март 31, 2024 18:40 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси куни
    Эрон Ислом республикаси куни

Явмуллоҳ санаси -1358-йил 12 фарвардин куни нафақат Эрон Ислом республикаси тақвимида, балки зулм, зўравонлик ва мустамликачиликка қарши курашаётган мазлум ва эрксеварлик ҳаракати ва халқлари учун муҳим ва улуғ бир санадир.

Эроннинг мусулмон халқи Ислом Инқилоби ғалабасидан бир ой ўтгач тарихий референдумда қатнашиб, Эроннинг географияси ва глобал миқёсда муқаддас Ислом  Республикаси тизимини барпо этишга " ҳа" деди. Улар Ислом Инқилобини исломий тузумга айлантириб  Эрон номни дунёга кўтаришга катта қадам ташлашди.

Ҳар йили 12-фарвардин куни инсоният тарихидаги энг йрик ва энг муҳим референдумлардан бирини ўтказилганини эслатади ва бу референдумда Эрон Инқилобий халқи тахминан 99 фоиз овоз билан Эрон Ислом Республикасининг барпо этишини маъқуллаб овоз берган.

Шунинг учун 12-фарвардин Эрон Ислом республикаси куни нафақат Эрон халқи балки озод халқлар учун ҳам Исломий Инқилобнинг энг абадий ва унутилмас кунларидан бири ҳисобланади.

Эрон Ислом республикаси асосчиси  Имом Хумайний /р.а/ фарвардин ойининг 12-кунини қуйидагича таърифлаганлар: бу кун Ислом ҳукмронлигинг биринчи санаи ва Явмуллоҳ-Аллоҳ таолонинг куни ва Эрон халқи илоҳий оятларга амал қилиб Исломни қайта тиклаган санадир.

Бинобарин 12 фарвардин явмуллоҳ куни нафақат Эрон балки Ислом Инқилоби ихлосмандлари учун ҳам инсоният тарихидаги энг муҳим ва ҳал қилувчи   саналардан биридир. Бу сана Имом Хумайний /р.а/ бошчилигида халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва Эрон устидан ҳар қандай чет эл ҳукмронлинги рад этиш иродасининг янада мустаҳкамлангани санасидир.

Эрон Ислом Республикаси куни

 

Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Али Шарифиниё бу ҳақда деди: 12-фарвардин -ўша даврнинг мустамликачилик ва зўравонлигини енгиш кунини эслатади. Бу сана авторитар тузум устидан қўли қуруқ, аммо бир зукко ва донушманднинг ҳар томнлама ва қатъий раҳбарлиги билан ғалаба қозонган халқнинг шон-шараф кунидир ва шу заҳоти тарихда мисли кўрилмаган референдумда қатнашиб муқаддас ислом тизимини барпо этиш ҳақидаги таклифлари омма олдида маъқуланди.

Эрон Ислом  республикаси унвони остида диний демокартияга асосланган исломий тизими 98,2 фоиз  халқнинг овози билан шаклланди ва ўрнатилди.

12-фарвардиндаги референдум ва Ислом республикаси куни Эроннинг сиёсий мустақиллик ва ҳар қандай мустамликачилик ва зўравон қудратлардан озод бўлишни исаган диндор халқнинг кўп йиллик кураши натижаси эди.

Ислом Республикасининг янги гуллаган ва қатъиятли дарахти ва ниҳоли душманларнинг доимий фитналарига қарамай, аста -секин географик чегаралардан ташқарига чиқди ҳукмронлик ва зўравонлик тузумдан халос бўлишни, айниқса АҚШ, Англияни ўз тақдирига ҳукморнлик қилишни истамаган халқлар учун умид нуқтасига айланди.

Импера тузумга қарши қўзғолонларнинг давом этиши, қаршилик фронтининг шаклланиши ва кучайиши бутун дунёда Ислмо Иниқлоби маданияти майдонининг кенгайиши натижасидир.

Шу сабабдан умумий бир хулосада фарвардин ойининг 12-си Ислом Инқилоби ғалаба қозонгач, подшоликнинг Ислом республикасига айлантирилган ва сиёсий мустақиликка эришилган санадир ва минтақавий ва халқаро майдонда эрксевар халққа ҳукмронлик ва зулм тузумини ўз қўли билан енгиш тўғрсидаги бу равшан хабарнинг тарғиботчисидир деб айтиш мумкин.

Энди эса ушбу  халқ Эронда сионистик режим ишғолига қарши ислом инқилобининг натижаси бўлган қаршилик ўқи ҳақида ғурур билан гапиришади. Ислом Инқилобига Эроннинг географик ҳудудида 12 фарвардинда  ўтказилган рефернлудм орқали эришилган бўлса-да, аммо қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтгач у  кучли ва буюк дарахтга айланган, шунингдек дунёда мазлумларнинг ҳақ -ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга ёрдам бермоқда ва эндиликда нафақат бир кучли қутбига балки минтақавий ва глобал миқёсда тенглантирувчи қутбга ҳам айланди.

Ёрлиқ