октябр 21, 2023 17:26 Asia/Tashkent
  • Икки Сионист асирнинг озод этилиш ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши бўйича таҳлил
    Икки Сионист асирнинг озод этилиш ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши бўйича таҳлил

Гарчи сионистик режимнинг Ғазо секторининг икки миллион уч юз мингдан ортиқ аҳолисига қарши кўр-кўрона ҳужумлари учинчи ҳафтада ҳам давом этиб, 16 мингдан ортиқ фаластинлик ярадор ва шаҳид бўлган ва бир миллиондан ортиқ фаластинлик ўз уйини тарк этган бўлса ҳам, бироқ, кичик бўлса-да, иккита очилиш пайдо бўлди, улар давом этса, урушни бошқариш ва унинг инсоний оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни очилиш йўлларини яратиши мумкин.

Биринчиси, Ҳамас томонидан Қатар воситачилигида икки нафар исроиллик америкалик асирнинг ихтиёрий равишда озод этилиши бўлиб, бу АҚШнинг  аксарият тинч аҳолини нишонга олган Ғазога қарши ҳозирги урушда сионистик режимни кенг кўламда қўллаб-қувватлаётганига қарамай, Ҳамас асирлар ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилишда давом этаётганини кўрсатади. Ғарчи Сионист армиянинг Ғазодаги турар-жой ҳудудларига кенг кўламли ҳаво ва артиллерия ҳужуми натижасида уларнинг (сионист асирлар) 20 дан ортиғи ҳалок бўлган ва уларнинг фақат жасадларини топшириш мумкин.

Бироқ 200 дан ортиқ исроиллик, ҳарбий ва фуқаролик маҳбуслари ҳамон ҲАМАС қўлида сақланмоқда, агар сионистик режим ҳужумлари тўхтаса ва Қатар воситачилиги давом этса, улар алмаштирилиш мумкин.

Аммо агар сионистик режим ўз ҳужумларини давом эттирса ва Ғазога қарши қуруқликдаги операцияни бошламоқчи бўлса ёки БМТ назорати остида Ғазода муваққат ҳукумат тузиш бўйича янги режани амалга оширишга ҳаракат қилса, у ҳолда қолган маҳбусларнинг эркинлини сақлаб қолиш борасида ҳеч қандай кафолат йўқ.

Сионистик режим бомбардимонлари туфайли вайронага айланаётган ғазо шаҳри

Демак, исроиллик маҳбусларнинг озодлиги Нетаняхунинг қўлида, лекин бу одамларнинг қўлга олиниши учун унинг ўзи жавобгар. Чунки бир томондан Ғазонинг узоқ қамалини кучайтириб, Ҳамас ва Ғазо аҳлини Ғазодаги катта қамоқхона панжараларини бузиш учун Ал-Ақсо тўфони амалиёти каби мисли кўрилмаган чораларни кўришга мажбур қилди. Бошқа томондан, Эронфобияга эътибор қаратиб, разведка ва жосуслик фаолиятини марказлаштириб, Эронга қарши бу режим Ҳамаснинг сионистик режим бурни остидаги таҳдидларига эътиборсиз қолдирди ва сионистлар ҳаётида Ҳамасдан энг катта мағлубиятга учрашига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, агар Нетаняху ҳужумларини давом эттирса ва сионистик режим маҳбусларининг ўлдирилишига сабаб бўлса, у ҳолда суд ишларига яна бир иш қўшилади ёки олдинги масалаларга яна бир низо ва норозилик масаласи қўшилади, чунки Нетаняхуни омон қолганлар ва маҳбусларнинг яқинлари маҳбусларни озод қилишда бепарволикда айблашлари эҳтимоли бор.

Аммо Ғазо секторга биринчи ёрдам юкларини жўнатиш борасида шуни айтиш мумкинки, бу ёрдамларни жўнатишнинг бошланиши олдинга бир қадам бўлса-да, бу ҳеч қандай маънода етарли эмас, чунки, биринчи навбатда, сионистик режимнинг ҳужумлари ҳали ҳам давом этмоқда ва бу юкларнинг нишонга олинмаслига ишонч йўқ ва иккинчидан, бу ёрдамлар миқдори одамларнинг қурбонлари ва кенг кўламли ҳаво ва артиллерия ҳужумлари натижасида этказилган зарарлар даражасига нисбатан умуман етарли эмас ва бу ёрдамлар кенг миқёсда ва кўринишда берилиши узоқ вақт давом этиши лозим.

Ёрлиқ