Эркин кураш бўйича Эроннинг 23 ёшгача бўлган термаси жаҳон чемпиони бўлди
Эрон Ислом республикасининг 23 ёшгача бўлган эркин кураш бўйича терма жамоаси Албания пойтахтида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида 7 та ранг-баранг медал қўлга киритиб чемпион бўлди.
Албания пойтахти Тирана шаҳрида эркин кураш бўйича 23 ёшгачса бўлган ёшар ўртасидаги жаҳон чемптонатида Эрон терма жамоаси 3 та олтин, 1 кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритдилар.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг 23 ёшгача бўлган эркин кураш бўйича термаси 79 килограмм вазнда Меҳди Юсуфий, 92 килограммда Амирҳусейн Фирўзпур, 125 килограммда Амирризо Маъсумий томонидан олтин медаллар, 97 килограмм вазнда Меҳди Ҳожилуиён кумуш, , 57 килограммда Али Муманий, 61 килограммда Иброҳим Ховарий ва 70 килограмм вазнда Абббос Иброҳимзода томонидан бронза медалларига сазовор бўлди.
Мазкур чемптонатда Озарбойжон республикаси ва Япония терма жамоалари мос равишда иккинчи ва уччинчи ўринларни эгаллади.