Арманистон ТИВ раҳбари Теҳронга келди
-
Арманистон ТИВ раҳбари Теҳронга келди
Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзаян 3+3 форматидаги ТИВ раҳбарлари йиғилишида қатнашиш мақсадида бугун Теҳронга келди.
Эртага душанба куни 23 октябрь Иккинчи 3+3 форматидаги учрашуви душанба куни Теҳронда Озарбайжон Республикаси, Арманистон, Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлиб ўтади.
Грузия республикаси ТИВ ҳам бу учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Бу йиғилиш ТИВ даражасидаги биринчи йиғииш бўлиб, бундан олдин икки йил олдин декабр ойида Москвада ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Грузия иштирокисиз 3+3 йиғилиши ўтказилганди.
Аввалроқ Эрон Ислом республикаси 3+3 йиғилиши /Эрон, Россия, Туркия, Озарбойжон республикаси, Арманистон ва Грузия/ ТИВ раҳбарлари йиғилишини ўтказилишига тайёрлигини билдирганди.
Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзаян бугун тушдан кейин делегация бошчилигида 3+3 музокаралар форматидаги ТИВ раҳбарлари йиғилишида иштирок этиш учун Теҳронга келди.
Ушбу минтақавий гуруҳни шакллантиришнинг энг муҳим мақсадларидан бири минтақадаги муаммоларни минтақа давлатлари иштирокида, минтақадан ташқари ва ғарбий давлатларнинг аралашувисиз ҳал қилиш ва шу асосда эртанги кунги учрашувнинг мавзуларидан бири Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари ҳисобланади.
Россия ТИВ ҳам бу мамлакат ТИВ раҳбари Серегй Лавронинг мазкур учрашувда қатнашиш учун Теҳронга ташрифи ҳамда ўз эронлик ҳамкасби билан икки томонлама маслаҳаталашувлар ўтказилиши ҳақида хабар қилди.