Сионистик режим БМТ Бош котибига ҳам таҳдид қилди
БМТнинг позициялари Ғазо бўлгасида сиоинстик режим томонидан содир этилаётган ҳарбий жиноятлари ҳажми ва кўламига мутаносиб бўлмаса-да, ҳеч қасон бўлмагани ҳеч бўлмаганда ҳозиргача тўхтатувчи таъсирга эга бўлмаса-да, аммо сўнги пайтларда БМТ Бош кобини Антонио Гуттерешнинг позицияларига бу режим тоқат қила олмаган.
Ҳолбуки Гуттереш Ғазо урушининг катастрофик ҳолатинг жуда оз қисмини ва унинг контекстининг жуда кичик қисмини таъкидлаб ўтган.
БМТ Бош котиби ўтган сешанба еуни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишда Ғазо бўлгаси бўйича баёнотида яхшиямки, ниҳоят Ғазо бўлгасига бир оз ёрдам етиб борди аммо бу океандаги бир томчидир деб изоҳлади.
Гуттереш ўз сўзларида, тинч аҳолини ҳимоя қилиш бир миллиондан ортиқ одамни жанубга /Ғазо жаунбига/ эвакуация қилишга буйруқ бериши ва жанубни бомбардимонн қилишни давом эттириш дегани эмас. Мен Ғазо бўлгасида гувоҳ бўлаётган халқаро ҳуқуқларнинг қўпол равишда бузилишидан чуқур хавотирдаман деб айтди.
У ўз сўзларида, Яқин Шарқдаги /Ғарбий Осиё/ вазият ёмонлашиб бормоқда ва Ғазо секторидаги уруш минтақага тарқалиши ҳам мумкин. Тинч аҳолини ўлдириш оқланмайди. ҲАМОС ҳаракатининг ҳужуми сабабсиз эмас эди ва Фаластин халқи қаттиқ қамал остида. Келишув жараёни Фаластин ерларини ютуб боради ва фаластинликларнинг орзу-умидларини йўқ қилади. Исроил /режими/нинг Ғазога қарши тинимсиз ҳужумлари ва кучли бомбардимонлари хавотирли тарзда даво этмоқда деб қўшимча қилди.
БМТ Бош котиби шунингдек Ғазо бўлгасида ОНРУА- UNRWA нинг 35 ходими ўлдирилди, биз буни кескин қоралаймиз. Ғазода халқаро қонунларнинг кенг миқёсда бузилишга гувоҳ бўлмоқдамиз. Ғазога етказилган инсонпарварлик ёрдами аҳамиятсиз ва Ғазо бўлгасига чекловларсиз етказилиши керак. Мен бевосита гуманитар сулҳга чақириқларни янгилайман фаластинликлар мустақил давлатга эга бўлиш истагини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб баён этди.
БМТ Бош котибининг бу сўзларидан ғазабланган Исроил режими элчиси ва вакили Гилад Эрдан ҳам Гуттерешнинг БМТ раиси ва Бош котиби бўлишга лойиқ эмаслиги ва уни дарҳол истеъфога чиқиши кераклигини даъво қилди.
Сионистик режим ТИВ ҳам бу сўзлар Гуттереш ва БМТнинг пешанасига доғ бўлишини иддао қилди.
Сионистик режимнинг бу вазирлиги БМТ Бош котиби сўзлари Тел-авивга қарши нохолис позицияни ифодаланганини ва 7 октябдаги операцияни оқлаганини даъво қилиб БМТ Бош котиби ўз сўзлари ва позицияларидан воз кечиши ва исроилликларни хафа қилгани учун узр сўраши кераклигини таъкидлади.
Бир пайтлар ўз наъвида "ўртача позиция" ни кўрсатган сиоинстларнинг " Миллий лагер" партияси раиси ва бу режим уруш кабинети аъзоси Бени Гантес ҳам БМТ Бош котибини терроризмни қўллаб-қувватлашда айлблаб уни тарихнинг тўғри томонида бўлмаса жазоланишини иддао қилди.
Сионистик режим расмийларининг БМТ Бош котибига қарши ҳужумларига сабаб Гуттерешнинг Ғазода босқинчи режим бошлаган этник тозалашни танқид қилишидир.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири кеча эълон қилган сўнгги маълумотларида, оғир соғлиқ ва тиббий шароит сабаб, Ғазодаги шаҳидлар сони 6 мингдан ошган. /Сўнгги хабарларга кўра 7 мингдан ошан/ Жароҳатланганлар сони эса 18 минг кишига етганини маълум қилди. Бундан ташқари Ғазонинг жами икки миллтон 3 юз минг аҳолисидан бир миллиондан ортиғи кўчирилган.
Ғазо бўлгасидан ташқари Иордания дарёсини ғарбий қирғоқларидаги тўқнашувларда ҳам 101 киши шаҳид бўлгани Фаластин ССВ хабар қилди.
Бундан ташқари БМТ Бош котибининг жасоратли позицияси Ғазо урушининг уччинчи ҳафтасига кираётгани муносабати билан халқаро институлар ва глобал жамоатчилик фикрининг тез ўзариб бораётганини кўрсатди ва бу Исроил режими ўз жиноятларини Ғазо уруши ҳақидаги ёлғон ҳикоятлар ортида яшира олмаслигидан далолат бермоқда.
Қолаверса ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий асирлар билан муносабатда бўлган оқилона ва инсонпарварлик ҳаракатлари ҳам уларнинг баъзиларини ўз ихтиёри билан озод қилишлари ҳам руҳиятининг бу ўзгаришида самарали бўлди ва аслида Исроилнинг ғазаби эса дунё халқлари ва жамоатчилик фикри Ғазо уриши ҳақиқатидан олдин ҳам ундан кейин ҳам англаб етганидан келиб чиққан.