июн 16, 2024 14:14 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Ливан Ҳизбуллоҳи тузоғига тушаяптими? 
    Исроил режими Ливан Ҳизбуллоҳи тузоғига тушаяптими? 

Сионистик режимнинг Ливан жанубига ҳарбий юриши ва ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги ОАВларда шивир-шивир кўпайганлиги  туфайли, қаршилик ҳаракатнинг Исроилга қарши жавоб қайтаришга тайёрлиги хусусидаги тахминлар ҳам кучайган.

Ливан мамлакатида Ҳизбуллоҳни яраииш фалсафаси босқинчи сионистик режим кучларини Ливандан ҳайдаб чиқариш ва Исриол режимининг яна Ливанга бостириб киришнинг олдини олиш эди.

Меҳр ахборот агентлигининг яқинда бир мақолада  Исроил режимининг Ҳизбуллоҳга нисбатан заифлигини муҳокама қилди. Порс тудей сайти ҳам бу мақолани кўриб чиққан. Ҳизбуллоҳ ва сионистик режими ўртасидаги можаро ва уруш Ҳизбуллоҳ ташкил топган 1980-йилларни бошларига бориб тақалади. Ҳизбуллоҳ қаршилик ҳаракати  ва Исроил режими ўртасидаги 2000 ва 2006 йиллардаги урушлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701- резолюцияси орқали  сионистик режим кучларини сиқиб чиқариш ва бу тарихий ютуқни мустаҳкамлаш учун замин яратди.

Ал-Ақсо тўфони амалиётидан кейин экспертлар Ҳизбуллоҳ ва  сионистик ўртасида 17 йилдан сўнг, яна жанг бошланиши эҳтимолини оширишди. АҚШ, Франция ва Қатар бу сценариянинг амалга оширилишига йўл қўймаслик учун баъзи дипломатик саъй-ҳаракатларига қарамай,  кесккинлик кўлами янги босқичга кўтарилди ва ҳар қандадй вақтда Исроил режими Ливан жанубига ҳужум қилиши эҳтимоли ҳам бор..

Ливан Ҳизбуллоҳининг ҳарбий салоҳияти-қудрати 

Ҳизбуллоҳ ҳаракати томонилдан эълон қилинган ҳисоботда бу ҳаракат  кучлари сони 100 мин киши атрофида бўлиши тахмин қилинган. Албатта айрим Ғарб манбалари ҳам бу рақамни 50 000 киши / 30 минг фаол куч ва 20 минг захира кучлар/ деб эълон қилишмоқда.  Sky News ҳам ўз ҳисоботида  Ливан Ҳизбуллоҳининг ракеталари сони 100 мингга етганини маълум қилди., бироқ баъзи манбалар бу рақамни 150 дан 200  минш деб эълон қилган. Ливан қаршилик ракеталарнинг бир вақтнинг ўзида учирилиши Исроил режимидаги муҳим инфратузилмаларни, масалан Ҳайфо портидаги аммиак сақлаш танкерларни нишонга олишга имкон беради. Ҳизбулоҳ ҳаракатининг  Исриол армияси билан жангдаги бошқа стратегик қуроли унинг дронларидир, улар сионистик режимнинг Темир гунбад билан шуғулланаётганида бевосита ушбу мудофаа тизимни нишонга олиши мумкин.  Сўнгги бир неча кун ичида сионистик режимнинг Темир гунбаз тизими Ҳизбуллоҳнинг Олмос ракеталари томонидан нишонга олингани  тасвирларини чоп этилиши сионистик режим мудофаа бўлинмалари учун қаршиликнинг энг сўнгги кутилмаган ҳужумларидан бири бўлди.

Танкка қарши ва кемага қарши ракеталар Ҳизбуллоҳ билан бўлиши мумкин бўлган жангда сионистларнинг яна бир даҳшатли тушидир. Бу эса 33 кунлик уруш хотираларини жонлатириши мумкин.

Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Ливан томонидан босиб олинган Фаластин чегарасида ҳам туннел ва хандаклар тармоғи мавжуд бўлиб улар уруш пайтида турли чегара нуқталаида сиоинстик режимни ҳайратда қолдириши мумкин. Ушбу махфий  тунеллар Ҳизбуллоҳ ҳаракатига  сионинстик режим танклари ва зирҳли транспорт воситаларини снайперлар, зирҳга қарши ракеталар ва енгил дронлари билан  нишонга олиш имконини беради. Бу яширин тармоқнинг яна бир қобилияти Ҳизбуллоҳ кучларининг Исроилга чуқур кириб боришдир. Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ассиметрик  кучлари шимолий фронтнинг табиий ҳолатидан фойдаланиб, Исроилга 17 йил олдинга қараганда анча самарали зарба бера олади.   7 октябрдан кейинги воқеалар силсиласи ҳисобга олинган. Исроил шимолий чегараларда хавфсизликни ўрнатиш учун дипмоматик музркараларга таяниш ўрнига ялпи  уруш йўлини танлаган ва Ҳизбулооҳни шимолий чегараларда заифлаштиришга ҳаракат қилган бўлиши мумкин. Энгди Бинямин Нетаняҳу Ливанга ҳужум қилиш хавфини қабул қиладими ёки кескинликни назорат  қилиш сиёсатини танлашни афзал кўрадими, кутишимиз тўғри келади.

Ёрлиқ