21-август Халқаро масжидлар кунидир
(last modified Mon, 21 Aug 2023 13:43:42 GMT )
август 21, 2023 18:43 Asia/Tashkent
  • 21-август Халқаро масжидлар кунидир
    21-август Халқаро масжидлар кунидир

Бу сананинг бу номга танлашишига 56 йил аввал мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Ал-Ақсо масжидида содир бўлган воқеа сабаб бўлди.

1969-йилнинг 21-август куни эрталаб соат еттида Денис Майкл Уилям Роҳан исмли экстремист сионист  ўша пайтдаги ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган режали ҳаракта асосида АлАқсо масжидига ўт қўйди. Бу ҳаракат натижасида масжиднинг  1500 квадрат метр майдони ёниб кетди.

Бу жиноий ҳаракатда Умар масжиди, Закариё меҳроби, Арбаин мақоми, масжиднинг 4 айвонлари, пойдевори ва аркалари билан бирга Ал-Ақсо гумбазини қўллаб -қувваловчи арк ҳамда масжид гумбази жойлашган асосий пойдеворлари ёниб кетди ва масжидинг томи қулаб тушди.

Масжиднинг безаклари вайрон қилинди ва масжид ичидаги ёғоч гумбаз қисмлари, меҳроб, қибла девори, масжид ичида фойаданган мармар тошлар, гипс ва рангли ойнадан ясалган деразалар, гиламлар, меҳроб тепасидан кошин ва зардўзланган Исро сураси ва ҳоказо нобуд бўлди.

Ёнғин учирилганидан кейин сионистик режим Ал-Ақсо масжиди ёнғинини австарлиялик сайёҳ билан боғлади ва бу сайёҳни ҳисбга олиб Тел-авивда шоу суди ташкил қилингани ортидан бу сионистни руҳий касал деб топилиб уни қўйиб юборди.

Қуддуснинг шарқий қисмларини эгаллаб олган 1967 йил 6 кунлик урушда Фаластинниг ишғол этилиши якунланганидан бери сионистик режим маъмурлари Ал-Ақсо масжидини вайрон қилишга ҳаракат қилди.

Ал-Ақсо масжидини вайрон қилишдан мақсад унинг ўрнида маъбад қурилишига замин яратиш эди бу эса ҳаддан ташқари сионистлар томонидан давом эттирилмоқда.

Нетаняҳунинг экстремистик ҳукумати тузилганидан кейин бу режим бу ҳаракатни кун тартибига киритган.

Ал-Ақсо масжидига ўт қўйиш халқаро миқёсида қораланди. БМТ Хавфсизлик кенгаши 1969 йилда йиғилиш ўтказиб Исроил режимини қоралаган 271-резолюциясини қабул қилди.

Исломий мамлакатлардаги одамлар  Қудсни ишғол қилган режими ва унинг ғарбий тарафдорлари тарғиботидан қатъий назар сионистик режмнинг бу ҳаракатига қарши оммавий намойишлар уюштирдилар.

Ислом ҳукуматлари ҳам ислом олами ва ислом муқаддасликларига таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши курашиш  учун  ташабус кўрсатиб,"Ислом конфренциясини туздилар.

Исломда Ал-Ақсо масжиди юксак муқаддас жой ҳисобланади ва аҳамияти жиҳатидан Масжудалҳаром ва Масжид Ан-Набийдан кейин жойлашган. Ривоятларга асосан, Ислом пайғамбари Муҳаммад /с/ ердан бу жойдан кўтарилган. Қуроъни карим Исро сурасида Меърож қиссасини зикр қилганида буни эслатиб ўтади.

Қуръонда Ал-Ақсо масжиди деб айтилган нарса Ал-Ақсо масжидининг бутун мажмуаси қадимий  қисмлар билан бир қаторда пештоқ, Қоя гумбази, Занжир гумбази, Марвоний масжиди ва гумбазлар, меҳроблар, йўллар, Қудуқлар, кўлмаклар, айвонлар ва кўприкларини ўз ичига олади. Ал-Ақсо масжидининг том билан қопланган қисми ушбу мажмуанинг жанубида жойлашган.

Ал-Ақсо масжиди тўртбурчаклар шаклидаги бино бўлиб, ўртасида тўғридан-тўғри гумбазга етиб борадиган катта аайвон бор. Шарқдан ва ғарбдан Ал-Ақсо масжидининг 3 та айвонини ўраб олади. Улар шимолдан жанубга узунлиги  80 метр, эни шарқдан ғарбга 55 метр.

Сионистик режим Ал-Ақсо масжидини вайрон қилишни стратегик мақсад сифатида кўрмоқда ва унга зарар етказиш учун барча имкониятлардан фойдаланади. Аксарият партиялар иштирокида  Нетаняҳунинг экстремал ҳукумати тузилганидан сўнг, Ал-Ақсо масжидига таҳдидлар кучайди аммо Фаластин халқининг ҳушёрлиги ва Фаластин қаршилик кучларининг тура олиши шу пайтгача бу таҳдидларнинг амалга оширилишига тўсқинлик килмоқда.

Бошқа томондан Бутунжаҳон масжидлар куни масжиднинг ўрни ва мавқеини замонавий ҳолатда тиклаш имкониятидир. Ҳар бир дин ва маросимнинг рамз ва бегиллари бор. Сўнгги самовий дин бўлган ислом дини ташқи ва фазовий тимсол ва маросимлар орасида масжиднинг ўрни ва қоидаларига катта аҳамият берган.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу ҳақда қуйидагича билдирган: ислом  динидаги масжидлар покиза ибодат қилиш, шижоатли, покиза, ҳикматли ва соғлом ҳаётнинг ҳаётийлиги билан уйғунлашган ва бу шахс ва жамиятни исломий даражага яқинлаштиради.

Масжидлар нафақат Аллоҳга сажда қилиш ва ибодат қилиш жойи балки иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий ишлар учун ҳам макондир.

Дарҳақиқат масжидар: мусулмонларнинг маслаҳатлашуви, қарор қабул қилиши, фарз масалаларда ҳамкорилк қилиши, тўпланиши, бирдамдик ва ҳамдардлик билдириши, мамлакатни ҳимо қилиш учун энг асосий ҳарбий ишларни ўргатиш маркази ҳамда таълим бериш, ўрганиш ва диний саволлар ва суҳбатларни ҳал қилиш, дин ва сиёсатни бирлаштириш ва боғлаш жойи ҳамда турли ва кўп мақсадли вазифаларга эга бўлган марказ ҳисобланади.

Масжид ташкил этилганидан бери Ислом пайғамбари /с/ топшириқларини адо этишнинг муҳим маркази, тараққиёт манбаи, хизматлари ва илоҳий хабарларни етказиш пойдевори ҳисобланган.

Айни пайтда масжидда турли соҳаларда кенг кўламли ишлар олиб бориши ва бу фаолият ва функциялар қанчалик хилма-хил бўлса улар шунчалик жозибали ва омадлидир. Бу эса жамиятнинг барча қатламлари, хусусан, ёшлар томонидан кенг маъқулланади ва диний в эътиқодиниг кучайишига бўш вақтларни мутлақо соғлом исломий ва диний муҳитда фойдаланиб ўтказишга ҳаётийлик ва ижтимоий фаоликни шаллантиришга ва ҳоказоларга олиб келади.