Нима учун дунёда дедоларизация тезлашмоқда?
-
Нима учун дунёда дедоларизация тезлашмоқда?
Хитойнинг савдо тўловлари ва тушумларида юаннинг улуши тахминан 53 фоизга етди ва долларнинг 47 фоизлик улушидан ошиб кетди. Бу тарихий ўзгариш 2010- йилда Хитой ташқи савдосида юаннинг улуши деярли нолга тенг бўлган бир вақтда юз берди.
АҚШ доллари узоқ йиллар давомида халқаро молия тизимида ҳукмрон валюта сифатида тан олинган. Бу ҳукмронлик АҚШга молиявий санкциялар киритиш, капитал оқимни назорат қилиш ва мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатига таъсир ўтказиш имконини берди. Айниқса, сўнгги 10 йилликларда у АҚШни долларрни тез-тез суиистеъмол қилишига ундаган давлатларга сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишига олиб келди.
Бу масалага жавобан Хитой. Россия. Ҳиндистон, Эрон каби давлатлар ва ҳатто Европанинг айрим давлалари долларга қарамликни камайтиришга ҳаракат қила бошлади. Бу саъй-ҳаракатлар ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланиш, SWIFT дан мустақил тўлов тизимларини яратиш савдо ҳамкорлари билан валюта айирбошлаш линияларини ривожлантириш кўринишида кенгаймоқда, Россия бу йўналишда етакчилардан бири сифатида Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 45 миллиард доллардан ошганини ва бу амалиётларнинг салмоқли қисми маҳаллий валюталарда амалга оширилаётанини эълон қилди.
Россия президенти бу жараён тизимли равишда кенгайиб бораётанини ва унинг мақсади мамлакатларнинг молиявий мустақиллигини ошириш эканини таъкидлади. Хитой ҳам бу йўналишда катта ютуқларга эришди. Бу давлат ҳукумати мақсадли сиёсатлар орқали юанни жаҳон савдосига долларга муқобил сифатида жорий этишга ҳаракат қилди.
Бу чора -тадбирлар капитал назоратини юмшатиш, хорижий инвесторлар учун ички молия бозорларининг жозибадорлигини ошириш, турли мамлакатлар томонидан юандаги облигациялар чиқариш ва SWIFT муқобили сифатида CIPS банклараро тўлов тизимини ривожлантиришни ўз ичига олгади. бундан ташқари, mBridge рақамли валюта лойиҳаси халқаро тўловларда юандан фойдаланишга эътибор қаратди.
Таҳлилчилар фикрича Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо зиддиятларнинг кучайиши, Хитой эса юаннинг глобал савдодаги ролини муваффақиятли кенагйтираётани халқаро иқтисодий тартибдаги чуқур ўзгаришлардан далолатир. Шу нуқтаи назардан, Goldman Sachsning прогнози глобал иқтисодий тартибнинг янги босқичга ўтаётанидан далолат беради. Долларниг тўлиқ алмаштирилишигача ҳали узоқ йўл бор бўлса-да, Осиё глобал ўсиш ва ривожланишнинг асосий ўқи бўладиган босқич. Аммо жаҳон иқтисодиётида янги йўл бошланди ва дедоларизация поезди тўхталиб бўлмайдиган тезликда ҳаракатланмоқда. Бу йўлда АҚШ молиявий ҳукмронлигидан қутулишинин истаган ҳар қандай давлат муқаррар равишда қўшилиши керак. Аслида жаҳон иқтисодиётнинг келажаги куч билан эмас, ишонч билан қурилган валютага боғлиқ.