июн 13, 2024 16:48 Asia/Tashkent
  • Ҳаж маросими нима учун муҳим? Халқаро миқёсидаги ҳаракат
    Ҳаж маросими нима учун муҳим? Халқаро миқёсидаги ҳаракат

Ҳаж маросими-бандалик, якдиллик, риёдан узоқлашиш ва бирлик каби ҳикматлар кўп бўлган ибодатдир.

Ҳаж маросими Иброҳим /а/ дан мурос қолган ва икки шаклда : Вожиб ва Умра шаклида амалга оширилади. Дунё мусулмонлари сўнгги қамарий ойнинг /зийҳижжа/ биринчи 10 кунларида Макка шаҳридаги /Саудия Арабистони/ Ал Ҳарам масжидига фарз Ҳаж амалларини бажариш учун борадилар. Бироқ умра ҳажлари йил давомда ўтказилади. Ҳар бир мусулмон агар имкони бўлса, умри давомида бир марта Ҳажга бориши фарздир.

Ҳаж маросимининг фойдалари 

Қуръони каримда Ҳаж фалсафаси ҳақида шундай дейилган  “«لِیشْهَدُوا مَنافِعَ لَهُمْ.”    бу эса " турли хил фойдаларга гувоҳ бўлишлари учун " дегани. Яъни ўзларининг турли манфаатлаига гувоҳ бўлиш маъносини англатади.

Бу фойдалар моддий ва маънавий, сиёсий, ижтимоий , маданий, иқтисодий масалани ўз ичига олади ва манфаатлар шахс ва жамиятга ҳам етади. Мисол учун Ҳаж ҳикматларидан бири Ислом умматнинг муҳим масала ва муаммоларини ўрганиш, дунё мусулмонларининг бирлигини мустаҳкамлаш, маданий алмашинувлар ва ҳоказолардир.

Ҳаж маросими

 

Бандалик ва убудият 

Ҳаж маросимининг энг муҳим ва фойдали ҳикмати Аллоҳ таолога бандаликни изҳор этиш бўлиб, эҳром, тавоф, қурбонлик каби барча Ҳаж амалларида яққол намойиш бўлади.

Охиратга эътибор 

Эҳром кийиб, моддий ва дунёвий ришта ва  қарамликни узиб, инсон руҳий ва тасаввуфий маконларда юксалишга юришга тайёр бўлади.

Мусулмонларнинг бирдамлиги 

Ҳаж маросимида исломий ва ноисломий мамлакатларнинг барча  ҳудудларидан мусулмонлар йиғилади. Улар бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва якдиллик билан дунё мазлумлари муаммоларининг  ечимни кўриб чиқиш ва муҳокама қилишади. Улар ўзлари яшаётган жамиятнинг муаммоларини ҳал қилиш учун дунёдаги мусулмонларинг улкан кучидан ёрдам олишади. 

Пайғабмбар Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг амаллари ва мурожжаатлари /суннатини/ сақлаш 

Ҳишом ибн Ҳаким эса  имом Содиқ /а/ дан ривоят қиладики, Аллоҳ таоло инсонларни яратди.... ва итоатларини ва дунёвий манфаатларини бажариш учун  Ҳаж қилишни буюрди. Ҳаж мавсумида Шарқ ва Ғарб мусулмонлари йиғилиб, бир-бирлари билан танишдилар. Давлатлар бир -бирининг бизнес ва иқтисодий  маҳсулотларидан фойдаланади. Шунингдек зиёратчилар ислом азиз пайғамбари /с/ нинг асарлари Юсуннати ва қиссалари ва  мурожаатлари билан танишадилар ва бу асарлар ва муросни унутилишидан сақлайдилар.   Ҳар бир халқ фақат атроф -муҳит ҳақида гапири зарур бўлса,  ҳалок бўлади шаҳарлар вайрон бўлади. ҳаж фалсафаси ана шу..."

Ислом ҳамжамиятнинг барқарориги

Ижтимоий жиҳатда Ҳаж маросими диннинг барқарорлиги ва ислом умматининг мустаҳкамлигининг манбаи бўлиб жаҳон мусулмон жамиятидан жазони олиб ташлайди. IШу туфайли урф-одатлар Каъбани тарк этиш ва Ҳажни тарк этишни жамият ҳалокати ва илоҳий жазонинг тушишига сабаб деб билади. Ислом ҳокимлари эса одамларни бу ишга ундаши керак ва агар одамларнинг моддий имкоиняти бўлсмаса, ҳато хазина ҳисобидан уларни Ҳажга жўнатишни ҳам фарздир.

Қашшоқликни бартараф этиш 

Ҳаж маросими инсоинй  жамиятдан қашшоқликни олиб ташлайди. Инсон ўзининг моддий фарзларини Ҳаж орқали тўлайди ва Қурбон ҳайити куни камбағалларга ёрдам бериш учун Аллоҳ таоло йўлида қурбонлик қилади. Ҳаждан кейин эса ризқ ва садақага эга бўлади.

Мушриклардан узоқлашиш

Мушрикларга, инсонларга золим ва илоҳий ҳақиқатларни беркитувчиларга нафратни эълон қилиш Ҳаж маросимининг маънавий мақсадларидандир. Зиёратчилар ҳам дунёнинг мазлум ва  муҳтожлари биан бирдам эканликларини намойш этадилар.

Ҳаж маросими

 

Ҳаж маросими Қуръони каримда 

Ҳаж маросими илоҳий ибодатлдаридан бири бўлиб, бошқа ибодатларда мавжуд бўлган барча турдаги манфаат ва сирларни ўз ичига олади. Намоз ва ҳаждан мақсад инсон қалби ва кўнглида Аллоҳни зикр қилишдир. Шу туфайли Иброҳим пайғамбар /с/ ўзи ва фарзанди учун Каъадаги энг олий мавқе, яъни таслим бўлиш мақомини сўради.

Марҳум Аллома Таботабоий бу хусусда қуйидагича фикр билдиради: Қуръонда тасвирланган Иброҳим /а/ қиссасини ўрганларимизда биз била оламизки банда ўзидан Аллоҳ таолога яқинлик сари йўл олгани Аллоҳга бандалик қилиш ва руҳий хулқ-атворнинг тўлиқ даражасидир шунингдек дунё ва моддий нафсларни ортда қолдириб, ёмон васвасалардан қутулиб, Аллоҳга яқинлик мақомига эришади.

Ёрлиқ