Украина урушининг 500-куни ва унинг истиқболлари
(last modified Mon, 10 Jul 2023 08:28:39 GMT )
июл 10, 2023 13:28 Asia/Tashkent
  • Украина урушининг 500-куни ва унинг истиқболлари
    Украина урушининг 500-куни ва унинг истиқболлари

Украинадаги уруш 500-кунини ўтди ва Европа қитъасида бу қонли можарога чек қўйиш истиқболи йўқ. Дастлаб қисқа муддат давом этиши тахмин қилинган уруш. Аммо бу узоқ ва қонли ҳарбий можарога айланди.

Россия президенти Владимир Путин 2022-йил, 24-феврал, пайшанба куни эрта телевидение орқали чиқишида мамлакат кучлари Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий амалиётлар ўтказишини маьлум қилди. Ушбу ҳарбий операцияни эълон қилгандан сўнг, Путин дарҳол Украинани "милитаризация қилишни тўхтатиш"га чақирди ва украиналик аскарлардан қуролларини қўйишни сўради. Шу тариқа, Россиянинг юқори мартабали мулозимларининг Украинага НАТОга аьзо бўлмаслик ва Донбасда яшовчи русларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиши ва Киевнинг бу огоҳлантиришларга эьтибор бермаслиги ҳақидаги бир неча огоҳлантиришларидан сўнг, Москва чора кўрди. Владимир Путиннинг нутқидан сўнг АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги уруш ва унинг ҳалокатли йўқотишлари учун Россияни жавобгар деб ҳисоблади. Вашингтон ҳозирги ҳалокатли вазиятда ўзининг бевосита ролини атайлаб эътибордан четда қолдирди.

Украина уруши пайтида кўплаб сиёсий ва ҳарбий ўзгаришлар рўй берди, аммо, эҳтимол, Россиянинг ушбу урушдаги энг муҳим ютуғи, кўплаб инсоний йўқотишларга ва кўплаб ҳарбий техниканинг йўқ қилинишига қарамай, Украинанинг 4 вилоятининг Россияга расман қўшилишидир. Бу Украина уруши жараёнида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди

Украинадаги урушни Ғарбнинг Россияга нисбатан ёмон ниятлари ва тажовузкор хатти-ҳаракатлари натижаси сифатида кўриш мумкин. Гап шундаки, Россиянинг Украинага ҳужуми аслида Москванинг Украинани НАТОга аьзо бўлишга ундаш ва Россия миллий хавфсизлигига жиддий хавф туғдириш орқали Ғарбнинг агрессив ҳаракатларига муносабати бўлди. Россиянинг бу ҳаракати АҚШ ва НАТОнинг Россиянинг Украинани НАТОга аъзолигидан воз кечиш ва НАТО кучларини 1997 йил чегараларига, яъни НАТОдаги Шарқий ва Марказий Европа давлатларининг аъзолик жараёни бошланишидан олдинга олиб чиқиш ҳақидаги асосли сўровларига қилган салбий жавобларидан кейин содир бўлди. Далиллар шуни кўрсатадики, Совуқ урушдан кейинги даврда Россия билан аста-секин душманлик позициясига кирган ва уни заифлаштиришга ҳаракат қилган НАТО ва АҚШ, эндиликда  Украинадаги урушга Россияни ҳарбий, иқтисодий ва пировардида сиёсий жиҳатдан тор-мор этиш ва бу давлат президенти Владимир Путиннинг қонунийлигини кескин пасайтириш учун ноёб имконият сифатида қарашади. Америка узоқ вақтдан бери Россиянинг қулашини ва ҳатто унинг парчаланишини хоҳларди. Америка давлат арбобларининг Россиянинг стратегик ядро арсенали ва Владимир Путиннинг Американинг дунёнинг турли бурчакларидаги сиёсати ва ҳаракатларига қарши туришдаги ҳаракатлари, энг муҳими, Россия ва Хитойнинг дунёда Ғарб либерал халқаро тартибини ўрнини босишда ҳамфикрлигидан хавотирлари Америка Россиянинг кучини камайтириш учун барча имкониятлардан фойдаланишига сабаб бўлди. Дарҳақиқат, Ғарбнинг, хусусан АҚШнинг сиёсати ва ҳаракатларига кўра, Украинадаги урушнинг давом этиши ва кенгайиш истиқболи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ. Муҳими шундаки, Америка ички сиёсати соҳасида Жо Байден ҳукуматининг Украинадаги урушга нисбатан сиёсатига қаршилар кўп.

Украина уруши

 

Кичик Роберт Кеннеди, 2024 йилги президентликка номзод ва АҚШ собиқ президенти Жон Кеннедининг жияни шундай дейди:Украина инқирози Вашингтон томонидан "Россия ва Америка ўртасидаги прокси урушига" айлантирилди. Кеннеди таъкидлади:Америка Байден айтган сабабларга кўра урушни хоҳларди ва Украинадаги урушнинг асл сабаби Россия режимининг ўзгариши эди. Вашингтон ва унинг ғарбий иттифоқчилари Украинага юз миллиард доллардан ортиқ ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бердилар ва шу йўл билан Украинадаги урушнинг чўзилиши ва бу улкан Шарқий Европа давлатининг кенгроқ вайрон бўлишига замин яратдилар.

Бу борадаги сўнгги қадамда, АҚШ Киевга 800 миллион долларлик қурол ёрдам пакети доирасида Украинага катта миқдорда кассетали ўқ-дорилар етказиб беради. Ўз табиатига кўра, бу тақиқланган қурол Украинага имкон қадар кўпроқ рус қўшинларини ўлдириш ва ҳарбий техникани йўқ қилиш мақсадида юборилади. Бироқ кассетали ўқ-дорилар ерда майда ўқ-дорилар кўринишида тақсимлангани боис, улар нафақат узоқ вақт сақланиб қолади, балки тинч аҳоли учун ҳам катта хавф туғдиради. Дарҳақиқат, кассетали ўқ-дориларнинг ғайриинсоний оқибатлари 2008 йилда имзоланган кассетали ўқ-дориларни тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг тузилишига олиб келди. Ҳозирга қадар 111 давлат унга қўшилган ва 12 давлат унинг ҳужжатларини имзолаган, аммо бу шартномани ҳали ратификация қилмаганлар.

Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилиши тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келиши мумкинлигини тан олган АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсат бўйича ўринбосари Колин Калл Украинадаги тинч аҳоли учун энг ёмони Россиянинг урушда ғалаба қозониши бўлишини айтди. Албатта, НАТОнинг айрим муҳим аьзолари, жумладан Германия, Буюк Британия ва Испаниянинг қаршилигидан ташқари, АҚШнинг кассетали ўқ-дорилар юборишдаги мисли кўрилмаган ҳаракати ҳам Россиянинг кескин муносабатига дуч келди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ президентининг Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш ҳақидаги келишувига ишора қилиб айтди:Уйқучи Жо апокалиптик жангни қидирмоқда. Байденнинг Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш ҳақидаги келишуви дунёни хавфли жарликка олиб боради.