Сионистик режим жиноятлари давомида Ғазода сув ва электрни ўчирди
(last modified Thu, 12 Oct 2023 13:47:01 GMT )
октябр 12, 2023 18:47 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жиноятлари давомида Ғазода сув ва электрни ўчирди
    Сионистик режим жиноятлари давомида Ғазода сув ва электрни ўчирди

Ҳаррбий ва разветка соҳасида энг катта мағлубиятга учраганидан ниҳоятда ғазабланган босқинчи сионистик режим Ғазо бўлгаси аҳолисига сув ва электр таъминотини узиб қўйди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати- ҲАМАСнинг Ал- Ақсо тўфони амалиёти ва  сионистик режимнинг бу операциясидан ҳайратга қолганидан 6 кун ўтди. ҲАМАС кучларидан разветка ав ҳарбий мағлубиятга учраган Исроил режими Ғазо тинч аҳолисини оммавий қирғин қилишни кун тартибига қўйди. Сионистик режимнинг фаластинликлрага қарши кенг қамровли ва ваҳшиёна ҳужумлари натижасида ҳозиргача 1417 нафардан ортиқ фаластинлик  шаҳид бўлди 6000 нафардан ортиқ жароҳатланган.

Қуддусни ишғол этган сионистик режимни Ғазони ё тўлиқ босиб олишга ёки уни яшаш учун деярли жой йўқ ҳолатда келтиришга уринмоқда. Шу сабабдан бу режим ҳар куни  бомбардимон қилишда давом этмоқда ва одамларга сув аа электр энергиясини узиб қўйди.  Ишлатилаган бомбалар миқдори гўё бир неча ойдан бери уруш бўлгандек. Шунингдек 2007 йилдан бери Ғазо сектори  аҳолисини ҳар томонлама қамал остига олган сионистик режим ҳозирда Ғазодаги инсоний фалокатдан хавотирларни кучайтириш учун сув ва электр энергиясини узиб қўйди.

 сионистлар ҳужумидан сўнг Ғазо бўлгаси

 

Ғазо бўлгаси аҳолиси учун сув ва электр энергиясини ўчириб қўйиш яна бир жиноят саҳнаси ва сионистик режимнинг халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатидир. Олдин ИШИД террорчилик гуруҳи Сурия инқирозида Аллеппо сувини ҳам узиб қўйишда ва БМТнинг Суриядаги фавқулодда ёрдам координатори бу ҳаракатни  уруш жинояти деб атаганди. Қуддусни ишғол қилган режимниг бу ҳаракати ҳам ИШИД ва сионист террорчилар ўртасидаги боғлиқликни яна бир марта исботлади.

Исроил режимининг бу инсоний жиноятларига жавобан   Эрон суд тизимининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бош штаб котиби Козим Ғарибободий  ўз твиттерида хавфсиз ва тоза ичимлик сувдан фойдаланиш ҳуқуқи инсоннинг энг асосий ҳуқуқи сифатида тан олинган. Сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси аҳолисига сувни беркитиш ҳаракати уруш жиноятидан ўзга нарса эмас деб ёзди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича вакили Жозеф Боррел ҳам Исроил режими Ғазо бўлгасига қарши сув, электр ва озиқ -овқат таъминотини тўхтатиб халқаро ҳуқуқни бузмоқда деб маълум қилди. Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси  шунингдек Исроилнинг ҲАМАС  ҳаракатларига баъзи жаовблари халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳоланади чунки Исроилнинг кучайган ҳужумлари  юзлаб тинч аҳоли жумладан болаларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда деб изоҳлади.

Халқаро Амнистия ташкилоти баёнотида Ал-Ақсо тўфон операциясидан кейин Исроил режимининг Ғазо бўлгасини бутунлай тўсиб қўйиш қарорини " жамоавий жазо" ва " ҳарбий жиноят" сифатида баҳолади. “Бу ҳаракат уларнинг тасаввур қилиб бўлмайдиган азоб-уқуқбатларини оширади" — дейилади баёнотда. Бу жамоавий жазонинг намунасидир ва уруш жинояоти ҳисобланади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Волкер Тарек ҳам  тинч аҳолининг ҳаётига хавф туғдираётган чекловларни қўллаш ва уларни яшириш учун зарур бўлган товарлардан маҳрум қилиш халқаро гуманитар ҳуқуққа мувофиқ тақиқланади деб айтди.

Бу аксиламаллар ва сионистик режим жиняотларининг ошкор тарзда ва аниқлигига эътибор қаратиб,  инсон ҳуқуқларини даъво қилаётган режимлар ва БМТ Исроил жиноятини тўхтатиш учун жиддий қдам ташлайди-ми ёки сукут сақлашда давом этиб жиноятни давом этишига рухсат беришади ми. Албатта буни вақт кўрсатади.