июн 11, 2023 15:01 Asia/Tashkent
  • Киев ҳукумати учун Ғарб версиясининг муваффақиятсизлиги, Путин Украинанинг қарши ҳужумининг мағлубиятини таъкидлади
    Киев ҳукумати учун Ғарб версиясининг муваффақиятсизлиги, Путин Украинанинг қарши ҳужумининг мағлубиятини таъкидлади

Россия Федерацияси президенти Украинанинг қарши ҳужумни бошлаганини хабар бериб, украин кучлари урушнинг ҳеч бир жабҳасида ўз мақсадига эришма олмаганини ҳам таъкидлади. У шунингдек қарши ҳужум бошлангани ва бу масала Киев режимининг стратегик захиралардан фойдаланиши аниқ деб изоҳлади.

Россия презиленти  қарш ҳужум муваффақиятсизликка учрагани ва ё учрамаганига келсак,  ҳозиргача амалга оширилган қарши ҳужум мақсадидаги барча ҳаракталар мағлуб бўлган ва шу билан бирга  Киев режими кучларининг ҳужум қилиш қобилияти ҳали ҳам сақланиб қолмоқда деб қўшимча қилди.

Владимир Путин  Украинадаги ҳозирги фожиа сабаби ўтган йиллардаги воқелар натижаси эканлии айтиб, бу фалокат учун Киевдаги ҳукмрон режимни айблади. Унинг айтишича, Киев режими аввалдан давлат тўнтариши орқли ҳокмитга келганди дўеб маълум қилди.

Украина президенти Володимир Зеленский томоиндан бир неча ой олдин ваъда қилинган қарши ҳужумни мағлубиятга учрагани тўғрисида Россиянинг энг юқори лавозимли амалдорини таъкидлагани, Ғарб давлатлари хусусан АҚШнинг бир неча жабҳада қарши ҳужумни амалга ошириш орқали Украина урушидаги ҳарбий тенгламаларни ўзгартиришга бўлган ёндашуви барбод бўлганини кўрсатмоқда.

Шу ҳолда Киев ҳукумати Украинадаги ҳозирги қонли урушни тугатиш мақсадида Хитой ва Индонезия каби давлатлар таклиф қилган тинчлик режаларни рад этди.

Украина

 

Киев ўзининг қарши ҳужумлари мақсадини " босиб олинган ҳудудларни Россиядан қайтариб олиш" сифатида эълон қилгаен бўлса-да, аммо ҳатто Ғарб ОАВларида ҳам бу қарши ҳужумлар уруш ҳисобида жиддий ўзгаритишни кутмаслигини таъкидламоқда.

Қарйиб 3 ҳафта олдин АҚШнинг " Политико" сайти бу мамлакат расмийларига таяниб Оқ уй Украинанинг қарши ҳужумига унчалик умид қилмагани ҳақида хабарлар берган эди. Украина ва Россия ўтртасидаги можаро музлатилган урушга айланиш эҳтимоли мавжуд.

"Музатилган уруш" эса  икки томон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар тугатилган, аммо урушаётган томонлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф эта оладиган тинчлик шартномаси ёки бошқа сиёсий механизм яратилмаган вазият тушунилади ва уруш ҳар қандай вақтда яна бошланиши мумкин.

АҚШнинг ушбу нашри эса бу эҳтимоллар хусусан шу жиҳатдан реалроқ кўринадики  Оқ уйдаги муносабатлар шу йўналишда ҳаракат қилмоқда ва Украинага қарши ҳужум эса Россияга жиддий зарба бермайди деб хулоса қилмоқда.

Украина мамлакатининг уруш қўзғатувчи ёндашуви ва самарасиз урушни давом эттиришни талаб қилишининнг асосий сабабларидан бири,  АҚШнинг бевосита ва билвосита рағбатлантириши шунингдек Ғарбни хусусан АҚШнинг Украинага кенг-кўламли ёрдами Россия кучларини ушбу мамлакатнинг тўрт вилоятидан чиқариб юбориш мақсади билан курашишни давом эттиришдир деб таъкидлади.

Украинага Ғарб ҳарбий ва қурол ёрдамнинг узлуксиз жараёни қисқартирилса ёки тўхтатилса ғарбий Киев ҳукумати Украинадаги урушни давом эттириши мумкин бўлмайди. Бу эса Ғарбнинг юқори мартабали расмийлари ҳам тасдиқлаган масала.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича вакили Жозеп Боррел ҳам агар ғарб давлатлари Украинага қурол-яроқ ёрдамини тўхтаса, Киев бир неча кун ичида таслим бўлиб ва уруш тугайди деб таъкидлади.

Боррел албатта тинчликнинг бу тури Ғарб манфаатларига мос келишига шубҳа билдирди ва Украина томонига ёрдам кўрсатишни давом эттириш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек Украинада урушни тугатиш истиқболи йўқ ва Ғарбнинг Россияга қарши манфаатлари ва мақсадларидан келиб чиқиб, Вашингтон ва Брюссел бу қонли уруш оловидан нафлататланишни кутиши керак.

Херсон вилоятидаги Каховка тўғонининг вайрон бўлиши ва Украина жануби-шарқидаги кўплаб ерлар, қишлоқлар ва шаҳарларнинг сув остида қолиши натижасида зарар кўрсатган уруш энди янги босқичга кирган.

Ёрлиқ