Шимолий йўлак бўйича йўл харитасини тайёрлаш учун қўшма ҳамкорликлар давом этмоқда
(last modified Sun, 12 Nov 2023 13:56:19 GMT )
ноябр 12, 2023 18:56 Asia/Tashkent
  • Шимолий йўлак бўйича йўл харитасини тайёрлаш учун қўшма ҳамкорликлар давом этмоқда
    Шимолий йўлак бўйича йўл харитасини тайёрлаш учун қўшма ҳамкорликлар давом этмоқда

Минтақадаги 4 давлат ҳамкорлигида "Шимол-Жануб" халқаро транспорт коридорининг йўл харитаси тайёрланди.

Қозоғистон Бош вазири Алихон Исмоилов  Остона ҳукумати " Шимол-жануб" транспорт коридори имкониятларини қайта очиш чораларини кўрмоқда ва бу муҳим алоқа йўналишини ривожантириш учун Эрон Ислом Республикаси, Туркманистон ва Россия билан қўшма йўл харитаси тайёрланди деб эълон қилди.

Қозоғистон Бош вазири Қозоғистон-Эрон-Туркманистон темир йўли алоҳида аҳамиятга эга ва бу йўналиш бўйича Эронга юк ташиш 9 фоизга ошган. Бу коридорнинг ўтказиш қобилияти 2027 йилга бориб 10 миллион тоннага ошади деб изоҳлади.

Қозоғистон Бош вазирининг сўнгги баёноти эса бундан олддин  бу мамлакат ҳукумати МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида тегишли давлатлар Транскаспий йўналиши ва Шимол-Жануб  йўлагини Хитойнинг " Бир камар бир белбоғ" режаси билан бирлаштиришни сўраган пайтда билдирилган.

Алихон Исмоилов шунингдек, Бишкек  йиғилишида Қозоғистон ҳукумати МДҲ давлатларидан Транкаспий халқаро танспорт йўналиши ва " Шимол-жануб" коридорини Хитойнинг " Бир камар, бир белбоғ" ташаббуси билан бирлиштиришни истайди. афтидан Қозоғистон ҳукумати  вакиллари барча алоқа каналларида фаол бўлишга ҳаракат қилмоқда. Марказий Осиё республикалари даражасида Қозоғистон "Шимол-жануб" стратегик коридоридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган энг фаол давлатлардан бири ҳисобланади деб маълум қилди.

Шубҳа йўқки минтақа давлатлари ўртасидаги конструктив ҳамкорликка олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатлар минтақада тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш учун зарур асосларни яратади.

Марказий Осиё республикаларининг " Шимол-жануб" йўлагида қатнашувчи давлатлар ўртасидаги тинчликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан ташқари чет элликларни минтақадан чиқариб юборишга ҳам замин яратади.

Шимол-жануб коридори

 

АҚШ бошчилик қилаётган Ғарб давлатлари Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий заифликлари ва муамоларидан суиистеъмол қилишга уриниб бу давлатларининг ишларига доимий равишдаа аралашиб келмоқда. Мисол учун 1991 йилда Марказий Осиё республикалари мустақиллика эришгани ортидан АҚШ ва  Британия ҳукуматлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекстонда жуда фаол бўлган. 2021 йилда АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳам Қозоғистонда  рангли инқилобни ташкил қилиш ва амалга ошириш мақсадида икки баравар кўпроқ ҳарака қилишди. Аммо минтақа ҳукуматлари ёрдамида АҚШ ва унинг Қозоғистондаги иттифоқчиларининг режалари барбод ҳам бўлди.

Қозоғистонга миллиардлаб доллар зарар етказганидан бир неча ойидан кейин  Ўзбекистоннинг Қорақолпоғистон ҳудудида иғво қилди. Ғарб давлатларининг бу ҳаракати эса вилоят ҳукуматлари ва  Тошкент ҳокимиятининг ҳушёлирлиги билан барбод бўлди.

 2020-йилда Қирғизистондаги баъзи хабардор ахборот манбалари Англиядан Бишкекка ўн миллионлаб доллар нақд пул ўтказилганини ошкор қилди. Мазкур акциядан мақсад бу мамлакатда рангли инқилоб яратиш эди. Бу фактларни кўздан кечирар эканмиз Марказий Осиё хақлқларининг даромадлари уларни хорижликларнинг фитналарига аралашишдан қайтаришига шубҳа йўқ. Айниқса транспорт ва атанзит лойиҳаларида қатнашиш Марказий Осиё ва Кавказ халқларининг иқтисодий ривожланиши ва турмуш тарзини таъминлай олади.

Бу ҳақда транспорт масалалари бўйича эксперт Масъуд Донешманд қуйидагича фикр билдиради:

Эрон Ислом республикаси бу борада махсус терминаллар яратиши зарур. Шунингдек Каспий денгизида контейнер кемалари бўлиши керак шунда контейнер юклари контейнер шаклида ўтиши мумкин.

Транспорт бўйича таҳлилчининг таклифи Марказий Осиёнинг 3 республикаси ва Россиянинг Каспий денгизи бўйида жойлашгани билан боғлиқ. Кўп баланд пастликлардан сўнг Каспий денгизи атроф-муҳитни сақлаб қолиш шарти билан " ТрансКаспий" номланган лойиҳани ишга туширишга қарор қилинди. Агар бу алоқа йўли ишга тушса Қозоғистон ва Каспий денгизи бўйидаги бошқа республикалари контейнер кемалари ёрдамида ўз юкларини мазкур мамлакатлар портларига ўтказишлари мумкин.

Маълумки ушбу йўлакка аъзо давлатлар " Шимол-Жануб" алоқа ва стратегик коридордан фойдаланганидан кейин ўз экспорти товарларини Эрон ва улкан Осиё қитъасининг бошқа мамлакатлари ва аксинча экспорт этишининг имкони бор. Бошқа томондан Жанубий-Ш\арқий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳам ушбу коридордан фойдалана олишади.

“Шимол-жануб" коридорирининг жаҳон мамлакатлари жумладан Марказий Осиё республикалари  учун асосий диққатга сазвор жойларидан бири бу йўлакнинг қисқалиги ва арзонлиги бўлгани аниқдир.

 Мисол учун Сувайш канали орқали Россиянинг " Санкт Петербург"ига Ҳидистондан юк жўнатишнинг умумий йўналишлари қарйиб 15 минг километрни ташкил этади, аммо Эроннинг бу йўналишдаги йўлаги бор-йўғи 7 минг 200 километрдан биорат. Бу қувватдан фойдаланиши транзит вақтини 40 фоизга ва транспорт харажатларини 30 фоизга қисқартиради.