октябр 19, 2023 17:42 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу ниҳоят Байденни ўз \
    Нетаняҳу ниҳоят Байденни ўз \"оёғи\" билан ишғол этилган Фаластинга келишига сабаб бўлди

Бундан олдин Жо Байден билан Оқ уйда учрашишни истамаган Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Байденни барча иш- фаолиятини тўхатиб кексалик авжида босиб олинган Фаластинга келишига "мажбур қила олди".

Бу сафарда сионистик режимини АҚШ томондан ҳадя қилинган бир тонналик бомбадан фойдаланиб Ғазодаги Ал-Муъмадоний касалхонасини нишонга олиши билан бир вақтда амалга оширилмоқда. Аммо Исроил томонидан кафолат берилганидан кейин эса бу касалхонадагилар бу режим ҳаво ҳужумлари таҳдидидан хавфсиз бўлишни ўйлашганди.

Қолаверса халқаро тамойиллар ва қонунларга асосан тинч аҳолига ва шифохоналар каби фуқаролик марказларига ҳужум қилиш уруш жинояти ҳисобланади.

Аммо халқаро форумларни бошқарадиган икки томонлама стандартлар ҳамда Ғарб ҳукуматлари айниқса АҚШнинг қўллаб -қувватлаши сабаб сиоинстик режимнинг ҳарбий жиноятлари таъқиб қилинмади . Шу сабабдан бу режим бундай жиноятларни содир этишда тобора юзсиз ва кўпроқ ўзига ишонч ҳосил қилмоқда ва шу нуқтаи назардан қараганда сионистик режим жиноятлари учун жавобгарликнинг бир қисми Ғарб ҳукуматлари  АҚШ ва Инсн ҳуқуқлари кенгаши каби халқаро сиёсий ва хавфсизлик идоралари ёки Халқаро жиноий суд каби халқаро муассасаларга тегишлидир.

Ўтган 13 кун ичида сиоинстик реэимнинг Ғазога қарши ҳужумларнинг янги босқичи давом этаётганига қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгаши икки марта йиғилиш ўтказди аммо ҳар икки сафар ҳам АҚШ вето қўйгани учун  натижасиз якунланди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши

 

Бироқ таклиф этилган резолюциялари мазмуни бутунлай инсонпарвар эди ва сионистик режим қамалидаги тинч аҳолига халқаро тамойиллар ва қонунлар асосида ёрдам бериш зарурлигини таъкидланганди.

Аввал биринчи резолюцяси лойиҳасига вето қўйилишига унинг Россия томондан тақдим этилиши сабаб бўлганди бе айтилганди.

Аммо Бразилия таклиф қилган резолюция лойиҳасига вето қўйилгани Ғарб ҳукуматлари  айниқса АҚШ ва Байденнинг ўзи Нетаняҳу майдонида тўлиқ ўйнаётганини ва унинг таъсири остида бўлганини кўрсатди.

Нетаняҳу ҳам ўзининг ички эҳтиёжлари учун масалан Ал-Ақсо тўфони амалётига қарши мувафаққиятсизлигини яшириш ёки ички бўлинишларни жиловлаш  учун сунъий ички бирлик яратиш каби Ғазо секторининг икки миллиондан ортиқ аҳолисини атайлаб нишонга олмоқда қирғин қилмоқда ва мажбуран кўчирмоқда ва  буни бир томонлама ҳато уруш жиноятларини содир этиш орқали илгари сурмоқда.

Айни пайтда Жо Байденнинг Ғазо халқи хусусан болалар ва аёлларнинг  оммавий қирғинлари ўртасида босиб олинган Фаластинга  сафари АҚШни Нетаняҳунинг шериги эканигини яққол намоён қилмоқда.

Барча қотилилклар АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 самолётлари ва бир тонналик бомбалари томонидан амалга оширилганлиги сабабли бу режимни мазкур жиноятларни давом эттиришга ва Ғазо бўлгасини бутунлай вайрон қилиш учун қуруқлик ҳужумига ўтишга ундайди ва шу нуқтаи назардан қараганда Жо Байденнинг Исроил режимига сафари натижаси сионисти крежим ҳужумларини давом этиши ва авж олиши бўлади.

Ёрлиқ