Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон Афғонистондаги “Қўштепе” канали қурилишидан хавотирда
(last modified Sun, 13 Aug 2023 12:41:17 GMT )
август 13, 2023 17:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон Афғонистондаги “Қўштепе” канали қурилишидан хавотирда

Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон уч давлати президентлари Афғонистондаги Амударёда “Қўштепе” канали қурилиши оқибатларидан хавотир билдирди.

Имомали Раҳмон, Сардор Бардимуҳаммедов, Шавкат Мирзиёев, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтган учрашувда сувдан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди. Бу масала муҳим, чунки бу уч давлат Амударё орқали боғланган. Асосан Ўрта Осиёнинг жанубий қўшниси Афғонистон билан чегарасини белгилаб турувчи дарё узоқ вақтдан бери Ўрта Осиё мамлакатлари Амударё сувидан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиб келади. Бироқ яқинда номаьлум сабабларга кўра Толибон қўшнилари билан сув ўйинини бошлаб юборди. Албатта, аввалги жумҳурият давридан бошлаб Афғонистон ҳукумати Ҳиндистон, кейин эса Покистон сиёсати таьсирида қўшни давлатларга оқиб ўтадиган дарёларда турли каналлар, тўғонлар қуриш орқали сув таранглигини келтириб чиқарган эди. Улар орасида Камолхон тўғонини ҳам қайд этишимиз мумкин. Кобулда шундай фикр бор эдики, улар Афғонистоннинг қўшниларидан сув орқали кўплаб имтиёзлар олишлари мумкин.

Бу борада Афғонистон масалалари бўйича эксперт Аббос Фаёз шундай дейди:"Афғонистонда қўшни давлатлар билан сув орқали савдо қилишлари ёки имтиёзлар олишлари мумкин, деган нотўғри тушунча шаклланган, сув масаласи эса умумий сув ресурсларига эга бўлган барча давлатлар бўйсунадиган халқаро қонунларга бўйсунади".

Демак, Талибон Афғонистоннинг қўшнилари томон оқиб келаётган сув манбаларига нисбатан ўзига ёққан чора кўра олмайди. Айни пайтда бу минтақанинг сув ресурсларидан манфаатдор бўлган қўшни давлатлар бу борада ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жиддий ёндашмаётган ёки Толибонга нисбатан ҳар қандай кескин позициядан хавотирда экани кўринади. Шу сабабдан Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Ашхободдаги учрашувида Толибон ҳаракатининг Амударёда буритиш канали яратиш борасидаги ҳаракатларини тўғридан-тўғри тилга олишмади.

“Қўштепе” канали қурилиш жараёни

 

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Соруш Амири  бу ҳақда шундай дейди:"Агар Афғонистонга қўшни давлатлар Афғонистондан келиб чиқадиган сув ресурсларидан ўз ҳуқуқларини поймол қилишдан хавотирда бўлсалар, буни жиддий олға суришлари керак. Қарши тарафга тўғридан тўғри ишора қилмай, мужмал ва икки ёқлама пазитсия эгаллаш билан Толибон Аму дарёсида канали қуриш ҳаракатининг давом этишига тўсқинлик қилиб бўлмайди. 

Ҳар ҳолда, Ашхобод йиғилишининг якуний баёнотида Афғонистон ҳақида алоҳида тилга олинмаган, баёнот мазмуни эса ҳар учала давлатнинг Қўштепа канали қурилиши ва Амударё сувининг камайиши борасидаги хавотирини акс эттиради, холос. Чунки буритиш канали яратиш орқали Амударё сувининг асосий қисми бошқа йўналишга ўтказилади.

Толибон Қўштепа канали қурилиши ҳақида 2022 йилнинг баҳори бошида эьлон қилган ва унинг қурилиши бир неча ҳафтадан сўнг май ойида бошланган. Узунлиги 285 км бўлган ушбу канал Афғонистон шимолида ўрнатилиши кўзда тутилган. Айни пайтда Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай келишув йўқ. Бироқ Афғонистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги дарёлардан фойдаланиш дарёлар тўғрисидаги халқаро қонунларга бўйсунади, Марказий Осиё давлатлари ушбу қонунлар асосида сувга бўлган ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиши мумкин. Лекин ҳар қандай сиёсий учрашув ўтказишлар ёки мужмал ва иккиёқлама позициясилар эгаллаш билан дарё муаммоларини ҳал қилиб бўлмайди.