Теҳронда 3+3 форматидаги ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади
-
Теҳронда 3+3 форматидаги ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади
Бугун (душанба) Теҳронда Эрон, Россия, Туркия, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида 3+3 форматидаги ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.
Бу ташқи ишлар вазирлари даражасидаги биринчи учрашув бўлиб, бундан олдин 3+3 форматидаги учрашув 2021 йил 19 декабрда Москвада ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтган.
3+3 формати Жанубий Кавказнинг учта давлати (Озарбайжон, Арманистон ва Грузия) ва ушбу минтақага қўшни учта давлат, жумладан, Россия, Туркия ва Эрон Ислом Республикасини ўз ичига олади.
Ушбу минтақавий гуруҳни шакллантиришнинг энг муҳим мақсадларидан бири минтақа давлатлари иштирокида ва ғарб давлатларининг аралашувисиз муаммоларни ҳал қилишдир. Шунга кўра, Жанубий Кавказ минтақаси билан боғлиқ масалалар ва ҳамкорликни кенгайтириш йўллари ушбу бир кунлик учрашувда муҳокама қилинадиган мавзулар орасида бўлади; Ушбу учрашувнинг номи “Жанубий Кавказда тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт навбати; Бу 3+3 минтақавий механизмининг иккинчи йиғилишидир.
Сўнгги ўттиз йилликда Кавказ муаммоларини ҳал қилиш бўйича турли ташаббуслар, жумладан, "Кавказ тинч ташаббуси", "Кавказ барқарорлиги пакти", "Кавказ барқарорлиги ва ҳамкорлик платформаси" ва "Бирлашган Кавказ" таклиф қилинди. Лекин охир-оқибат уларнинг ҳеч бири Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қила олмади.
Озарбайжон Республикаси ва Арманистон шу пайтгача икки марта бир-бири билан урушган ва бу икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги кескинликда Озарбайжон Республикаси ўтган ой (сентябр) Тоғли Қорабоғга бостириб кирган ва бу минтақанинг бир қисмини босиб олган.
Тоғли Қорабоғдаги бўлгинчи кучлар Озарбайжон блокадаси уларнинг зарурий таъминотга киришини тўсиб қўйганидан кейин таслим бўлди. Бу ҳудуднинг деярли барча арман аҳолиси Арманистонга қочиб кетди.
Айни пайтда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев яқинда баҳсли нутқида Арманистон билан баҳсли ҳудуд Зангзорга қайтишини маълум қилди. Арманистоннинг фикрича, Боку ҳукуматининг ушбу иддиоли йўлакни ташкил этилиши Арманистоннинг Эрон билан чегараларини доимий равишда узиб қўяди ва Бокуга Нахчиванга тўсиқсиз кириш имконини беради.
Доим принсипиал ва мантиқий сиёсат асосида қўшни давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган Эрон Ислом Республикаси бу давлатларнинг босиб олиниши ёки бўлинишига қарши бўлиб, минтақа геосиёсатидаги ҳар қандай ўзгаришларни беқарорлик ва иқтисодий зарар деб билади.
Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан, Жанубий Кавказдаги ҳозирги инқироз ва унинг муаммолари, жумладан, чегара низолари ва Қорабоғ аҳолиси хавфсизлиги масаласи ҳам мулоқот орқали, минтақадан ташқари кучларнинг иштирокисиз ва аралашувисиз ҳал қилиниши керак.
Шу боис “3+3” гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг илк йиғилишининг Теҳронда ўтказилиши ҳам Эрон Ислом Республикасининг қўшничилик сиёсати ва қўшнилар ўртасидаги дўстона муносабатларни кенгайтириш ва минтақавий муаммоларни бегоналарнинг аралашувисиз ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланади. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён 3+3 формати ҳақида аввалроқ айтган эди:"Можароларни ҳал қилиш учун кўплаб форматлар таклиф қилинган, бу форматлардан бири Қорабоғдаги инқироз авжига чиққан пайтдан бери таклиф қилинган 3+3 форматидир; ўйлаймизки, тушунмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкин. Мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини диалогларда алоҳида таъкидлаш мумкин ва биз унинг натижасини ерда амалга оширишимиз мумкин.