ноябр 23, 2023 18:49 Asia/Tashkent
  • Боку ва Ереван етакчилари ўртасида оғзаки уруш давом этмоқда
    Боку ва Ереван етакчилари ўртасида оғзаки уруш давом этмоқда

Боку ҳукумат Ереван ҳукуматидан Озарбойжон Республикасининг тинчлик битимини имзолаш бўйичаа олтинчи таклифига жавоб беришни сўраган бўлса, Никол Рашинян ҳукумати расмийлари ҳам Илҳом Алиев ҳукумтига худди шундай таклиф билан мурожаат қилишган.

Арманистон ҳукумати ОАВлари 21-ноябрь сешанбага ўтар кечачи Ереваннинг Бокуга янги тинчлик таклифи тақдим этилганини хабар қилишди.

Арманистон ТИВ  “X”  ижтимоий тармоғида, Арманистон Бош вазири Никол Пашиннинг Озарбойжон республпкаси билан тинчлик шартнома имзоланишига эришиш учун дипломатик  саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш ҳақидаги сўнгги баёноти ортидан Ереван ҳукумати Бокуга тинчлик шартномаси бўйича олтинчи таклифни тақдим этди. Ереван ҳукумат аввал  эълон қилинган тамойиллар асосида муносабатларни нормаллаштириш ҳужжатини тузиш ва имзолаш мажбуриятини олади.

Бундан олдин Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев  Боку ҳукумати икки ойдан вақт давомида Ереван ҳукумат расмийларининг Қорабоғ бўйича якуний тинчлик битимни имзолаш бўйича бу мамлакат таклифига жавобни кутмоқда деб айтганди.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси етакчиларининг ўзаро позицияларининг бундай йўли ҳар икки томон ўз позицияларини иккинчи томон позициясидан устунроқ кўрсатишга ҳаракат қилаётганининг далилидир.

Аслида ҳар сафар Озарбойжон Республикаси ҳукумати бошқа томонга таклиф билдирса, Ереван ҳукумати ҳам Боку томонига қарши таклиф билан чиқади. Боку ва Ереваннинг олдинги таклифлари мазмунидан кўриниб турибтики масалан Боку томони баъзи бандларда бошқа тарафга ноаниқ таклиф билдирмода, худди шундай усулни Ереван томонининг таклифида ҳам гувоҳ бўлшимиз мумкин.

Яқинда Илҳом Алиевнинг ташқи сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Ҳикмат Ҳажиев ҳам деди:    Боку ҳукумати адолат, ҳудудий яхлитликни тан олиш ва барча ҳудудий даъволарга чек қўйишга асосланган янги минтақавий хавфсизлик архитектурасини яратишга чақиради"

Озарбойжон республикаси ҳукумати адолатга асосланган янги хавфсизлик архитектураси билан нимани назарда тутаётгани маълум эмас. Бундай ҳолатлар томонларнинг таклифларида тез-тез учраб туради. Урушаётган томонларнинг ҳар бири иккинчи томоннинг аниқ жавоб бериш ўрнига ҳар сафар бир таклифга рози бўлишининг сабаби ҳам шундан иборатдир.

Боку ва Ереван армиялари

 

Никол Пашинян ҳам ўтган шанба куни Ереванда Озарбойжон Республикасида Ғарбий Озарбойжон атмаси оммавий нутқда тобора кенг тарқалган бўлиб қолганлиги туфайли Боку ҳукумати Ереванга  қраши ҳарбий босқинга тайёрланаётган бўлиши мумкин деб иддао қилди.

Арманистон Бош вазири ўз сўзларида Озарбойжон республикаси ОАВлари,  мактаб ва университетлари Арманистонни " Ғарбий Озарбойжон" сифатида қайд этишмоқда деб қўшимча қилди. Пашинян даъвосига жавобан эса  Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков  Никол Пашиняннинг Озарбойжон республикасининг яна Арманистонга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги даъвосидан хабари йўқлигини айтиб  сўнгги пайтларда Боку етакчилари турли баёнотлар билан чиқмоқда деб айтди.

Дмитрий Песков ҳам   афсуски, мен ҳеч нерса дея олмайман, зероки Озарбойжон республикасининг бундай баёнотлари билан таниш эмасман. Биз Боку раҳбариятидан бунулай бошқача гапларни эшитдик деб эслатди.

Бу жараённинг давом этиши урушаётган томонларнинг тинчлик битимини имзолаш томон ҳаракат қилмаслигини англатиши табиийдир. Шу муносабатда ҳар бир томоннинг иккинчи тарафга нисбатан ишончсизлиги яққол намоён бўлмоқда.

Озарбойжон республикасининг сиёсий масалалар эксперти Рауф Миркадиров  яқинда билдирган сўзларида :  Ғарб учун музокаларни давом эттириш ва Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ўртасида якуний тинчлик битимини имзолаш муҳим, аммо АҚШ ва Ғарбнинг Озарбойжон республикасига нисбатан салбий муносабати кучайиши Боку ҳукуматини  музокаралардан узоқлашишига сабаб бўлмоқда. Биринчи ҳолат Илҳом Алиевнинг Гранадада Никол Пашинян билан учрашишидан бош тортгани бўлди. Гранадада Макроннинг арманпараст сиёсати намойиш эилди аммо у Брюсселда Чарлз Мишел билан учрашувида жиддий шубҳа ўйғотди   деб таъкидлади.

Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ҳукуматига қарашли экспертнинг бу баёнотлари Боку ҳукумати энди Ғарб ҳукуматлари Арманистон давлатига ёрдамга келишгани ва Боку ҳукуматига жиддий бош  оғриқлар пайдо бўлишидан хавотирга тушганини яққолмаълум этмоқда.

Арманистон республикасига Париж ҳукумати ҳарбий қуролларининг юборилиши, АҚШ ва Европа Иттифоқининг бу мамлакат Бош вазир Никол Пашинян ҳукуматини сиёсий ва молиявий қўллаб-қувватлаши, Арманистоннингг Ҳиндистондан қурол сотиб олиши Озарбойжон республикаси етакичларининг хавотирларини янада оширган.

Шундай бир вазиятда Боку ҳукуматининг ҳақиқий тарафдорлари ўша муаммолардан чиқиш учун кўп вақт талаб қиладиган муаммоларга жалб қилинган.

Ёрлиқ