунёга маьлум бўлган меьёрлардан бошқа мезонларга кўра, гапирди ва ҳаракат қилди, гўё у бошқа жойдан илҳом олгандек. Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг Ғарб билан душманлиги унинг илоҳий таьлимотидан келиб чиққан. У кишининг душманлигида ҳам пок ниятлар бор эди”.

Бу дастур якуни билан барчангизни азизлар кейинги дастургача Аллоҳ таолонинг ихтиёрига қолдираман. Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ