Тўғри сайловлар миллий манфаатлар гаровидир
(last modified Thu, 29 Feb 2024 09:14:11 GMT )
феврал 29, 2024 14:14 Asia/Tashkent
  • Тўғри сайловлар миллий манфаатлар гаровидир
    Тўғри сайловлар миллий манфаатлар гаровидир

1-март яъни Эрон парламентининг 12 чи муддати ва Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 6-чи муддати сайловлари яқинлашаётган бир пайтда, солиҳ шахсларнинг сайланиши масаласи барча ўтган сайловлар каби Ислом Инқилоби олий раҳбари томонидан алоҳида таъкидланан асосий нуқталардан биридир.

Фуқароларнинг сайловарда қатнашиши исломий тузумда халқнинг ўз тақдирини белгилашда қатнашиш  ҳуқуқи бўлишидан ташқраи, диний фарз ҳисобланади зероки Ислом дидида қаерда кимнинг ҳаққи бўлса, ҳуқуқ эгасининг зиммасига ҳам фарз бўлади.

Инсон ўзи диний бурчлари доирасида энг яхши йўл билан ҳаракат қилишга мажбурдир, Бинобарин сайловда қатнашиш зарурати билан бир қаторда сайловда номзодларни тўғри танлаш ҳам жуда асосий.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий турли ҳолатлардаги баёнотларида ҳар доим бу муҳимликка тўхталиб одамларни номзодларни танлашда тўғрилиги ва солиҳғлигига эътибор қаратишга чақирганлар.

У киши сайловга номзодларнинг тўғрилиги ва солиҳ экинлигини билишни ҳисобга олиш керак бўлган диндорлик, сиёсий огоҳлик, масалаларни ҳал этишда мардлик ва дадиллик, мамлакат муаммоларидан хабарорлик дунё муаммоларини билиш каби мезонларни ҳисобга олганлар.

Инқилоб раҳбари

 

Кеча Эрон Ислом Ренпубликаси Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий биринчи  овоз берувчиларнинг минглаб нафари  ва шаҳидларнинг шарафли оилалари гуруҳи билан учрашганида Эрон халқининг сайловарда ғайратли ва кучли иштирок этишини миллий кучнинг намоён бўлиши, миллий хавфсизлик кафолати ва Эрон душманларининг умидсизлиги сабаби бўлганига тўхталиб, Эрон масаласинии мақсадли ва турли сабабларга кўра диққат билан кузатиб бораётган АҚШ , кўпчилик Европа давлатларнинг сиёсатлари,  сионистлар, капиталистлар ва катта компаниялар эронликларни сайловларда қатнишишдан ва Эрон халқ ҳокимиятидан кўрқишади деб изоҳладилар.У киши ваколатли нозмодлар мезонлари ва меъёрларини тушунтирар экан Конституцияни қўриқлаш кенгаши ва назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланган номзодларни ҳақиқий, солиҳ ва муҳим эканлигига ҳам ишора қилиб, солиҳ ва ё арзийдиган шахс  - дин ва амал ва диний қонунчиликка амал қилишда яхшироқ ва илғор бўлган, кўпроқ мамлакат мустақиллигини талаб қиладиган ва зўравон қудратларга  боғлиқ бўлмаган  коррупцияга қарши курашда жиддий фикрга эга ва миллий манфаатларга жиддийроқ муносабатда бўлган шахсдир. Бундай шахс миллий манфаатлар ва қадр-қиммат, мамлакатнинг қулайлиги ва тараққиёт воситалари шахсий манфаатлар ва фракциявий хурофотлардан устун  қўяди деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби  муаззам раҳбари кучли ва қизғин сайловларнинг муҳим ютуғини кучли одамларни сайлаш, кучли парламентни шакллантириш, натижада мамлакат муаммолари ва тараққиётини ҳал этиш эканлигига тўхталиб, кучли парламент катта ишларни амалга ошириш ва  катта қадамлар ташлашга қодир бўлади деб маълум қилдилар.

Қизғин ва эҳтиросли сайловлар муаммоларин ҳал қилиш учун асос Эрон тараққиёти ва мамлакатни тўғри бошқаришнинг устунларидан бири бўлиб, Эрон Ислом Республикаси Инқилоб, миллий куч ва тараққиётни ёқтирган ҳар бир киши  жума куни сайловга келади деб эълон қилдилар, Оятуллоҳ Хоманаий.