Сионистик режим мақсадли равишда Ғазо аҳолисини оммавий қирғин қилмоқда
Сионистик режим уруш вазири Ғазо бўлгасини тўлиқ қўршовга олиш ҳақида буйруқ берганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим ва Фаластин ўртасидаги янги уруш ўтган шанба куни бошланди. Урушни ҲАМАС ҳаракати кучлари бошлаган бўлса-да, ҳатто баъзи сионистлар ҳам Исроил режимининг қаттиқ сиёсати ва жиноятларини ҲАМАСнинг урушга киришиш қарорига сабаб бўлган деб ҳисобламоқда. Ҳамас расмийлари ҳам уларнинг ҳаракатларни босқинчи сионисти крежим жиноятларига қарши кураш хусусан, фаластинлик маҳбуслар ва Ал-Ақсо масжидига қарши жиноятларга жавобан қонуний ҳимоя сифатида ишонишганди.
Ҳамас ҳаракатининг ҳужумларидан ноумид ва ҳайратга тушган сионистик режим йиртқичларча Ғазо секторига қарши оғир ҳужумларни бошлади. Босқинчи режим жангарлари Ғазо бўлгасига 1000 тоннадан ортиқ портловчи моддани ташлаганликларини маълум қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Ал-ақсо бўрони операциясини бошланганидан бери сионистлар ҳужумида фаластинлик шаҳидлар сонининг 788 нафарга етгани ва 4100 киши жароҳатланганини маълум қилди. Бу вазирликка кўра фаластинлик шаҳидлардан 143 нафардан кўпроғи болалар, 105 дан ортиғи н эса аёллардир.
БМТнинг гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳам Ғазо секторининг 123 минг 538 аҳолиси бомба ҳужум сабаб уларни атрк этганини маълум қилди.
Фаластин ахборот агентлиги эса : сиоинстик режими Ғазо аҳолиси учун бошпана ва лагерларини мақсадли бомбардимон этмоқда дебб маълум қилди.
Шунга қарамай, сиоинстик режимнинг уруш вазири Ёав Галлант Ғазо бўлгасини тўлиқ блокада қилиш ҳақидаги буйруғини эълон қилди ва унинг буйруғига кўра бу ҳудудга сув, электр ва ёқилғи кирмаслиги керак.
Сионистик режим уруш вазирининг ушбу буйруғи бир нечта муҳим фикрларни ўз ичига олади:
Биринчи жиҳати шудирки, Тел-авив режими ўз тарихидаги энг катта "сюрприз" ва энг оғир ҳарбий мағлубиятининг ўрнини Ғазо бўлгаси фуқаролари, жумладан аёллар ва болаларини ўлдириш орқали тўлдирмоқчи бу эса сионистик режим учун навбатдаги мувафақиятсизлик ва ноумидликдир.
Иккинчи нуқта эса, сионистик режим Ғазода тинч аҳолини қирғин қилиш орқали бу тарихий мағлубиятининг буюк дардини даволамоқчи аммо шубҳасиз бу дард камаймайди чунки сионистик режимнинг ҳарибй ишончи Ал-Ақсо бўрони операцияси томонидан йўқ қилинган. Британиянинг "Гардиан" журнали ҳам Фаластин қаршилик кучларининг сионистик режим позицияларига қарши амалиётлари ҳақида хабар бериб, Ҳамас ҳаракатининг Исроилга кутилмаган ҳужуми асрлар давомида разветканинг мувафаққиятсизлиги сифатижа эслаб қолади деб ёзди.
Уччинси нуқта, 365 квадрат километрлик кичик майдонга эга Ғазо сектори 16 йилдан бери тўлиқ қамалда ва у дунёдаги энг катта очиқ қамоқхонага айланган аммо бу сектор жиноятарга таслим бўлмади ва ўтган шанба куни имконитлари чекланган бу кичик ҳудуд сионистик режимга энг катта тарихий мағлубиятни келтирди. Қамал қилиш ва ўлдириш таслим бўлишга олиб келмайди балки бугун ҳам келажакда ҳам сионисчтларга яна бир мағлубиятни келтириб чиқаради.
Тўртинчи нуқта эса, ўтган шанба кунидан бери сионистик режимнинг аҳволидан хавотир билдираётган давлатлар Ғазода тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болаларнинг ўлдирилишини кўрмайдилар ва ёки кўраётгандир лекин бу қотиллик уларнинг инсон ҳуқуқлари таърифида ўрин йўқ.
Шубҳасиз агар Ғарб даъвогар давлатлари сионистик режимнинг фаластинликларга қарши сджир этган жиноятларига эътибор берганларида ва агар улар бу режимга қарши тўхтатувчи чора кўрганларида эди бундай уруш ҳам бўлмас эди.