АҚШ таҳлил маркази: сиоинстик режим Яманни бошқара олмайди
-
АҚШ таҳлил маркази: сиоинстик режим Яманни бошқара олмайди
АҚШ таҳлил маркази Яман расмийларининг баёнотларини тасдиқлаган ҳолда, сионистик режим ҳам АҚШ ва Саудия Арабистони каби Яманни уддалай олмаганлигига урғу бериб, сионистик режим Яманда олов билан ўйнаб, уруш унинг учун эрозия манбаига айланганини айтади.
АҚШдаги Quincy институти билан боғлиқ бўлган Responsible Statecraft нашри таҳлилида шундай ёзган: Исроил режимининг Яманга ҳужумидан сўнг, Ансоруллоҳнинг юқори мартабали мулозимларидан бири Муҳаммад Ал -Бахитий ҳам уруш яни босқичга кирди, деди.
Порс тудей сайтига кўра, бу АҚШлик нашр ҳам Ал-Бахитий хато қилмайди, чунки бу ҳужум минтақанинг технологик жиҳатдан энг илғор армияси ва минтақанинг энг чидамли партизан кучлари ўртасидаги бу икки йиллик вайронгарчилик уруши таркибидаги туб ўзгаришларини кўрсатди, деб қўшимча қилди. Нашрга кўра, бу можаронинг катализатори Ғазо бўлгасидаги уруш бўлиб, яманликларага ўзларини ўзгартириш учун мафкуравий ёқилғи ва сиёсий имконият берди ва улар Фаластин билан бирдамлик ролини ўз зиммаларига олдилар. Шундай қилиб, улар минтақавий таҳдид қилувчи ўйинчидан глобал миқёсдаги ўйинни ўзгартирувчи кучга айланди.
Май ойида ўйин хавфли тус солди. Қимматбаҳо ва самарасиз ҳаво кампаниясидан чиқиш йўлини орзу қилган Доналд Трамп маъмурияти яманликлар билан кутилмаганда ўт очишни тўхтатиб қўйганида, унга кўра АҚШ Яман нишонларини бомбардимон қилишни тўхтатади ва яманликлар АҚШ кемаларига ҳужум қилишни тўхтатади, бу келишув аслида Яман халқининг ғалабаси эди. У уларга супер куч билан юзма-юз келганликларини ва ҳаракатсиз эканликларини айтишларига рухсат берди. Quincy институтига кўра, муҳим жиҳат шундаки, бу келишум Тел-авив билан маслаҳатлашмасдан амалга оширилган ва сионистик ежим учун АҚШнинг бир томонлама ҳаракат яманликлар билан юзма-юз қолиш учун ёлғиз қолганини англатади. Ҳаво уруши яманликларини мағлуб этиши даргумолн, чукки бу Саудия Арабистоннинг етти йиллик аралашувига ўзига хос сабоқдир. Вашингтон ҳам қисқа муддатли ва охир-оқибат самарасиз бўлган ҳаво урушида яна бу сабоқ олди, ҳаво кучлари фойдасиз ва қуруқликдаги ҳужумни тасаввур қилиб бўлмайди. Бундай шароитда сионистик режим Яманда ғалаба қозониш учун ҳеч қандай ҳарбий йўлсиз қолмоқда.