Марказий Осиёда сув инқирози ва қуролли можаролар ва миграция эҳтимоли
(last modified Sat, 08 Jul 2023 07:50:45 GMT )
июл 08, 2023 12:50 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда сув инқирози ва қуролли можаролар ва миграция эҳтимоли
    Марказий Осиёда сув инқирози ва қуролли можаролар ва миграция эҳтимоли

Марказий Осиёдаги сув ресурсларининг кескин танқислиги ва инқирози минтақадаги айрим давлатларнинг сув ва энергетикага оид келишувларини бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Марказий Осиё жиддий сув инқирозига юз тутмоқда, ёз келиши билан минтақадаги бир қанча давлатларнинг пойтахтларида бир вақтнинг ўзида ичимлик суюқликларининг етишмаслиги кузатилмоқда. Шу муносабат билан Қирғизистондаги машҳур Иссиқкўл ҳам саёз бўлиб қолган ва мутахассисларнинг айтишича, ҳозирги тенденцияда қурғоқчилик Марказий Осиёда қуролли тўқнашувлар ва улкан миграция тўлқинига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Россиянинг кенг тиражли “Известия” газетаси шундай ёзган:Қирғизистон пойтахти Бишкек бир ярим ойдан бери қурғоқчиликдан азият чекмоқда ва бу шаҳар ҳокимияти суюқликни тежаш мақсадида барча шахсий ҳаммом, автомобил ювиш, бассейн ва ҳатто гилам тозалаш шохобчаларини ёпди.

Бишкекдаги ҳукумат расмийлари шундай дейди:Сув танқислиги истеьмолчилар сонининг кўпайиши натижасида юзага келган, уй-жой, хонадон ва идораларга абонентлар сони йил давомида етти фоизга, бир кишига ўртача истеьмол миқдори ҳам 2,5 баробарга ошган.

Шунингдек, Остонада; Қозоғистон пойтахтида ҳам сувни тўхтатиш режалари тақдим этилди, қувват етишмаслиги сабабли қувурлардаги босим пасайди, фуқаролар оммавий ахборот воситаларига муаммолар юзасидан шикоят қилишди.

Айни пайтда Қозоғистон пойтахтида бир неча намойишлар бўлиб ўтди, унда норози одамлар кўчаларни тўсиб, “Менга сув беринглар!” дея ҳайқиришди. Остона мери муаммоларни сув таьминотини яхшилаш ва филтрларни алмаштириш орқали ҳал қилишга ваьда берди.

Айнан шу шароитда вилоятнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам шундай муаммолар қайд этилган. Олмаотада аҳоли сув режадагидек берилаётганидан, қувурдаги сув босими доимий равишда пасайиб бораётганидан шикоят қилмоқда.

Марказий осиё

 

Мутахассисларнинг тушунтиришича, бир вақтнинг ўзида сув қудуқлари қурийди; Аҳоли пунктлари ҳам кенгаймоқда. Июн ойи ўрталарида Тошкентнинг бир қанча туманлари ҳам ичимлик сувисиз қолган.

Шундан келиб чиқиб, Қозоғистон яқинда Қирғизистон ва Ўзбекистон билан Сирдарё ва Амударё сув ҳавзаларида сув-енергетика бўйича келишувларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги қарорини эьлон қилди; чунки қозоқ расмийларига кўра, сув танқислиги минтақадаги асосий ва кучайиб бораётган муаммолардан бирига айланиб бормоқда.

Қозоғистон расмийларининг бундай қарори иқлим прогнозларига кўра, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040-йилга бориб сув ресурсларига босим 2,8 бараварга ошади.

“Асиа Плус” ҳам ўз ҳисоботида Ашхободда бўлиб ўтган сув хўжалигини мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Марказий Осиё давлатлари томонидан истеьмол қилинадиган сув миқдори бўйича лимит тасдиқланганини ёзган. Мазкур ҳисоботга кўра, бир йил ичида (2022-йил 1-октабрдан 2023-йил 1-октабргача) Амударё ҳавзасидан келадиган сувнинг рухсат этилган чегараси; 55,4 миллиард куб метр бўлиши керак. Ушбу шартномага кўра, Тожикистон 9,8 миллиард куб метр, Ўзбекистон 23,6 миллиард куб метр ва Туркманистон 22 миллиард куб метр сув олади.

Орол денгизининг қуриш хронологияси

 

Яқин келажакда сув танқислиги Марказий Осиёдаги муаммоларнинг фақат бир қисмидир. Бу муаммолар қаторига қишлоқ хўжалиги учун сув етишмаслиги, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувдан туз ва кимёвий моддалар миқдори юқори бўлганлиги сабабли Амударё ва Сирдарё сувларининг ифлосланиши киради. Натижада Марказий Осиё ушбу икки дарёнинг қуйи оқимидаги ҳудудда ижтимоий-иқтисодий инқирозга, шунингдек, бу ҳудудларда ҳаёт сифатининг пасайишига гувоҳ бўлади.

Якунда таькидланганидек, Марказий Осиё Осиё қитьасидаги бепоён ўлка бўлиб, дунёнинг очиқ сувлари билан чегараланмаган (қуруқлик билан ўралган), гарчи бу ернинг аниқ чегаралари белгиланмаган, лекин одатда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари киради деб ҳисобланади.