Ҳиндистон Эрон билан узоқ муддатли шартнома имзолашга интилмоқда
(last modified Tue, 14 May 2024 11:28:56 GMT )
май 14, 2024 16:28 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Эрон билан узоқ муддатли шартнома имзолашга интилмоқда
    Ҳиндистон Эрон билан узоқ муддатли шартнома имзолашга интилмоқда

Ҳиндистон ТИВ раҳбари яна бир бор Эрон жануби-шарқидаги стратегик Чобаҳор портини бошқариш учун Эрон билан узоқ муддатли шартнома имзолашга чақирди.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Subramaniam Jayshankar кеча 13-май Мумбайдаги чиқишида узоқ муддатли келишув Эроннинг стратегик Чобаҳор портига катта ва кўпроқ сармоя киритиш учун йўл очаётганини маълум қилди.

Унинг баёноти бундан одлин Деҳли ҳукумати бу мамлакатни Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари билан адолатсиз ва ва сиёсий йўллар билан боғлаш режасига қўшилгани контекстида билдирилган. Шунга қарамай, сиоинстик режимнинг Ғазо халқига қарши урушидан сўнг, АҚШ ва баъзи Европа ҳукуматлари кўзлаган ва қўллаб-қувватлаган режа ўз қадрини ва моҳиятини юқотди. Аслида мамлакатлар дунёнинг турли қисмларида алоқа ва транспорт соҳасидаги  ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Шимол-Жануб режасига қўшилишидан бошқа чораси йўқ.

Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятида Чобаҳор порти Макрон денгизи ва Ҳинд океани соҳилида жойлашган Эрондаги ягона океан портидир. Чобаҳор порти  минтақадаги стратегик жойлашуви сабабли денгизга чиқиш имкони бўлмаган Афғонистон, Озарбойжон республикаси ва Арманистон ҳамда Марказий Осиёнинг  5 та давлати жумладан Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистон учун  халқаро очиқ сув ҳавзаларга эга бўлмагани учун яқн йўл ҳисобланади. Ҳаққатан ҳам  2000 чи йиллардан бошлаб ер шарининг шимолий  қисмидаги денгизга чиқиш имкони  бўлмаган мамлакатлар Эроннинг яхши ниятлари ва Теҳрон ҳукуматининг ёрдами билан улкан осиё қитъасининг жануби ва жануби-ғарбий ярми билан ва аксинча, сайёҳат қилиш имконитяга эга бўлди.  2015-йилда Ҳиндистон Эрон билан Чобаҳор портини ривожлантириш ва Ҳиндистонни Афғонистон билан боғловчи темир йўл линиясини қуриш бўйича келишувга эришган ва 2016 йилда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Эронга ташрифи чоғида Теҳрон билан Чобаҳорни ривожлантириш бўйияа инвеститция шартномасини имзолади. Ҳиндистон ҳукумати  амалдорлари Эроннинг Чобаҳор  портини   МДҲ давлатларига чиқиш учун халқаро Шимол- Жануб транспорт коридори, остидаги транзит йўналишга айлантиришга интилмоқда. Шу муносабат билан ҳиндустонлик сиёсатчилар  бир неча йил ичида доимо Эроннинг ягона океан портига ташриф буюришди.  Мисол учун Ҳиндистоннинг Эрондаги элчиси Rudra Gaurav Shrest 12-май куни Чобаҳор портининг Шаҳид Биҳиштий терминали, жиҳозлаш ва иншоотларига жойига ташриф буюрганида билдирган нутқида Ҳиндистон ҳукумати ва халқи Чобаҳор портини ривожлантириш бўйича ўз мажбуриятларига содиқ қолади деб таъкидлади.

Чобаҳор порти

 

Эроннинг Систон ва Балучистон вилояти портлар ва денгиз ишлари бош директори ҳам шу йилнинг январ ойида Чобаҳор портида Эроннинг Ҳиндистон билан ҳамкорлиги ҳақида Теҳрон ва  Деҳли ўртасидаги келишув инфратузилмага инвестиция шартномаси ҳисобланади. Ҳиндистонликлар Эроннинг Чобаҳор порти инфратузилмасининг бир қисми 10 йиллик BoT  шартномаси шаклида импорт қилиш орқали фойдаланиш керак шундан сўнг ускуналар Эрон Исломо республикасига топширилади деб айтганди.

Эроннинг Чобаҳор портида Ҳиндистон давлат ва хусусий муассасаларининг ҳар қандай иқтисодий мавжудлиги ушбу мамлакат ва минтақанинг бошқа халқлари учун муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун Ҳиндистон транспорт ва транзит эксперти  Editi Bhaduri бундан олдин ҳам Афғонистон иқтисодиёти ҳам уруш оқибатларидан азият чекмоқда. Шу сабабдан бу давлатнинг минтақавий ва жаҳон иқтисодиётига очилиши ва қўшилиши нафақат Афғонистонда балки бутун минтақада мавжуд вазиятни барқарорлаширишнинг асосий заруратидир деб айтганди.

Минтақа мамлакатларининг юқори мартабали расмийлари ва турли экспертларининг фикри шуни кўрсатадики, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг тўсиқларига қарамай, Эроннинг Ўрта Осиё савдогарлари ва инвесторлари денгизга чиқиш йўқлиги сабабли ўз мамлакатлари иқтисодий фаровонлигига катта ҳисса қўша олмадилар. Аммо ҳозирда Эрон етакчиларининг ёрдами билан Чобаҳор  портига сармоя киритиш учун ҳар қачонгидан ҳам қулай платорфмалар яратилди. Ўз -ўзидан маълумки, Марказий Осиё ҳукуматлари сўнгги йилларда бўлгани каби Эроннинг ягона океан портига сармоя киритишда олдинги қаторда туриши керак. Чунки сармоявий имкоинитялари  йўлга қўйган тақдирда,  улар катта харажатларни кун тартибишга қўйишлари керак. Аммо ҳозирги шароит шундаки. инвесторлар энг паст харажати билан Чорбаҳор портида ўзлари учун муносиб жой бўлиши мумкин. Айтилишича, Эрон ва Ҳиндистон турли шартномалар имзолаш орқали Чобаҳор портини  ривожлантириш учун муайян қадамлар ташлашди  ва бу ҳамкорлик келгусида ҳам ҳукмрон давлатлар тўсиқларига қарамай  давом этиши кутилмоқда.