Нима учун 8 обон Эронда Ёшлар куни деб номланади?
- 
					  Нима учун 8 ноябр Эронда Ёшлар куни деб номланади? 
8-обон куни Эронда шаҳид Муҳаммаҳусейн Фаҳмида Ёшлар куни деб номланган. 13 ёшида катта юрак. пўлат ирода билан Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилишга аҳд қилган ўсмир.
Ироқ БААС режимининг Эрон билан урушининг дастлабки ойларида Ҳусейн Фаҳмида мардонавор ҳаракат қилиб, душман танкига яқинлашди ва уни портлатиб, жангчилар қамалини бузди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу фидоийлик билан у нафақат кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолди, балки ўз номини Эрон тарихига абадий ёзиб қолдирди. 8 обон, Муҳаммадҳусейн Фаҳмида шаҳид бўлган кун Эронда Ёшлар куни деб номланади. 1980-йил 8-обон Ҳусейн ва унинг дўсти Муҳаммадризо Шамс хандақда душман такклари ҳужумига дуч келган эди. Муҳамадризо ярадор бўлди. Ҳусейн эса уни орқага олиб чиқиш учун курашди. Кейин у хандаққа қайтди ва 5 та Ироқ танкининг олдинга силжиб келаётганини кўрди. Белига гранаталар боғлаб, танклар томон борди. Ярадор бўлишига қарамай, танклардан бирини портлатиб, юборишга муваффақ бўлди. Катта ҳужум келади деб ўйлаган душман орқага чеикнди ва қамал бузилди.
Имом Хумайний шаҳид Фаҳмида ҳақида шундай деганлар: бизнинг йўлдошчимиз ўша 13 ёшли болакайдирки, у ўзининг кичик юраги билан, лекин қадри юзлаб тил ва қаламлардан ҳам баланд бўлиб, граната билан душман танки остига ўтиб, уни йўқ қилган. Ислом Инқилоби раҳбари ҳам шаҳид Фаҳмидани ҳам муқаддас мудофаанинг ҳаққонийлиги рамзи деб билади ва бундай қурбонликлар исломий ва оилавий тарбия натижаси эканини таъкидлади.
Ҳусейн Фаҳмида Эронда ватанини ҳимоя қилиш учун жонини фидо қилган 36 минг шаҳид талабалардан биридир. У исломий ва инқилобий қадриятларини чуқур англаган ҳолда жанг майдонига кириб, ибратли жасорат билан ўз номини тарихда абадийлаштирди. Эронда ёшлар куни деб аталадиган 8-обон кунида турли маросимлар ўтказилади.
 
						 
						