Жо Байден маъмуриятини Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига нисбатан бир-бирига зид ёндашуви
(last modified Thu, 18 Jan 2024 10:15:32 GMT )
Январ 18, 2024 15:15 Asia/Tashkent
  • Жо Байден маъмуриятини Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига нисбатан бир-бирига зид ёндашуви
    Жо Байден маъмуриятини Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига нисбатан бир-бирига зид ёндашуви

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг сўнгги пайтларда Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига нисбатан ҳатти-ҳаракати Вашингтонни саросимага тушишининг ёрқин ифодаламоқда.

Айтиш керакки, Жо Байденнинг АҚШдаги маъмуриятидан тахминан 3 ийл ўтиб бормоқда. АҚШ ҳукуматининг Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракатига қарама-қарши ёндашувлари Вашингтоннинг Ямандаги бу ҳаракат билан боғлиқ саросимга тушишининг яққол далилидир.  Бир томондан АҚШнинг Яман ва хусусан Ансорулоҳ ҳаракатига нисбатан инсон ҳуқуқлари  бўйича иддаоси бор ва  бошқа томондан эса,  сиоинстик режим манфаатлари сабабли Ансоруллоҳ ҳаракатининг террорчи гуруҳ сифатида ҳисоблайди ва унга қарши ҳарбий ҳаракатларни оли боради. Бугунгача Жо Байден ҳукумати Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига нисбатан учта ёндашув ва қарорларни қабул қилган.

АҚШнинг биринчи ёндашуви ва ҳаракати Байден маъмуриятининг бошида қабул қилинди ва Ансоруллоҳ ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарилди. Жо Байден маъмурияти 2021-йил февраль ойида  Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати номини террорчи гуруҳлар рўйхатидан олиб ташлади.

АҚШ молия вазирлиги сайтида ҳам шу мақсадда чоп этилган баёнотда, Яманнинг Аноруллоҳ ҳаракатини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш қарори  2021-йил 156-февралдан бошаб бекор қилинди ва амалга оширган ўзгаришлар сабабли бу ҳаракат энди террорзмга қарши глобал санкциялар қоидалари, хорижий террорчилик ташкилотларга нисбатан санкциялар қоидалари ёки 13224 -сонли ижроия буйруғига бўйсунмайди деб келтрилган.

Байден

 

АҚШ ТИВ раҳбари ёки Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам уруш ва инқирозга учраган Яман давлатига инсонпарвалик нуқтаи назаридан ва инсонпарварлик ёрдами жўнатиш заруратини инобатга олиниб Ансорулоҳ ҳаракати 2021-йилда 16-февралда террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди деб маълум қилганди.

Сўнгги кунларда аммо Ғазо бўлгаси уруши билан боғлиқ иккинчи ва уччинчи ёндашувлар қабул қилинди. Яман қуролли кучлари сўнги ҳафталарда сиоинстик режим кемалари ва ё босиб олинган ҳудудларга йўл олган кемаларга қайта -қайта ҳужум қилмоқда. Яман ҳукумати бу ҳаракатни Ғазо стери  аҳолисини ҳимоя қилиш ва сионистик реимнинг Ғазо бўлгасига қарши геноцидини тўхтатиш мақсадига қилмоқда. Ўтган жума куни  АҚШ ва Британия қўшинлари эса Яман ҳужумларини тўхтатиш иддаоси билан  бу мамлакатнинг баъзи ҳудудларини нишонга олди. Бу ҳужумлар эса кейинги кунларда ҳам такрорланид аммо Яманнинг пойтхати Санъода жойлашган Миллий нажот ҳукумати бсиб олинган Фаластинга йўл олган кемаларга қарши ҳужумларини давом эттиришларини эълон қилди. Вазиятнинг давоми сифатида АҚШ президенти Жо Байден  Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати позицияларига  ҳужум қилганидан кейин бу ҳаракатни яна террорчи деб атади.

Жо Байденнинг иддаоси ва изҳоротлари эса Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашидаги стратегикк коммуникациялар координари Жо Кирби Оқ уйда Ямандаги Ансорулоҳ ҳаракатининг аҳволини ўрнатилаётган аммо уларни террорчи сифатида эълон қилиш тўғрисида ҳали қарор қабул қилинмаган деганидан бир пайтда янграмоқда.

АҚШнинг уччинчи ёндашуви эса Ансуоруллоҳ ҳаракатига ишғол этилган Фаластин ҳудудлаига йўл олган кемаларга ҳужумларини тўхтатиш эвазига бу ҳаракат ҳукуматинитан олиниши ҳақидаги таклифлар бўлди.

Яманнинг Ансорулоҳ ҳаракатининг сиёсий идораси аъзоси Муҳаммад ал-Бахитий эса ўтган жума куни  Ал-Арабий тармоғи билан суҳбатида,  АҚШ ўз таҳдидларининг Санъо ҳукуматига таъсиридан ҳафсаласи пир бўлганидан кейин Уммон орқали бир неча жозибали хабарлар юборгани ва Санъога операцияни тўхтатиш ва Қизил денгиздаги ҳужумларини тўхтатиш эвазига,  Санъо ҳукуматини /Ансоруллоҳ ҳукумати/ тан олиши ва барча минтақавий ва ёки ички ҳаракатлардан воз кечишни эълон қилганини фош қилди.

Бахитий ўз сўзларида бу таклиф Санъо ҳукумати ва уларнинг бошида Яман Инқилоби раҳбари Сайид Абдумалик Ал-Ҳувсий томонидан рад этилди ва АҚШ расмийларига Яман ва Фаластиннинг икки иши бир-бирида алоҳида эканлиги таъкидланди, деб аниқлик киритди.