Эрон Ислом Республикасининг Ғазо уруши бўйича позициялари аниқлаштирилди
Ал-Ақсо бўрони ва сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши урушидан 18 кун ўтди. Муҳим савол шуки, Эрон Ислом Республикаси бу уруш борасида қандай позицияда ва қандай чоралар кўрди?
Эрон Ислом Республикасининг Ал-Ақсо тўфони амалёти ва сионист режимнинг Ғазо секторига қарши уруши борасидаги позицияларини бир неча жиҳатдан ифодалаш мумкин.
1. Сионистик режимнинг ирқчилиги; Ал-Ақсо тўфонининг сабаби
Ўтган 18 кун ичида Эрон Ислом Республикаси Ал-Ақсо тўфони амалиёти ишғолчи сионистик режимнинг жиноятлари натижаси эканлигини қайта-қайта таъкидлади. Яъни Фаластин халқи ва жангчилари бу режим жиноятлари ва айниқса ирқчилик сиёсати ва хатти-ҳаракатлари қаршисида сионист режимга ҳужум қилишдан бошқа чораси қолмаган эди. Ислом инқилоби олий раҳнамоси Ал-Ақсо тўфони ҳақида шундай дедилар:“Уларнинг бошига бу бало сионистларнинг ўз ҳаракатлари билан етказилди. Зулм ва жиноят чегарасидан ўтиб, йиртқичлик чўққисига чиққанда, тўфонни кутиш керак. Сизлар Фаластин халқига нима қилдингиз? Фаластинликларнинг жасур ва айни пайтда фидокорона ҳаракати йиллар давомида давом этаётган ва сўнгги ойларда шиддати кучайиб бораётган тажовузкор душман жиноятига жавоб бўлди; сионистик режимни бошқараётган ҳозирги ҳукумат айбдор”.
2. Ғазо аҳолисини қатлиом қилиш; Бунга мисол қилиб сионистик апартеидни келтириш мумкин
Иккинчи масала эса, ишғолчи сионистик режимнинг такрор ва кенг қамровли ҳужумлари натижасида ҳозиргача 5800 га яқин фаластинлик шаҳид бўлди ва бу шаҳидларнинг деярли ярми болалардир. Сионистик режимнинг қотил машинаси мағлубият оғирлигини камайтириш мақсадида этник тозалашни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабдан, Ғазога сув ва электр энергиясини узиб, ёқилғи ва дори-дармон юборилишига тўсқинлик қилишдан ташқари, ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамларининг киришини ҳам ман қилди. Эрон Ислом кенгаши раиси Муҳаммед Бакир Қолибоф Исломий кенгашлар спикерларига йўллаган мактубида шундай ёзади:“Сионистик режим Ғазо сектори тинч аҳолининг сув, электр энергияси, дори-дармон, ёқилғи ва инсонпарварлик ёрдамига киришини ғайриинсоний ва барча инсонпарварлик ва халқаро стандартларга зид равишда тўхтатди”.
Қолибоф яна ёзди:“Яқинда бошланган урушнинг илдизи сионистик ишғол режимининг апартеиддаги ҳаракатлари, ишғол ва фаластинликларнинг инсоний қадр-қимматини қайта-қайта таҳқирлаш ҳамда Ал-Ақсо масжидини таҳқирлашдир”.
3. Урушни тўхтатиш ва Ғазога гуманитар ёрдам жўнатиш зарурлигини таъкидлаш;
Эрон Ислом Республикаси Ал-Ақсо тўфонини сионистик режим жиноятлари натижаси деб ҳисоблар экан, урушни тўхтатиш ҳамда Ғазо секторига гуманитар ёрдам жўнатиш зарурлигини таъкидлайди. Шу муносабат билан Эрон Ислом Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва жаҳон қудратларининг сионистик режимни урушни тўхтатишга мажбурлаш ва инсонпарварлик ёрдами жўнатилишига рухсат бериш масъулиятини таъкидлайди. Шу муносабат билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий инсонпарварлик ёрдами зарурлигини, Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатишга интилиш, бу минтақа блокадасини бекор қилиш, шунингдек, Фаластин халқининг ҳуқуқларини БМТ Хавфсизлик Кенгашида устувор ва муҳим талаб сифатида татбиқ этишни таькидлади ва шундай деди:“Сионистик режимнинг Ғазонинг ҳимоясиз халқига қарши жиноятларининг давом этиши халқаро ташкилотлар масъулиятини янада оғирлаштирмоқда”.
4. Сионистик режим жиноятларига нисбатан сукут сақлаш, бу жиноятга шерикликдир;
Эрон Ислом Республикасининг Ғазо уруши билан боғлиқ позицияларининг яна бир масаласи бу урушда сионист режимнинг Фаластинликларга қарши жиноятлари қаршисида сукут сақлашни қоралашдир. Озгина виждони бор ҳар қандай эркин шахс ва мустақил ҳукумат раҳбарлари тинч аҳоли, айниқса, болалар ва аёлларни ўлдиришнинг аламли саҳналарини, шунингдек, Ғазо болаларининг бомбардимон ва урушдан қўрқишини, уларнинг ота-оналаридан айрилгани учун фарёдларини кўра олмайди ва жим туролмайди. Бироқ ғарб давлатлари нафақат жим туришди, балки Америка, Англия ва Германия каби давлатларнинг раҳбарлалари босиб олинган ерларга саёҳат қилиб, сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний бу борада шундай деди:“Тахминан 2 ҳафта ичида касалхоналар, масжидлар, черковлар, мактаблар, турар-жойлар, тез ёрдам ва қутқарув машиналарини бомбардимон қилиш орқали 5000 дан ортиқ Фаластин фуқаросини ўлдириш шармандалиги сионистик режим ва унинг тарафдорларининг пешонасидан ўчирилмайди. Бу жиноятлар олдида ҳеч бир виждони уйғоқ инсон жим турмайди”.