АҚШнинг бир томонлама санксияларининг доллар позициясига салбий таъсирини тан олинди
АҚШ молия вазири Жанет Еллен АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Молия қўмитаси тингловида АҚШнинг айрим давлатларга нисбатан санксиялари уларни доллар ўрнига муқобил тўлов воситаларини излашга ундаганини тан олди. Унинг фикрича, АҚШ санксиялари нишонига олинган давлатлар долларга нисбатан муқобил тўлов воситаларини излашга ундаган.
АҚШ Молия вазири шундай деди: “Душман давлатларга қарши қуролимиз уларга қарши санксиялар жорий этиш эканлиги ҳақиқат. Аммо бу санксиялар уларни долларга муқобил излашга мажбур қилди". Шу билан бирга, у кўпчилик мамлакатларда доллардан фойдаланишни четлаб ўтишнинг муҳим алтернатив усули йўқлигини даъво қилди. Бу тингловда конгрессмен Еллендан сўради:"Сўнгги йилларда доллардан фойдаланиш рақобатдош валюталарга нисбатан заифлашгани ҳақиқат эмасми?" АҚШ молия вазири жавоб берди:"Мамлакатлар томонидан бошқа активларга эгалик қилиш ҳажми ошди, аммо бу ривожланаётган дунёда кутилиши керак ва мамлакатлар валюта захираларини диверсификация қилишга мойилдирлар." Конгрессмен Елленнинг сўзларини тўхтатиб, сўради:"Демак, сиз доллардан фойдаланишнинг пасайишини кутишимиз керак, деб айтяпсизми?" Еллен бунга жавобан шундай деди: “Биз бошқа валюталарнинг мамлакатларнинг валюта захираларидаги улуши вақт ўтиши билан аста-секин ўсиб боришини кутишимиз керак. Бу валюта активларини диверсификация қилишнинг табиий тенденциясидир.” Албатта, Елленнинг аниқлик киритишича, доллар ҳали ҳам дунёдаги “ҳукмрон захира валютаси”.
Байден ҳукуматининг молиявий-иқтисодий бош мулозимининг АҚШнинг бир томонлама санксияларининг доллар позициясига салбий таъсири ва унинг яна бир бор заифлашишини тан олиши, бошқа давлатлар, хусусан Вашингтон томонидан санксияга учраган мамлакатларнинг АҚШнинг доллардан бошқа мамлакатларга босим ўтказиш воситаси сифатида нотўғри фойдаланиши ҳақидаги танқидларини тасдиқлади. Таҳлилчиларнинг фикрича, долларнинг жаҳон молиявий биржалари устидан ҳукмронлиги Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин АҚШнинг гегемонлигининг энг муҳим сабабларидан бири бўлган. Аммо АҚШ марказлашган бир қутбли тизимнинг қулаши белгилари пайдо бўлиши ва дунёнинг кўп қутбли тизимга ўтиши билан кўплаб таҳлилчилар долларсизлашувни бу жараённи тезлаштиришнинг энг муҳим омили деб ҳисобламоқда.
Сўнгги йилларда Америка, хусусан, Эронга, кейин эса Россияга қарши санксияларнинг кучайиши сабабли, кўплаб давлатлар долларни иқтисодий алмашинувлардан воз кечиш зарурлигини тасдиқладилар ва бунга эришиш учун чоралар кўрдилар. Айрим экспертлар АҚШнинг мамлакат ташқи ва хавфсизлик сиёсати мақсадларини илгари суриш учун санксияларга ҳаддан ташқари таяниши доллар позициясини заифлаштиргани ҳақида огоҳлантирмоқда. Натижада, жаҳон валюта захиралари портфелини ўзгартириш узоқ кутилган ҳодиса эмас ва унчалик узоқ бўлмаган келажакда содир бўлиши мумкин. Дунё мамлакатлари валюта заҳираларида доллар улушининг доимий равишда камайиб бораётгани бу масаланинг исботидир. Халқаро валюта жамғармасининг статистик маьлумотларига кўра, 2000-йил бошидан 2020-йил охиригача турли мамлакатлар валюта захираларидаги доллар улуши қарийб 13 фоизга қисқарган. Юқорида қайд этилган пасайиш корона даврида, шунингдек, АҚШнинг ички инфляция даврида давом этди, шунинг учун янги асрда биринчи марта долларнинг мамлакат захираларидаги улуши 60% дан кам бўлди.
Дарҳақиқат, Америка заифлигининг яққол кўринишларидан бири - долларнинг асосий глобал валюта сифатида кучсизланишидир. Доллар ҳамон жаҳоннинг энг йирик захира валютаси бўлса-да, АҚШнинг уни молиявий қурол сифатида қўллаши кўплаб мамлакатларнинг ўз сармояларини муқобил валюталарга диверсификация қилиш ҳаракатини тезлаштирди. Эндиликда Вашингтоннинг бошқа давлатларга босим ўтказиш мақсадида доллардан инструментал фойдаланиши, шунингдек, Қўшма Штатлар ўзининг рақиб ва қарама-қарши давлатларга нисбатан жорий этаётган санксияларининг кучайиши туфайли баьзи давлатлар молиявий ва тижорат операцияларида миллий валюталардан фойдаланишга ўтмоқда. Бу мамлакатларнинг бошида Хитой, Россия, ҳозир Ҳиндистон, Бразилия, Малайзия, Туркия, Венесуела ва Эрон каби давлатлар ҳам худди шундай тартибни қўллаган. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аьзо давлатлар ҳам ўзларининг барча молиявий ва тижорат операцияларидан АҚШ долларини четлаштиришга келишиб олдилар. Айниқса, АҚШнинг ўтган йили Россияга қарши санксиялари билан, Украина уруши бошланганидан сўнг, айрим давлатларнинг долларга қарамлигини камайтириш ҳаракати тезлашди. Айни пайтда Россияга қарши санксияларда иштирок этишни истамаган Хитой, Ҳиндистон ва Туркия каби давлатлар Москва билан операцияларда миллий валюталардан фойдаланиш ёндашувини қўллаган.