Эрон президенти Иброҳим Раисий Россияга иккинчи марта ташриф буюрди
Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин таклифи билан юқори мартабали сиёсий-иқтисодий делегация бошчилигида Москвга жўнаб кетди.
Икки томонлама яъни Эрон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги мавзулар хусусан иқтисодий ҳамкорликлар, минтақавий ва халқаро муаммолар, Фаластин масаласи ва Ғазо бўлгасидаги ўзгаришлар юзасидан мулоқот бўйича маслаҳатлашувлар Иброҳим Раисийнинг ушбу бир кунлик сафарида асосий тартиби кун бўлади.
Бу эса Эрон 13-ҳукуматининг иш бошлашидан бери Эрон президентининг Россияга уюштирган иккинчи сафаридир.
Эрон президенти икки йил олдин Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда икки мамлакатниг минтақа ва дунёдаги таъсирли ролига тўхталиб минтақавий ва халқаро масалаларда икки давлатнинг қўшма идрок ва тушунишни қўшма ҳамкорликнинг асосий сифатида баҳолаб Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик алоқалар йўлидадир деб эълон қилди.
Эрон президентининг бугунги сафари эса шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаки Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҳам 5-декабр Каспий денгизи бўйидаги қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилиши доирасида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди ва томонлама бир томонлама келишув ҳужжатни имзоладилар ва санкциялар ва унинг компенсацияларини тузатиб имзолашди.
Эслатиб ўтамиз, ҳам Эрон ва ҳам Россия Ғарб давлатлари хусусан АҚШ томонидан санкциялар остида. Бу мавзу Эрон ва Россиянинг кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлигини хусусан савдо-иқтисодий алоқларни ривожланириш борасидаги қатъиятини оширди. Теҳрон ва Москва ҳукуматлари расмийларининг "Шимол-жануб" кордори лойиҳасини якунлаш ва инфратузилмани ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари бунга яққол мисолдир.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам шу муносабат билан, " Шимол-жануб" йўлаги муҳимлигига ишора қилиб, Россия ушбу йўлак имкоинятларини оширишини исташини шунингдек Эрон билан энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини эслатди.
Статистик маълумотлар ҳам Эрон ва Россия ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларига ўсиш тенденциясидан далолат бермоқда. 2020-йилдан 2022 йилагча Эрон Ислом республикачи ва Россия федерацияси ўртасидаги савдо айланмаси икки баравардан кўпроққа ошди. 2020-йилдаги 2,22 миллиард доллар 2022 йилда 4,6 миллирад долларга етди. 2023 -йилнинг биринчи 9 ойида эса икки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлаш ўтган йилнинг шу давриига қараганда 30 фоизга ошди. Эрон Ислом республикасининг Москва шаҳридаги элчиси Козим Жалолий ҳам :ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлашнинг 60 фоизи рубл ва риёл миллий валютларида амалга оширилмоқда деб изоҳлади.
Эрон ва Россия даавлатлари кўплаб минтақавий ва халқаро воқеалар, хусусан АҚШнинг бир томонлама сиёсатига қарши чиқиш, Марказий Осиё , Кавказ, Афғонистон, Яман, Ироқ ва Сурия муаммолари, террорзимга қарши кураш бўйича қўшма позициялари икки мамлакатини сиёсий , иқтисодий ва хавфсизлик муносбатларида стратегик манфаатларга эга эканглигини кўрсатиши яққол кўриниб турибти.
Фаластин мавзуси ва Ғазо бўлгасидаги уруш Эрон ва Россия ҳукуматлари сионистик режимга нисбатан келишмовчиликларига қарамай яқиқдан ҳамкорлик қилишда давом этаётгани бошқа масалалар сирасига киради.
Барчага маълумки сўнгги ҳафталарда сионистик режимнмнг Ғазо бўлгасидаги кенг кўламли ҳарбий ҳужумлари ва жиноятлари ортидан Эрон ва Россия президентлари ҳамда ТИВ раҳбарлари телефон орқали гаплашиб, сиоинстларнинг жиноятларни тўхтатиш ва Ғазо бўлгасида яшовчи фаластинликларга ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар.
Бундан ташқари Ғазо секторидаги воқеа-ҳодисалар Эрон Ислом республикаси Москвага ташрифи ва бу давлат етакчиси билан учрашув ва мулоқот кун тартибидаги масалалардан бошқасидир.
Иброҳғим Раисий 16 октябрь Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида бу давлатнинг Ғазода сионистик режим томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларини қоралашдаги позициясини ижобий баҳолаб: " Ғазо бўлгасида содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олсак, уруш ва тўқнашувлар бошқа жабҳаларга кенгайиб бориши имкоиняти мавжуд. Агар бу содир бўлса, вазиятни назорат қилиш қийинлашиб кетади. Шу сабабли биз барча давлатлар ва халқаро ташкилот айниқса Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида сионистик режимнинг ҳарбий ва уруш жиноятларни тўхтатишда янада самаралироқ рол ўйнашини кутамиз деб таъкидлади.