Январ 16, 2024 15:48 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукумати  Ироқ  ва Суриядаги ҳарбий иштирокини оширмоқда
    АҚШ ҳукумати Ироқ ва Суриядаги ҳарбий иштирокини оширмоқда

АҚШ 2003 йилдан бери Ироқни босиб олиб бу мамлакатда ҳарбий иштирок этмоқда Сурия масласида эса 2014 йилдан ери Сурияда ИШИД террорчи гуруҳига қарши халқаро коалиция доирасидаги ИШИДД такфирчи-террорчи гуруҳига қарши кураш баҳонасида ҳарбийларнини жойлаштирган.

Ироқ ва Сурия ҳукуматларининг қайта -қайта чақириқлари ва сўровларига қарамай,  далиллар Вашингтон ҳукуматнинг бу икки давлатда ҳарибй иштирокини айниқса Ғазо уруши ва Қизил денгиздаги хавфсизлик ўзгаришлардан сўнг таъсирини оширишга уринётганини кўрсатмоқда.

Кеча Вашингтон ҳукумати Ироқ ва Суриядаги АҚШ ( ҳарбий базаларига ҳужум уюштирилгани ортидан Нью-жерси миллий гвардиясидан 1500 нафар янги аскарни ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш деган баҳона билан Ироқ ва Сурияга юборишини режалаширмоқда.

АҚШнинг бу ҳарбийлари Ғарбий Осиёга юборилишидан олдин Техасдаги Fort Bliss базасига машғулотларга боришлари тўғри келади.

ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш баҳонасида АҚШнинг Ироқ ва Сурия мамлакатларига янги қўшинлар жўнатиши ҳақидаги иддаоси шундай бир вазиятдадирки олдин Вашингтон ҳукумати айниқса АҚШнинг собиқ президенти Барак Абама президентлиги даврасида  бу террорич гуруҳ ташкил этилиб кучайтиришда аоссий ролд ўйнаганди.

Ироқ ва Сурияга юбориладиган қўшинлар сони кўплиги 2008 йилдан бери кузатилмаган. Ғазо секторидаги уруш 7-октябрда бошангач АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги базаларига камида 130 марта ҳужум қилинганидан кейин бу мамлакат ўз ҳарибйларини бу икки мамлактага юбириш қарорига келган.

АҚШ кучлари

 

АҚШ ҳукуматининг Ироқ ва Сурияга янги ҳарбий кучларини жўнатиш бўйичи ҳаракатлари бу икки давлат ҳукуматлари АҚШ қўшинларини ўз ҳудудидан олиб чиқишни бир неча бор талаб қилган бир пайтда эълон қилинди.

Ироқ мамлакати манбалари эса бу соҳадаги сўнгги позициясида бу мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ас-Судоний ўтган ҳафта АҚШ қўшинларини бу мамлакатдан зудлик билан олиб чиқиб кетишини талаб қилди.

2020-йил 3-январида АҚШ режими томонидан Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва Ҳашд-уш-шаъбий ҳаракати раиси ўринбосари Абу Маҳди Муҳандис ва уларниннг ҳамроҳлари Бағдод аэропортида қўрқоқларча террор  қилингач 5 январь куни Ироқ парламенти  ИШИДга қарши  коалиция кучларини жумладан АҚШ кучларини Ироқ ҳудудларидан олиб чиқишга овоз бериди амио АҚШ ноқонуний позициясида бу мамлакат ҳарбийларни Ироқда қолишини давом этишини талаб қилиб келмоқда.

Ироқ ичидаги сиёсий босимлар сабабли , АҚШ президенти Жо Байден ва Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий  2021 -йил ёз фаслининг ўрталарида имзолаган келишувда АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги жанговар миссияси 2021-йил охиригача якунанишига ваъда берилган эди.

2020-йилда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президентлигининг сўнгги йилида Вашингтон ҳукумати Ироқда жойлашган қўшинлари сонини 2500 нафарга қисқартирди. АҚШ қўшинларининг Ироқдаги миссияси 2021-йил 31-декабрида якунланган аммо АҚШ бу давлатда бошқа номлар остида ҳарбий иштирокини давом эттирмоқда ва Ал-Анбор вилоятидаги Айнул-Асад базаси ва Эрбил вилоятидаги Ҳарир базаси каби бир қанча ҳарбий базалари мавжуд.

АҚШ армиясининг мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилган Ироқ парламенти маъқулланганига қарамай, Вашингтон ҳукумати маслаҳат ва ўқув чоралари баҳонасида ҳамон Ироқда ҳарбий иштирокини сақлаб келмоқда.

Бу масала  эса Ироқниннг кескин муносабатлари ва унинг  жидидй жавобига дуч келган. Бундан ташқари сўнгги ҳафталарда Ироқ ва Суриядаги АҚШ базаларига учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумлари содир бўлди.

Сурия мамлакатга келсак,  унинг ўзи бу террорчи гуруҳнинг асосчиси ва асосий қўллаб- қувватловчиси бўлган Барак Абама давлати  ИШИДга қарши кураш баҳонаси билан  2014-йилда  Сурияга қарши ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумларни бошлади ва бу мамлакат ҳудудларида ҳарбий базаларини жойлаширди. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп эса ИШИДга қариш кураш баҳонасида, АҚШнинг Суриядаги ноқонуний ҳарбий мавжудлигинги сақлаб қолган ҳолда, ҳақиқатда Сурия ҳудудиниг бир қисмини босиб олди ва мамлакат нефтини талон тарож қилди. АҚШ қўшинлари  Суриянинг нефт ва газ иншоотлари жойлашган ҳудудларда бўлиб Сурия нефтини  талон-тарож қилиб Туркия орқали  олиб чиқиб кетмоқда. Ҳозир ҳам Байден ҳукумати Сурия суверенитети ва яхлитлиги ҳуқуқи каби халқаро тамойилларга қарши равишда  ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг рухсатисиз,  террорчи гуруҳларни қўллаб-қуввтлаш мақсадида бу мамлакада ҳарибй мвжудлигини давом эттирмоқда.

Ҳақиқаттан ҳам Байден ҳукумати Трамп ҳукуматининг Сурияга қарши золимона сиёсатини давом эттирмоқда.

Ёрлиқ