декабр 26, 2023 15:21 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён АҚШнинг Яманнинг сионистлар кемаларига қарши ҳаракатлари ҳақидаги иддаоларига аксиламал кўрсатди
    Абдуллоҳиён АҚШнинг Яманнинг сионистлар кемаларига қарши ҳаракатлари ҳақидаги иддаоларига аксиламал кўрсатди

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон ҳукуматининг Ғарбий Осиё минтақасида прокси кучлари йўқлигига тўхталиб Яман кучарининг Исроил режими кемаларига ҳужумларга Эроннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ деб айтди.

Сўнгги ҳафталар ичида  ишғол этилган ҳудудлар томон ҳаракатланаётган кемалар ё ўзи Исроил кемаларига қарши Яман кучлари ҳужумлари ҳақидаги мавзулар  дунё ОАВларининг сарҳавҳасига айланди ва бундан ташқари  сионистик режим ҳимоясиларининг турли  иддаоларига сабаб бўлди.

АҚШ ҳам сионистик режимни қўллаб -қувватлашни давом эттиришида  Қизил денгизда бир неча давлат иширокида денгиз коалициясини тузишини маълум қилди.

Қолаверса АҚШ ҳукумати Эронга қарши айбловларини такрорлаб Яманнинг Исроил режими кемларига  ҳужумларда Эрон Ислом республикасининг алоқаси борлигини даъво қилмоқда. Аммо аслида АҚШ яманликлар Эрон Ислом Республикаси томонидан Исроил режими кемаларига ҳужум қилмоқда деган  иддаоларини такрорламоқда.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Теҳрон шаҳридаги Фаластин халқаро конфенцияси якунлангач бу даъволарга ҳам жавоб берди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбарининг  баёнотидаги биринчи нуқта эса қарор қабул қилишда жумладан ташқи сиёсатда яманликларнинг мустастақилилигига урғу беришидир.

Шунингдек Амир Абдуллоҳиён Эрон минтақада  ҳеч қандай вакиллик ва ёки прокси гуруҳга эга эмаслигини таъкидлаб АҚШ тилга олаётган бу прокси гуруҳлар ўз давлатининг миллий хавфсизлиги, мустақиллиги ва миллий манфаатлар ҳамда минтақа хавфсизлигига мувофиқ ҳаракат қиладиган  ҳаиққий гуруҳлардир.

Яман кучлари кемани қўлга олмоқда

 

Эрон Ислом республикасининг муҳим стратегияси  эса ўзининг ҳукумат ва нодвлат иттифоқчиларининг қарор қабул қилишига аралашмаслигидир. Хусусан Яман ҳақида ҳам Эрон Санъода жойлашан Миллий Нажот ҳукумати мустақиллигига ҳам ишонади.

Эрон ТИВ раҳбарининг АҚШ  жавобидаги иккинчи нуқта эса Саудия Арабистони билан 8 йиллик уруш давомимда бошдан кечирган тажрибага асосланиб яманликлар ҳарбий билимларини техника ишлаб чиқариш имконига эга бўладиган даражага олиб чиқққанларидр.

Саудия Арабистонининг  Яман мамлакатига қарши 8 йиллик урушнинг энг муҳим натижаларидан бири ҳарбий билимларга эга бўлиши ва тўхтатуви кучининг такомиллашгаги бўлиб бу кўрсаткич Риёднинг Яман ботқоқидан чиқиш ҳаракатлари учун муҳим  омили бўлди.

Амир Абдуллоҳиён  ўз баёнотида Яман халқининг ўзлари юқори имкониятларга эга ва  уларда ракетлар ва учувчисиз учоқлар ҳам бор. Яман ичида кучли ҳарбий техника  мавжуд ва бу бутунлай Яманнинг Ғазо  бўлгасини ҳимоя қилиши ва қўллаб-қувватлаш қароридир. Шу сабабдан АҚШнинг Эронга қарши бу айблови асоссиздир деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари баёнотининг уччинчи нуқтаси эса  АҚШнинг Қизил денгизда денгиз иттифоқни яратишдаги ҳаракатини танқид қилиши эди.

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши 80 кунлик уруш давомида АҚШ бу режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

АҚШнинг асли иддаоси эса сиоинстик режим яманикларни ҳатти-ҳаракатлари билан таҳдид остида ва унинг хавфизлиги хавф остида қолган ва денгиз коалициясининг ташкил топиши билан сионистларнинг хавфсизиги ҳам ортади дегандан иборат.

Эрон ТИВ раҳбари ҳам АҚШ ҳукуматининг бу ҳаракатини танқид қилиб икки жиҳатга эътибор қаратди:

Биринчидан агар АҚШ сиоинстик  режимини қўллаб-қувватлашни тўхтаса, Ғарбий Осиё минтақаси хавфсизроқ бўлади ва коалицияга эҳтиёж ҳам қолмайди. Иккинчидан ечим Қизил денгизда коалиция тузиш эмас ечим Ғазо ва Фаластиннинг Ғарбий Соҳилида аёллар, болалар ва тинч аҳолининг қонини тўкилишини  олдини олиш ва  АҚШ  вазиятда ёрдам бермайдиган коалиция тузишга ҳаракат қилиш ўрнига Ғазо бўлгаси аҳолисининг геноцид қилиниши, уруш жинноятлари , инсоний блокадаси ва мажбурий миграцияни ва  келажакда сохта Исроил режиининг Миср ва Иорданиядаги ҳудудларга тамагирлиги ва очкўзлиги орзуларини тўхтатишдир деб эълон қилди.

Ёрлиқ