июн 08, 2023 11:09 Asia/Tashkent
  • **1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (1)
    **1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (1)

Ҳар йили янги йил учун шиор ва унвон танлаган Ислом инқилоби муаззам раҳбари шамсий 1402 йил учун “Инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш” унвонини танладилар. Бу сарлавҳа инқилоб муаззам раҳбарининг энг муҳим ташвиши иқтисодий масала эканлигини кўрсатади. Шу боисдан ҳам у барча йиллардаги каби бу йил ҳам иқтисодиётни йил шиорига айлантирди. Ушбу дастурда инқилобнинг олий раҳнамоси томонидан йиллар номланиши кўздан кечирилар экан, раҳбариятнинг иқтисодий шиорларининг хусусиятлари қисқача кў

Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг йил шиорлари шарҳи

Йилларни номлаш Эронда 25 йил умрга эга. Шамсий 1378-йилда биринчи марта Ислом инқилоби олий раҳнамоси йил шиорини танлаган эдилар. Шамсий 1378 йилда инқилоб раҳбари расман бир йилга шиор танлади ва бу анъана ҳозиргача ҳар йили такрорланиб келинмоқда. Бу усул дунёнинг аксарият мамлакатларида турли номлар остида амалга оширилади. Йил шиоридан кўзланган мақсад – бир йил давомида ва ҳатто ундан кейин ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сиёсат ва ҳаракатларини йўналтириш, шунингдек, йил шиорида кўтарилган масалага жамоатчилик эьтиборини қаратишдир. Албатта, Ислом инқилоби муаззам раҳбари томонидан ҳар бир йилга ном берилиши расмий ва давлат арбобларини мамлакатнинг бугунги эҳтиёжларидан хабардор қилади.

Ислом инқилоби етакчиси томонидан йиллар номланиши расман шамсий 1378 йилда бошланган. Шамсий 1370-йилларнинг сўнгги икки йилида йил шиори маданий ва диний йўналишга эга эди. Ислом инқилобининг буюк асосчиси таваллудининг 100 йиллиги баҳор тонгига тўғри келгани учун 1378-йил Имом Ҳумайний (р.а.) йили деб номланди. 1379-йилда икки марта Ғадир байрами бўлганлиги сабабли йил учун Имом Али (а.с.) номи танланган. 1387 йилгача йил шиорларининг асосий мавзуси мамлакатнинг маданий ва ижтимоий масалалари эди.

1380 йилда у киши бу йилни “миллий куч ва иш ўринлари яратиш йили” деб атадилар, чунки такаббур дунёнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги Америка раҳбариятига нисбатан душманлик ва тараққиётпараст ҳаракатлари, шунингдек, расмийларнинг мамлакатда иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратиш зарурати вужудга келган эди. 1381 йил Ҳазрати Ҳусайннинг мотам кунларининг  йил бошланишига тўғри келганлиги сабабли “Ҳусайнийнинг иззат ва шарафи” йили деб номланди. 1382 йил "хизмат" йили деб номланди. 1383 йил саккизинчи ҳукуматнинг охирги йили бўлганини ҳисобга олсак, давлат идоралари ўз фаолияти юзасидан халққа ҳисобот тақдим этиши зарур эди, олий раҳнамо бу йилни “Ҳисоб-китоб йили” деб атади. 1384-йилда тўққизинчи президентлик сайлови бўлиб ўтиши ва Ислом Республикаси душманлари томонидан олиб борилаётган салбий тарғиботларнинг кўплиги сабабли Ислом инқилоби Олий Раҳбари йил шиори сифатида “Миллий бирдамлик ва жамоатчилик иштироки”ни танлади.

Айрим ғарб нашрларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муқаддас маконларини ҳақорат қилишлари, бутун дунёдаги мусулмонлар ва уларнинг пайғамбарнинг муқаддас маконини таҳқирлашидан жирканишлари, диний туйғуларнинг қайнаши туфайли 1385-йил “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам” йили деб ҳам номланди. 1386 йил “Миллий бирлик ва ислом интеграцияси” йили деб номланди, бунга такаббур дунё Ислом уммати ва Эрон халқи ўртасида бўлиниш яратишга қаратилган ҳар томонлама ва умидсиз саьй-ҳаракатлари сабаб бўлди. 1387 йил “Инновациялар ва фаровонлик йили” деб номланди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси 1388-йилдан бери ҳар йили йил шиори учун иқтисодий унвон кўриб келади. 1390-йиллар давомида танланган унвонлар иқтисодий жиҳатга эга эди. Бошқача қилиб айтганда, барча шиорлар иқтисодий эди ёки иқтисод йилнинг асосий мавзуси эди. Аслида шиорлар 1390-йилларда сиёсий жиҳатга эга бўлган ва ҳукуматлар ўз сиёсатларида бу масалани кўриб чиқишлари керак эди. 1388 йил мамлакатда аҳоли жон бошига энергия истеъмоли юқори бўлганлиги сабабли "истеъмол моделини ислоҳ қилиш" йили деб номланди. 1389 йил “Қўш меҳнат ва қўш иш йили”, 1390 йил “Иқтисодий жиҳод” йили, 1391 йил “миллий ишлаб чиқариш ва Эрон меҳнати ва капиталини қўллаб-қувватлаш йили” деб номланди. 1392 йил “Сиёсий достон ва иқтисодий достон” йили, 1393 йил “Миллий қатьият ва жиҳодий бошқарув билан иқтисод ва маданият” йили деб номланди, бу эса 11-Президент сайлови келиши ҳамда амалдорларнинг иқтисодий муаммоларни енгишдаги қатьияти зарурати туфайлидир.

1390-йилларда иқтисод йил шиорига киритилмаган ягона йил 1394 йил бўлиб, Ислом инқилоби олий раҳбари бу йилни "ҳукумат ва миллат, ҳамдардлик ва умумий тил" деб атаган эди. 1395 йилдан бошлаб ҳар йили иқтисодиёт йилнинг асосий мавзуси бўлиб келмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий 1395 йилни “қаршилик иқтисодиёти; Ҳаракат ва амал”, 1396-йил “Қаршилик иқтисодиёти: ишлаб чиқариш-бандлик”, 1397-йил “Ерон товарларини қўллаб-қувватлаш йили”, 1398-йил “Ишлаб-чиқариш буми”, 1399-йил “Ишлаб чиқариш сакраши” йили бўлди. 1400 йил "Ишлаб чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва тўсиқларни бартараф этиш" бўлди, у киши шунингдек, 1401 йилни "ишлаб чиқариш, билимга асосланган, бандлик яратувчи" ва 1402 йилни "инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш" деб номладилар.

Инқилобий муаззам раҳбарининг иқтисодий шиорларининг хусусиятлари

Муаззам раҳбар танлаган иқтисодий шиорлар бир қанча кўзга кўринган хусусиятларга эга.

Биринчидан; Бу шиорлар табиатан қўллаб-қувватловчидир. Мамлакатимизнинг ички имкониятларидан маьлум бўлишича, олий раҳнамо маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга ишонади. Бу қўллаб-қувватлаш ёпиқ тармоқларни жонлантириш, мавжуд тармоқларни мустаҳкамлаш ва янги ишлаб чиқаришларни яратиш имконини беради. Мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида эътибордан четда қолган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, қўллаб-қувватлаш ёндашуви жуда муҳимдир.

Иккинчидан; Бу шиорлар қарама-қаршилик характерига эга ва ташқи босимларга, айниқса, шафқатсиз санксияларга қарши туриш ва уларни нейтраллаш учун ифодаланган. Мамлакатнинг, айниқса сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим муаммоларидан бири, айниқса Америка Қўшма Штатлари томонидан киритилган кўп ва тез-тез санксиялардир. Гарчи санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар доимо кузатилган, лекин муаззам раҳбарнинг таькидлашича, санксиялар нейтраллаштирилиши, яьни иқтисодиётни самарали йўл билан диверсификация қилиш сиёсати олиб борилиши керак. Иқтисодиётни мустаҳкамлаш орқали душман бир соҳани санкциялаш орқали иқтисодиётга таъсир қила олмайди. Бу Ислом Инқилоби Олий Раҳбари иқтисодий шиорларининг муҳим мақсадларидан биридир.

Учинчидан, Бу шиорлар ривожланиш характерига эга. Ислом инқилоби олий раҳнамоси мамлакат тараққиёти ва ривожланишининг йўли иқтисодиётнинг ички имкониятларига эьтибор беришдан иборат, деб ҳисоблайдилар. Гарчи у киши барча мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни таъкидласалар ҳам, аммо у киши бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик ички заифлик ва камчилик нуқтаи назаридан амалга оширилмаса, конструктив бўлади, деб ҳисоблайдилар. Тўлиқ қўл билан иқтисодий ўзаро алоқада бўлишимиз керакки, биз нафақат импорт қилувчи, балки товарларни экспорт қилувчи ҳам бўлишимиз керак, деган фикрдалар.

Тўртинчидан; 1402 йил шиорининг бошқа йиллар шиоридан асосий фарқи шундаки, ундаги ўзгаришлар одамларга сезилади. Эҳтимол, одамлар билимга асосланган компанияларнинг кўпайишини камроқ ҳис қиладилар ва бу фақат ҳукумат ҳисоботларида акс этади, аммо инфляцияни жиловлаш халқнинг универсал ва доимий истагидир ва 1402 йил охирида ҳукуматнинг иш фаолиятини баҳолаш асосида баҳолаш мумкин.  Ўтмишда танланган шиорлар билвосита одамлар ҳаёти билан боғлиқ эди. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришдаги тўсиқларни бартараф этиш, билимга асосланган ишлаб чиқариш ва Эрон товарларини қўллаб-қувватлаш - буларнинг барчаси билвосита одамларнинг тирикчилиги билан боғлиқ эди. Аммо инфляция, бу йил танланган шиор сифатида, одамлар ҳаёти билан бевосита боғлиқ.

Бу дастур якуни билан барчангизни азизлар кейинги дастургача Аллоҳ таолонинг ихтиёрига қолдирамиз. Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ